Ал-Ҳаким ат-Термизий даврида Термиз ва Чағониённинг тарихи ва маданиятини урганиш: тадқиқотлар, натижалар ва истиқболлар

Ал-Ҳаким ат-Термизий даврида Термиз ва Чағониённинг тарихи ва маданиятини урганиш: тадқиқотлар, натижалар ва истиқболлар (З. Чориев (Термиз ДУ, т.ф.д., проф.), Т. Аннаев ( Термиз ДУ, т.ф.н.))

IX аср, яъни ал-Ҳаким ат-Термирий даври Мовароуннаҳрда, шу жумладан, унинг таркибий қисми Термиз ва Чағониёнда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларида мазмунан ва шаклан янги маданият - Ислом даври маданиятининг шаклланиш жараёни ҳисобланади.
Термиз ва Чағониён вилоятлари шаҳарларида амалга оширилган археологик тадқиқотларга кура (Ш.Пидаев, Э.Ртвеладзе, Т.Аннаев, Ж.Ильясов, Ш.Раҳмонов ва ҳ.к.) VIII-IX асрлар оралиғида бу ҳудудда уч қисмли шаҳарлар шакллана бошлаган.
Ат-Табарий асарида араб қушинларини Термиз ва унинг атрофини эгаллаш жараёни билан боғлиқ воқеалар баёнида Термизга яқин мавзелардан бири Хушвара (Э.В.Ртвеладзе, Ш.С.Камолиддиновлар бу шаҳарни яна Хашура, Бхшура шаклларида ҳам уқилишини таъкидлайдилар) ва унинг таркибий қисмларидан бири «Мадина ад-даҳл» («ички шаҳар») тилга олинган.
Хушвара шаҳри илк бора Э.В.Ртвеладзе томонидан умумий майдони 20 гектардан иборат булган Шеробод шаҳридан 7 километр жанубда жойлашган Каттатепа ёки Хосияттепа урнида локализация қилинган. 1979-1980 йилларда Т.Аннаев томонидан Хосияттепа (Каттатепа) ёдгорлигида олиб борилган археологик изланишлар натижалари Хушвара шаҳрининг айни шу ёдгорлик урнида мавжуд булганлигини тулиқ тасдиқлади.
Ёзма ва археологик манбаларнинг қиёсий таққослаш натижаларига кура Хушвара билан бир даврда Термиз вилоятида VIII-IX асрларда қуйидаги номдаги шаҳар ва манзиллар мавжуд булган. Булар: Термиз, Сарманган (Чарманган ёки Жарминкон), Ҳошимгирд, Бурдоғуй, «Темир дарвоза» (Дари Оҳанин ёки Баб ал-Хадид)лардир.
Термиз шахри номи манбаларда, аниқроғи Тирмиз ёки Тармиз шаклида VIII асрда ишлатила бошлаган. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг падари бузрукворлари айни «Тирмизий» нисбасига эга эканлиги бу фикрнинг яна бир бор исботидир. Ш.Р.Пидаев раҳбарлигида Термизнинг ал-Ҳаким ат-Термизий даври иншоотлари ва моддий маданият намуналари Эски Термизнинг қалъа қисмида (умумий майдони 16 гектар), шаҳристон, яъни ички шаҳарда (умумий майдони 40 га) ва рабод қисмларида урганилган (ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси атрофидаги ғорсимон иншоотлар, шаҳарнинг рабод қисмидаги ҳунармандлар маҳаллалари ва ҳ.к.). Термизда ҳам IX аср давомида уч қисмли шаҳарнинг шаклланиш жараёни давом этган.
Термизга тобе манзиллардан бири Сарманган (Чарманган, форсийда Жарминкон ҳам манбаларда Термиз шаҳридан 5-6 фарсах узоқликда Термиз-Чағониён савдо йулида) IX асрдан шаклланган. Бу шаҳарча Минор атрофида жойлашган булиб, унинг урни Катта ва кичик Тозлартепа ва Култепаларда локализация қилинади.
