«Манозил ул-ибод мин ал-ибода» асари мундарижасига доир

«Манозил ул-ибод мин ал-ибода» асари мундарижасига доир (Б. Муртазоев (Термиз ДУ, фил. фан.ном.), Ю. Валикулов (Термиз ДУ, доцент))

Юртдошимиз Абдулкаххор Шоший яккахокимлик даврларида таржимон сифатида (1973 йил)да муборак Хаж сафарига боради. Шоший Маккада бир узбек йигити билан танишади, йигитнинг ота-онаси термизлик экан. Уша йигит Шошийга Хаким Термизийнинг Мисрда чоп этилган «Манозил ул-ибод мин ал-ибода» асарини тухфа килади ва узбек тилига таржима этилиши истагини билдиради. Шоший асарни уттиз йил асраб, нихоят истиклол йилларига келиб таржима килишга ва нашр эттиришга муяссар булади.
«Манозил ул-ибод мин ал-ибода» (Т.: 2003.-108 б.) асари икки бобдан иборат, биринчи бобда бандачиликнинг етти манзили, унинг конунлари мухтасар таърифланади. Иккинчи бобда айни биринчи боб манзилларидаги мавзулар такрор тахлилга жалб этилади ва атрофлича тафсилотлар билан тулдирилади. Биринчи бобдаги маълум мавзуга доир шархлар иккинчи бобда сура ва оятлар, хадиси шарифлар ва диний ривоятлар асосида катъий мустахкамланади. Бу хил усул гохо биринчи бобнинг айрим манзил (иккинчи, учинчи)ларида кузга ташланса-да, асосан, иккинчи бобга купрок хос.
«Аллохни изловчилар ва унга талпинувчиларнинг энг аввалги манзили» (9)- тавба манзили биринчи бобнинг биринчи кисмида изохланади. Тавба банда хаётида мухим боскич, банда билиб-билмай содир этган гунохларига, номатлуб ишларига тавба-тазарру килса, унинг калб кузлари очилади ва Аллох мададига мушарраф булади. Аллохга итоаткорлик туфайли «Бундай калб сохиблари эзгу амалларини беихтиёр бажарадиган, ёмон ишлардан узини саклай оладиган иродага эга булади» (9). Аллохга самимий тавба ирода кучини, эзгу туйгуни шакллантиради ва бу ички коникиш бандани маънавий комилликка етаклайди. Иккинчи бобнинг биринчи манзилида тавба мавзуи шархи давом этади ва у «Нур» сурасидаги бир оят билан ибтидо топади: «Барчангиз Аллохга тавба килингизлар, эй муминлар! Шояд (шунда) икбол (бахт)ли булсангизлар»(20). Тавба замирида жиход (жанг) килиш, нафсни енгиш, кибру хаводан кочиш, энг мухими, Аллохга итоат туриши уктирилади. Хаким Термизий жиходнинг икки- ботиний (ички) ва зохирий(ташки) турига изох беради хамда нафсга, хою хавасга, шахвоний хирсга жиход ички, «Душманга карши камон, найза, мушт билан уришиш»(22) зохирий жиходдир, дейди. Шу муносабат билан Иброхим алайхиссаломнинг утга ташланиши, угли Исмоил алайхиссаломнинг курбонликка буюрилиши ходисалари эслатилади. Иброхим Халилуллох (Аллохнинг дусти) тавба килиши, нафсга эътиборсизлиги, хою хавасга локайдлиги, Аллохга итоати ва имони бутунлиги боис Аллох синовларидан муваффакиятли утади, чунки итоат имонда намоён булади.
Биринчи бобнинг иккинчи манзилида зохид (пархезкор)лик йулига кирганларнинг одатлари шархланади. Зохид (нобоп киликлардан тийилиш)лик йули машаккатли йул, уни босиб утиш ва забт этиш учун сабот ва собитлик талаби устувор туради, зотан «дунё шайтон тузоглари»га (9) лиммо-лимдир. Аввало банда айбу гунохлардан покланиши лозим, сунг у узида нурни сезади ва «зохидлик йулини ихтиёр кила»ди (9). Аллохнинг содик ва солих бандалари булмиш пайгамбару авлиёлар нечун «молу дунёдан бебахра колганини зохидлик йулига кирганлар билар» (10) экан. Мазкур машаккатли довонни калб кузи ила дунёнинг ботинига назар ташлай оладиган Аллох бандалари-зохидлар бемалол босиб ута олади. Хадисларда айтилишича «Бу дунё мумин киши учун хибсхона ва куфр ахли учун жаннат»(11). Хибсхонадан кутилиш мумин банданинг асосий муроди, у бу йулда катор тусикларни енгиб утишга астойдил интилади. Иккинчи бобнинг «Иккинчи манзилга оид зикр килинганлар» кисмида «дунё зебу зийнатидан юз угириб сабр килган» (26) зохид табиатига тегишли беш оят ва учта хадис мавжуд. Мухаммад аллайхиссалом бир хадисларида айтадилар: «Зеро умр киска. …Мен дунё» (боблик) учун ва дунё (бойлик) мен учун яратилган эмас. Бу дунё (бойлик туплаш) бамисоли уйингох (киморхона)дир»(27), сабаби оддий аксарият кишилар дунё(зебу зийнат)га махлиё булиб охиратларини унутиб куядилар.
