Ал-Хаким ат-Термизийнинг «Бадв уш - шаън» («Хаёт йули») асари хакида

Ал-Хаким ат-Термизийнинг «Бадв уш - шаън» («Хаёт йули») асари хакида (Э.Бобомуродов (Термиз ДУ, фал. фан. док.), Г.Кудратов (Термиз ДУ, илмий ходим))

Маънавий янгиланиш инсонлар яшаётган жамият ва мухит ахволи хамда даражаси билан белгиланади. Янги дунёнинг шаклланиши жамият ривожланишни акс эттириб, янги онгнинг пайдо булиши ва ривожланишида мухим урин тутади. Ана шу янги дунё кишиси уз она юртининг ватанпарвари ва фидойиси булиб вояга етади. Хар бир даврнинг уз дунёси ва уз кишилари булади, улар узлари яшаган жамият ривожига турли жихатдан хисса кушади. Тасаввуф тарикати ва тасаввуф илми хам уз замони ва уз заминининг махсули хамда самараси сифатида уша заминда камол топиб, ривожланган эди. Тасаввуф уз мухити ва уз жамияти багрида униб - усиб, уз дунёси равнаки йулида жонбозликлар намойиш этади. Тасаввуф илми ривожига уз асарлари билан улкан хисса кушган донишманд алломалардан бири буюк аждодимиз ал-Хаким ат-Термизийдир. Бу улуг инсон асарларини, унинг ижтимоий-сиёсий карашларини урганиш ёш авлодни бой маънавий меросимизга юксак хурмат ва эхтиром рухида тарбиялашда ахамияти бекиёсдир.
Ал-Хаким ат-Термизий болалигиданок билим олишга, илм эгаллашга рагбати баланд булган, кунт билан билим олишни узига бурч деб билган. Аллома узининг «Бадв уш-шаън» («Хаёт йули») асари(Чориев З. ва бошк. Ал-Хаким ат-Термизий. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2008.-150 б.)да ёзишича, унинг тенгдошларидан икки успирин илм эгаллаш учун узок юртларга жунаб кетади. Ал-Хаким булса якка онасини колдириб кетолмас эди ва дустлари билан билим олишга боролмаганидан жуда укинади. Кунлардан бир куни даштда утин териб юрган чогида тасодифан муйсафид чолни учратиб колади. Муйсафид ундан илм олишга истаги бор - йуклигини сурайди, ёш ал - Хаким илмга чанкоклигини астойдил изхор этади. Уша муйсафид чол ал-Хакимга сабок бера бошлайди ва уч йил ичида уни дуруст саводхон килиб тарбиялаб вояга етказади. Куринадики, илмга чанкоклик, унга булган интиклик, илхаклик ал-Хакимни билим чуккисига етаклайди. Бу харакат, шубхасиз, ибрат намунаси була олади ва ёшларни илмга чанкоклик рухида тарбиялашда ахамияти каттадир.
Ал-Хаким ат-Термизий «Бадв уш-шаън»да хабар беришича, илм эгаллаш йулида бир жойда тухтаб колмади, балки илм илинжида олис улкаларга равона булади. Даврининг йирик илм-фан учоклари хисобланмиш Богдод, Басра, Куфа, Дамашк, Макка, Мадина, Нишопур ва бошка шахарларида булиб, шу шахарларнинг илм ахли ила танишиб, улар мулокотига сазовор булади. Окибатда чукур билим эгаллаш бахтига мушарраф булиб, турли билимларда малака ошириб, тажриба орттириб комил инсон даражасига етишади. Аллома муборак Хаж тадорикини бажо айлаб, она юртига кайтади, аллома(«Бадв уш-шаън»)нинг узи шохидлик берганидек Хаж пайти ва кайтишда йули буйи, нихоят уз юртида Куръон тиловатини канда килмайди. Хатто шу даражага бориб етадики, Куръон сехри туфайли тунлари мижжа кокмайди, чарчок нималигини билмайди. Охир - окибат китобларнинг онаси - Куръони каримни тулалигича ёдлаб олади, бундан кунгли таскин топади, руза тутиш ва намоз укиш кундалик иш тарзига айланади.
