Ахмад Устурлобий асарларида ал-Хаким ат-Термизий фаолиятининг акс эттирилиши

Ахмад Устурлобий асарларида ал-Хаким ат-Термизий фаолиятининг акс эттирилиши (Х.Кичкилов (Термиз ДУ, доцент)

Термиз шахридан етишиб чиккан буюк сиймолар колдирган илмий-маданий мерос дунё ахлини хануз лол колдириб келмокда. Шундай алломалардан бири, юртдошимиз, ота томонидан буюк мухаддис Имом Исо Термизий ва ал-Хаким ат-Термизийларга кариндош булган Ахмад Устурлобий ас-Сагоний ат-Термизийдир. Ул зот хижрий 276 (милодий 888) йили Шеробод вохасининг Буг кишлогида таваллуд топиб, хижрий 368 (милодий 979) йили Богдодда вафот этади.
Зехни уткир ва зукко Ахмад Устурлобий киска вакт ичида фалакиётга доир илмларни урганади, устурлоб асбоблари ясаб, осмон жисмларини тадкик килиш ишларини бошлайди. Устурлобий хижрий 300 (милодий 913) йилда Жайхун сохилида расадхона бунёд этади, бу расадхонада дунёнинг турли мамлакатларидан келган 36 мунажжим илмий изланишлар олиб боради. Ахмад Устурлобий «Илм ан-нужум» китобида «Тохаристон Зижини урганмок душвор(мушкул)дир, вале Жайхун кунораси(сохили)дин фалак(осмонни)ни кузатмок душвор улмас», - деб ёзади. Демак Эски Термиздан, хусусан, Жайхун сохилидан туриб осмон жисмларини кузатиш ва урганиш жуда кулай булган. Сомон Ашур Хамзаи Хофиз, лакаби Кокилдор (Ахмад Устурлобий замондоши булиб, кабри Термиз туманида жойлашган)нинг «Шажарайи Хофизия» китобининг 70-сахифасида ва «Шажарат ул-калон»(чоп этилган саналари учиб кетган) китобининг 120-бетларида «…Расадхонада уз билимларини синаб куришни Ахмад Устурлобий ва Абу Али Кайсамлар бошлаб бердилар», - деб ёзиб колдирган.
Термизда илми нужум билан шугулланган 36 мунажжимдан бири Чи Зан Си асли тибетлик булиб, Чашмигов (катта куз) лакаби билан куплаб тадкикот ишларини олиб борган. Унинг ватандоши Чи Югай Ли хам Ахмад Устурлобийга шогирд тушиб осмонни кузатиш ишларида иштирок этади. Хижрий 334 (милодий 946) йили Чи Югай Ли рухсатсиз устурлоб асбобларидан фойдаланиш билан бирга расадхонада Будда санамига сигинаётганлиги ва Будда таълимотини таргиб килаётганлиги маълум булиб колади. Ахмад Устурлобий бу хакда шундай ёзади: «Устозларидан хам, каминадан хам сурамасдан устурлоб асбобларидан фойдаланган ва тунда Буддага сажда килган, мусулмон таомилига кура унинг бу ишларидан ранжидим ва шогирдликдин узокрок булмокини истадим».
Шогирдликдан четлаштирилган Чи Югай Ли милодий 956 (хижрий 344 )йили расадхонага ут куяди. Бу хакда Ахмад Устурлобий шундай ёзади: «Яширинча бу ерга келиб устурлоб асбобларимизни ва тупрок кургонимизни ёндириб юборди. 957(хижрий 345) йилда хам унинг ёнган тутуни тугамади, бу ерга борганимда тупрок козонда кайнагандек кайнаб ётарди. Бу ернинг иссиклигидан Жайхун суви илик булиб кетганди, 959 (хижрий 347) йили бориб курганимда тупроклари сиёх (кора) эди, кайнаган тупроклардан кузгу (ойна) хосил булиб колганди. Тепаи сиёх (Коратепа) шундан бошлаб Коратепа деган ном олди. 960 (хижрий 348) йили Кора тепани бориб курганимда хеч кандай гиёх усмаган эди. Бу ердан бир чакиримча нарида Чи Югай Лининг Будда хонаси куриниб турарди».