Биринчи бобнинг учинчи адоватун нафс(га душманлик) манзили бизга таниш: «Аллохнинг шундай бандалари борки, улар ушбу машаккатли довонни ошиб утганлар»(12) жумласи билан бошланади. Бу манзил бандалари нафсга карши жиход килишга буюрилганлар ва унга карши жиддий жанг олиб борганлар. Улар нафсни енгиш йулида уни махсус тарбия килишган, бу йулда жон фидо килганлар ва нафс хою хавасларини маглуб этиб «шахвоний эхтиросни сундиришга муяссар булганлар»(12). Толмай килинган жиход уз самараларини беради ва нафс каби балою офат бу бандалари учун ювош хамда итоатгуй булиб колади. Шу тарика нафснинг молу дунё ва шахвоний хирс сингари икки жихатига эътибор каратилиб, Аллох бандалари уларга карши жиходга даъват этилади. Хаким Термизий нафсга жиход «Бу халк учун мезон. У билан одамларнинг даражаси улчанади… Чунки нафс Аллохнинг душманидир»(13-14), дейди. Иккинчи бобнинг «Учинчи манзилга оид зикр килинганлар»(нафснинг душманлиги) булимида юкорида айтилган фикрларни далиллашга утилади. «Биз Куръони Каримда нафсга нисбат берилган бирорта яхши таърифни топмадик»(28), деган аллома шу айтилганларни «Унинг (Кобилнинг) нафси иниси (Хобил)ни катл этиш учун унга маъкуллатди»(28) оятини келтириш билан кувватлайди. Хаким Термизий нафс мавзуини назардан утказар экан, «Куръони Каримнинг куп оятларида нафс барча ёзувликларнинг манбаи, -деб талкин килинади» (28), деган хулосага келади.
Туртинчи манзил (мухаббат манзили)да: «Аллохнинг шундай бандалари борки…Улар нафсни хотирдан мутлако чикариб, уни унутлик каърига иткитиб юборганлар»(14) дейилиб, нафс (ни енгиш) мавзуи такрор бахсга тортилади. Хаким Термизий нафс мавзуига кайтар экан, хаёт мураккабликларига диккатни каратиб, кишиларни «Бу дунёдаги мухтожлигу тукинчилик, иззату хорлик, факирлигу давлатмандлик, иссиклигу совуклик каби хаёт ташвишларига булган эхтиёжларни унутиб юбор»ишга чорлайди (14). Нафсни жиловлай олиш Аллохга мухаббат воситасида руёбга чикиб «Мухаббат улар (бундай бандалар)нинг баданини камраб ол»ади (15). Мухаббат каломи, унинг ижтимоий негизи, хаётий узаги тасаввуф илмида тамоман узгача ифода этилади. «Манозил ул-ибод мин ал-ибода асари»да «мухаббат» сузи «хаббатул калб» («калбнинг бир парчаси») деган иборадан олинган дейилиб, калбнинг «булса томирлар жам буладиган макон» (15)лиги таъкидланади. Аллох мухаббати, Аллохга мухаббат ибораларининг таг маъноси Аллохга интилиш, унинг васлига илхакликдир, бу эса Аллохга такво, Аллохдан куркиш оркали содир этилади. Иккинчи бобнинг «Туртинчи манзилга оид зикр килинганлар» кисми (Мухаббат ахли тугриси)да худди шу мавзу чукур тавсифланади. Аллох мухаббати (васли)га эришиш учун банда, энг аввало, покланиши лозим, покланишга эса тавба, зохидлик, нафсни тийиш манзилларидан утиш билан эришилади. Бунинг учун жиход лозим, «Зеро, хою хавасга карши жиход килиш, узликни поклаш демакдир» (29-30). Нафсга жиход бу булимнинг хам етакчи мавзуи, шунга монанд Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг бир ажойиб хадислари келтирилади: «Банданинг уз нафсига карши килган жиходи энг яхши жиходдир» (31).