IX асрдан Термиз ва «Темир дарвоза» оралиғида мавжуд булган шаҳарчалардан бири Ҳошимгирд ҳисобланади. Бу шаҳарчани уз даврида М.Е.Массон Наушаҳар урнида, Э.В.Ртвеладзе Кафтархона мавзесида ва Ш.А.Раҳмонов Зангтепа урнида локализация қилишган. Ангор воҳасида бу шаҳарчанинг урни булиши масаласида икки ёдгорлик даъвогар хисобланади. Улардан бири Зангтепа (Ангор марказидан шимоли-шаркда), иккинчиси «Озод Бухоро» (Ангордан жанубий тарафда) ёдгорликларидир. «Озод Бухоро» ёдгорлигининг майдони ва тузилиши куп жиҳатдан Ҳошимгирд шаҳарчаси урнига даъвогар булишга лойикдир.
IX асрда Сурхон воҳасида мавжуд булган улка марказларидан бири Чағониён (айни бир пайтда Чағониён Сурхон воҳасининг шимолий тарафини, Ҳисор тоғларининг жанубий ён бағирларидан Боботоғга қадар ҳудудларни уз тасарруфига олган улка номи) ҳам мавжуд булган. Ал-Ҳаким ат-Термизий даври Чағониён шаҳри Дунётепа ва Оқмозортепани уз таркибига олган Будрач урнида жойлаштирилади (Пугаченкова, 1960; Пугаченкова, Ртвеладзе, 1988).
Термиз ва Чағониёнда VIII асрдан бошлаб маданий ҳаётда юз бера бошлаган туб узгаришлар, даставвал, бу улка ва шаҳарлар аҳолиси маънавий ҳаётини қамраб олган. Археология ва ёзма манбалардан (Сюан Цзан 629 йил, Хой Чао 729 йил) Термиз ва Чағониёнда илк Ислом даври арафасида буддавийликнинг мавқеи кучли булган. Шу боис, даставвал араблар томонидан аҳолининг кенг қатламларига Ислом динини сингдириш, араб тили ва ёзувини кенг ёйиш сиёсати олиб борилган. Давримизгача Термиз ва Чағониён шаҳарларида илк Ислом даври масжидлари кашф этилмаган. Араб хатининг энг дастлабки намуналари эса VII асрнинг охири VIII асрнинг бошларига оид. Булар Хосияттепа ёки Каттатепадан топилган Куръоний кучирмалар, Кулолтепада қайд этилган хужалик ҳужжати ва Эски Термиздаги арабий битиклардир.
Термиз ва Чағониёнда уч қисмли шаҳарларнинг илк шаклланиши юқорида таъкидлаганимиздек, маҳаллий тараққиёт маҳсули булиб, IX асрда бу жараён Ислом дунёсининг марказий ҳудудлари шаҳарсозлик маданияти ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланди. IX аср шаҳарсозлигида масжид, мақбара, хонақох, мусалла каби меъморчилик иншоотлари пайдо булди. Шаҳарсозликда қурилиш учун қулай туғри туртбурчак шаклидаги (томонлари 25х25х5-6; 28х28х5-6 см) пиширилган ва хом ғиштлар оммавий ишлатила бошланди.
Ислом даврига қадар юксак даражада тараққий этган деворий ранг тасвир, антропоморф ва зооморф ёғочкорлик, ҳайкалтарошлик санъати урнини Ислом таълимотидан келиб чиқиб мураккаб эпиграфик, гириҳ ва исломий нақшлар эгаллади.
IX аср Термиз ва Чағониён юртларининг халқаро ва ички савдода эгаллаган мавқеини қайта тикланиш билан биргаликда тангалар зарб қилиш ва товар-пул муносабатларида ҳам кескин узгаришларга олиб келди. Термиз ва Чағониён зарбхоналарида зарб этилган тангаларда қадимги давр тангаларидан фарқли ҳукмдорларнинг тасвир (портрет)лари урнига бежирим куфий услубида битилган лақаблар, ҳукмдор, шаҳар номи ва танга зарб этилган сана пайдо булади.