Куръони мажидга эътикод, Аллохга имон аллома калбини тулик забт этиб, нафс риёзатига карши жиход аллома хаётининг етакчи талаби даражасига кутарилади. Узлатга ихтиёр айлаш одати устуворлаша боради, китоб мутолааси кундалик эхтиёж хукмини олади. Аллома китоб мутолаасидан рухий мадад олади, узида ички бир коникиш хиссини туяди, куп сирларнинг тагига етади. Аллома кабр тошида бу улуг зотнинг «кийналган пайтларимда китобларим менга таскин берар эди», деган сузлари мухрланган. Ал-Хаким ат-Термизий дин илми билан шугулланади, бунга куп вактини сарфлайди, бу йулда жонбозлик намунасини намойиш этади. Худо йулига жонни тикиш, хаётни бадалга куйиш, ички кечинмалар тугёни боис, аллома маломатлар гирдобига гарк этилади. Ганимлар унинг устидан тухмат уюштириб, уни Термиз шахридан бадарга килинишига эришадилар, эндиликда улуг зот Балх шахрини узига маскан тутади. Ана шу гамли кунлар, аламли тунлар, ташвишли онлар аллома хаётида бурилиш нуктаси эди, сабаби гам нафсни забун этишга омил эди. Шу зайлда аллома хаётида узгаришлар руй беради, калбдаги хис-туйгулар вужуд халоватига эшик очади. Аллома туну кун Худо даргохида дуолар укир эди, ички тугён воситасида хам лаззат хиссиёти ва хам гам хиссиёти уфуриб турадиган булиб колади.
Фитна ва галаёнлар манбаи булмиш галамизлар - аллома ганимлари, тухмат тошини отувчилар хам аста-секин чекина бошлайдилар. Хатто ганимлар бора - бора алломанинг асирига айланиб, унинг гапидан чикмайдиган, факат унга кулок тутадиган булиб колишади. Алломанинг шогирдлари борган сари купайиб, уларга аллома махсус амру маъруф дарсларини ута бошлайди. «Бадв уш - шаън» да шундай кайдлар бор: «Шогирдларим сони нихоятда купайди ва менинг акидаларим уларнинг кунгилларидан жой топди», аллома уз шогирдларига тинимсиз равишда уктирар эканки: «намоз ва руза ибодати билан эмас, балки калбдаги поклик, яхшини яхши куриш, ёмонни ёмон куриш, ёмонликни эмас, яхшиликни севиш» ила Худо йулига кирилади.
Биламизки, Хаким Термизий куплаб муридларга муршид(пир)лик килган, уларга панду хикмат сирларини англатган. Унинг муридлари хам машхурлик чуккисини забт этиб, тарикат пешволари сафидан чинакам маком эгаллагандир. Улардан Абу Бакр Варрок Термизий энг шухратлиси ва хамиша Хаким Термизийнинг ёнида булган, хизматига шойиста турган. Яна бири «калблар жодуси» нисбасига эга Абу Али Жузжоний ва бошкаси фазилатли одамлар кадрини билгувчи Мухаммад бинни Фазл Балхийдир. Колганлари куйидагилар: Яхё ал - Козий, Али ал-Хиравий, Ахмад ал-Жузжоний, Мухаммад Бурайда, Абулхусайн ал-Форисий, Мухаммад Найсобурий, Али ибн Курд ал - Укбарий, Абубакр ал-Увсий, ал-Хасан ибн Алий.
Хаким Термизий ва Варрок Термизий хамда Хомид Термизийларнинг муршиду муридликлари алохида кутбларни намоён этади. Уларнинг пир ва муридлик ришталари асрлар оша ибрат намунаси булиб келмокда ва шундай булиб колади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License