Бешинчи манзил (Катъул хаво манзили)да хою хавас (маишат)га мойиллик довонини ошиб утишнинг машаккатлари, банда ва хою хавас зиддияти нечоглик жиддийлиги кузатилади. Бандалар (Аллох куллари) ва хою хавас (нафснинг шиддатли хохишлари) уртасидаги курашда узок муддат хою хавас муттасил бандалар устидан голиб келади. Зеро хою хавас ута яшовчан, у бандаларни маглуб этиши, уларни, шубхасиз, махв этиши мукаррар. Бандалар хою хавасга карши курашда ирода кучини ишга солиб, «хою хавасни таг-томири билан купориб ташлаш»га (15) интиладилар. Буни амалга ошириш мушкул, голибликка осонгина эришиб булмайди, факат Аллох кумагида, Аллохга илтижолар воситасида хою хавасни уртадан иткитиш мумкин.
Олтинчи манзил - куркув манзилида Аллох ва бандасининг сирли богланиши баён этилади. Аллох уз бандаларига яхшиликни раво куради, бандаларининг илтижолари, дод-войлари уларни Аллох лутфига сазовор этади. Бандалари Аллохни таниш даражасига етгач, Аллохнинг Олий Макони (Аллох васлига етиш)да узлари хеч нарса эмасликларини билиб, килган хою хаволари учун изза булиб, хижолат чекадилар. Хатто бандалари эндиликда «Аллохдан кочиб юрган кунларини эслаб, дахшатга туш»иб (17) куркиб кетади, бу куркув ва хадик хисси хали бандалари калбида хою хавас тириклиги аломатидандир. «Олтинчи манзилга оид зикр килинганлар» кисми (хашият ахлининг манзили)да юкоридаги мавзу тагин тахлил этилади. Ана шу кисм (хашият-куркоклик)да мавзуга оид етти оят ва учта накл мисол тарикасида берилиб, айтилувчи фикр кувватланиб, тааллукли хулоса ясалади. Бу кисмда хашият сузига тафсир битилиб, «…хашият калбнинг Аллох нури билан ураб олиниши»(36) булиб, у бандаларини навбатдаги манзилга тайёрлаб боради.
Еттинчи манзил - бу Курбат (якинлик) манзилидир, бу манзилга бандалари энг огир синовлар бадалига восил булади. Бандалар «…хою хавас жабридан кутулиш учун»(17) Аллохдан утиниб мадад сураши ва Аллохга ихлос билан юзланишлари лозим. Демак хою хавас (нафс шиддати)ни унутган «нафсоний шахватларини чилпарчин кил»ган(18) бандалари Аллох васлига муносиб топилиб, курбат манзилидан мустахкам маком эгаллайдилар. Боб ушбу сузлар билан поёнига етади: «Хидоят (тугри суз), тавфик (мадад), куркув ва кувват-барчаси улуг Аллохдандир»(19). «Еттинчи манзилга оид зикр килинган»лар курбат ахлининг манзили кисми (иккинчи боб)да мавзу давом эттирилиб, «Ушбу манзил хою хавасни занжирбанд этган ва ундан хазар килган бандаларнинг манзилидир»(37), дейилади. Бу кисмда нафс ва дунё бойликларига хирс куйишдек ёмон нуксонлар танкид остига олиниб, «Дунё (бойлик) севгиси-аччик сув, нафс (хою хавас) севгиси-шур сув…»(38) дея салбий ифодадан истифода этилади. Хаким Термизий хою хавас, шахвоний хиссиёт, нафсга асирлик иллатларини бандаларининг ожизлигидан излайди. Аллома Аллох бандаларини уч тоифига таксимлайди, яъни: Аллох махбуслари - муминлар, шахват махбуслари - фосидлар, шайтон махбуслари - кофирлар.
«Манозил ул-ибод мин ал-ибода» асари Аллох бандаларининг етти маънавий манзиллари хусусида суз юритади. Хар бир манзилнинг асл хусусиятлари, уларнинг талабалари, макоми ва мавкеи баён этилиб, узига хос хулосалар ясалади. Барча манзилларни ишгол этиш учун нафс хукмронлигини енгиш зарур, зотан нафс балоси кузни кур, кулокни кар килади, нафсга карши жиход калб кузини равшан килади. Куринадики, асар умрбокий мавзуда суз юритгани билан кишини бефарк колдирмайди, балки теран мушохадага етаклайди. Асарнинг киммати шундаки, биринчи навбатда Аллохга ихлосни, эътикодни, итоатни, имонни, сунг илмга амал килишни таргибу ташвик этади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License