Ахмад Устурлобий ас-Сагоний ат-Термизий, Термиз расадхонаси ёндирилгандан кейин фаолиятини Богдодда давом эттиради ва куплаб илмий кашфиётлар сохиби булади. Ибн ал-Кифтий Ахмад ас-Сагоний хакида шундай дейди: «Абу Хомид Ахмад ибн Мухаммад ас-Сагоний ал-Устурлобий геометрия (хандаса) ва астрономия (фалакиёт) сохаларидаги аксарият ютукларнинг сохиби булган фозил олимлардан эди. У Богдодда астролябиялар ва бошка астрономик жихозлар ясашда катта ютукларга эришган. Ахмад ас-Сагоний кадимги жихозларни такомиллаштиришда хеч ким амалга ошира олмаган натижаларга эришган» . Абу Райхон Беруний узининг «Геодезия» асарида Ахмад ас-Сагоний каламига «Астрономия илмининг конунлари» («Каванийи илм ал-хайа») китоби хакида гапириб унда ас-Сагоний 965 (хижрий 353)йили Богдоднинг гарбий тарафидан «Билкату Залзал деган жойда диаметри олти карич ва айланаси беш минутлик булимларга таксимланган халка ёрдамида улчаш олиб бориб, тулик огиши 23 даража 35 минут ва Богдоднинг кенгламасини 33 даража 21 минут топганини таъкидлайди».
Савол тугилади, фалакиёт илмининг етук устозларидан бири Ахмад Устурлобий расадхонаси Жайхун сохилининг каерида булган? Хозирги пайтда археологик казиш ишлари олиб борилаётган Коратепадами ёки дарё киргогидами? Коратепада археологик тадкикот ишлари олиб бораётган археолог олимларнинг фикрича, хозирги Коратепа меъморий иншоотлари факат буддизм динига тегишлидир, топилаётган ашёвий манбалар хам шунга хосдир. У холда Ахмад Устурлобий айтиб утган Коратепа каерда? Диккат эътиборларингизни Ахмад Устурлобий сузларига каратмокчимиз: «Бу ернинг иссиклигидан Жайхун суви илик булиб кетди, кайнаган тупроклардан кузгу (ойна) хосил булиб колганди, бир чакиримча нарида Чи Югай Ли Будда хонаси турарди». Бу маълумотларга таянадиган булсак, Ахмад Устурлобий расадхонаси курилган Коратепа дарё киргогида булган, агар дарё киргогида булмаганида ёнгин сабабидин дарё суви илик булиб кетмасди. Бир чакиримча нарида Чи Югай Лининг Будда хонаси бизнинг тахминимизча, археологик казиш ишлари олиб борилаётган хозирги Коратепада жойлашган. У холда расадхона бунёд этилган Коратепа дарёнинг кайси киргогида булган? Аниклик киритиш учун яна Ахмад Устурлобийга мурожаат киламиз: «Устоз Мухаммад ал- Хаким ат-Термизий Коратепадан Орол пайгамбаргача лахм бунёд эттирган. Бу лахмнинг огзи пишган тупрок билан тулиб колган эди. Устоз бу лахм ила Орол пайгамбар теграсидин чикиб ул зоти бобарокатни (Аюб алайхиссаломнинг угли Зул Кифл алайхиссалом кабри назарда тутилаяпти) зиёрат килганлар».
Тахлиллар Зул Кифл алайхиссалом кабрига борадиган ер ости йули биринчидан, расадхона билан бир жойда булган, агар бир жойда булмаганида лахмнинг огзи ёнгиндан пишган тупрок билан тулиб колмасди, иккинчидан, лахмнинг огзи хозирги Коратепадан бир чакирим (1 км. атрофида) юкорирокда дарё киргогидаги каттик менг тупрок жойдан казилган деган тахминни бермокда. Демак Ахмад Устурлобий расадхонаси эски Термиз Тупроккургони билан Чингиз тепа оралигидаги Жайхун сохилида, ал-Хаким ат-Термизий макбарасига якин жойда булган булса керак. Ул зот вафот этганларидан кейин макбаранинг шу ердан курилиши бежиз эмас. Ахмад Устурлобий сузларини эслайлик: устоз ал-Хаким ат-Термизий куплаб беморларни куёш нури билан даволашда Жайхун сохилидаги бу жойдан купрок фойдаланган.
Ахмад Устурлобий Юнон кечуви хакида хам маълумот бериб, «у бизнинг устурлоб асбоблар турган жойдан 25 фарсанг эди, бу от йули Жайхун кунораси буйлаб утар эди, бу Искандар Зулкарнайнинг йули деб аталар эди»,- деб ёзади. Бир фарсанг 6 км булса, 25 фарсанг 150 км, демак Юнон кечувчи Туркманистоннинг Келиф шахри атрофида булган деган тахминни беради. Маълумки, хакикат фаразлар, тахминлар ва мунозарали бахслар асосида олиб бориладиган илмий тадкикот ишлари оркали руёбга чикади. Буюк ватандошимиз Ахмад Устурлобий бунёд этган расадхона жойи мана шундай изланишлар туфайли аникланади деган умиддамиз.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License