Ал-Ҳаким ат-Термизий даври воҳа ҳунармандчилиги тараққиётида янги босқич ҳисобланади. VIII аср охири IX аср бошида Термизда сиркор идишлар ясаш ихтиро қилинган. Эътиборга лойиқ томони шундаки, Термизнинг энг дастлабки сиркор идишлари намуналари ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси атрофида мавжуд булган ғорсимон иншоотларни урганиш жараёнида топилган. Энг дастлабки сиркор идиш (коса, чироғ, куза)лар аксарият ҳолларда туқ-яшил сирга буялган. Термизда сиркор идишларнинг ихтиро қилиниши бу маҳаллий ва Ислом дунёсининг Куфа, Басра, Рай, Марв, Бухоро, Самарқанд каби шаҳарларида ҳунармандчилик соҳасида эришилган технологик ютуқлар маҳсулидир.
Шундай қилиб, IX аср Термиз ва Чағониён (кенг маънода бутун Мовароуннаҳр) моддий ва маънавий ҳаётининг барча соҳаларида юксакликка эришишнинг бошланғич нуқтасидир. Уз навбатида мазмунан янги бу маданият Термиз ва Чағониённинг Ислом даврига қадар маданий ютуқлари билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланган. Термизнинг Кушон подшолиги (милоддан аввалги I аср - милодий III асрлар) ва илк урта (V-VII) асрлар даври шаҳарсозлиги, ибодатхоналари (Фаёзтепа, Қоратепа, Куёвқурғон), божхоналари (Тавка)да қулланилган меъморий услуб (арк, равоқ, гумбаз, пештоқ)лар IX аср Термиз ва Чағониён меъморчилигида янада мукаммаллашган. Термиздаги Қоратепа буддавийлик монастирлари мажмуининг бир қисми («Шимолий қисм»-меъморий жиҳатдан катта ҳовлининг турт томонида хоналар жойлашуви) меъморий ечими булажак IX-X асрлар мадрасасининг илк тимсоли ҳисобланади. Термизнинг айни шу чуқур илдизга эга VIII-IX асрлар маънавий ва моддий маданияти ал-Ҳаким ат-Термизийдек буюк илоҳиятчи фаолиятини шаклланишига муҳим омил булиб хизмат қилди.
Уз навбатида Термиз Давлат Университетида ал-Хаким ат-Термизий меросини урганиш устувор илмий йуналишлардан бири хисобланади. Тарих фанлари доктори, профессор З.Чориев илмий рахбарлигида археологлар Ж.Аннаев, Т.Аннаев, филолог Б.Муртазоев иштирокида ал-Хаким ат-Термизий хаёти, мероси, аллома яшаган давр шахарсозлиги, меъморчилиги ва моддий маданияти куйидаги асосий йуналишларда олиб борилди.
1. Ал-Хаким ат-Термизий хаёти, мероси хакида Европа, Осиё ва Америка мамлакатларида инглиз, француз, немис тилларида битилган адабиётларни туплаш ва уларни тахлил килиш.
2. Сурхондарё вилояти Хокимлигининг бевосита ёрдамида ал-Хаким ат-Термизийнинг хорижий мамлакатлар кутубхона ва музейларида сакланаётган асарларидан фотонусхалар олиш.
3. 2006-2007 йиллар давомида макбарани замонавий услубда таъмирлаш муносабати билан ундаги тарихий ёзувлар, айникса, аллома кабр тошидаги ёзувлар исломшунос М.Чориев томонидан тулик урганилди ва макбара худудида кенг куламли археологик тадкикотлар амалга оширилди. Мавжуд ёзма ва археология маълумотларини киёсий таккослаш, хорижий адабиётларнинг кенг тахлилига кура, ал-Хаким ат-Термизий IX аср бошида, яъни 800-820 йиллар оралигида таваллуд топган деган хулосага келинди.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License