Ал - Хаким ат - Термизий меъморий иншоотининг шаклланиш тарихи (янги тадкикотлар асосида)

Ал - Хаким ат - Термизий меъморий иншоотининг шаклланиш тарихи (янги тадкикотлар асосида) (Ж. Аннаев (УзМУ, укитувчи), Т. Аннаев (Термиз ДУ, т.ф.н.))

Асрлар давомида Мовароуннахр ва Хуросон зиёратчиларини узига жалб этиб келган меъморий иншоотлардан бири - Эски Термиздаги ал - Хаким ат- Термизий макбараси хисобланади. IХ аср охири Х аср бошларида шакллана бошлаган бу меъморий иншоот турли давр ва сулолаларнинг архитектура услуб ва анъаналарини узида мужассам этган. Карийб юз йилдан ортик давр мобайнида ал- Хаким ат-Термизий макбараси ва ундаги тарихий ёзувлар бир неча авлод тарихчи ва шаркшунослари томонидан такрор ва такрор урганилди. Бу эса меъморий иншоотнинг курилиши ва тузилиши тарихига аниклик киритишга имконият яратмокда.
Ал-Хаким ат-Термизий макбарасидаги тарихий ёзувлардан бир кисмини, хусусан, шайх оромгохлари устида урнатилган мармар саганадаги ёзувларни даставвал жахон фанига танитган олим машхур шаркшунос В. В. Бартольд хисобланади. Уз навбатида меъморий иншоотнинг макбара кисмидаги тарихий ёзувларнинг илк бора батафсил урганилиши ва шархланиши М.Е Массон номи билан боглик.
Термизлик буюк илохиётчи макбарасидаги тарихий ёзувларни нумизматика маълумотлари асосида тахлил этган олим Б. Д. Кочнев хисобланади.
Мустакиллик йилларидан бошлаб Эски Термиздаги ал-Хаким ат-Термизий макбарасини кенг зиёратчи ва сайёхлик гурухлари учун очилиши ва бу иншоотни таъмирлашга тайёрлаш муносабати билан макбара худудида 1994 йилдан бошлаб археологик казув ва назорат ишлари амалга оширилиб келинмокда. 1994-1996 йилларда узбек - француз Бактрия экспедицияси (рахбарлари: Т. Аннаев, П. Лериш), 1997 - 2001 йилда (рахбарлари: Ш.Пидаев, П. Лериш) ва 2006-2007 йилларда Термиз давлат университети археология гурухи (рахбари: Т. Аннаев) макбара худудида кенг куламда археологик тадкикот ишларини олиб борилиши туфайли меъморий мажмуа шаклланишининг куп жихатлари янада ойдинлашди.
Арабийнавис муаллифлар асарларидан ва М. Е. Массон бошчилигида 1936-1938 йилларда амалга оширилган тадкикотлардан маълумки, Термизнинг киргок буйи иншоотлари туртламчи тош ва кум (махаллий лахжада менг) катлам устида барпо этилган. Макбара жойлашган кисм, яъни Термиз рабоди (шахар ташкариси)нинг жануби - гарбий кисми хам айнан шу катламдан таркиб топган. Эски Термизнинг бу геологик хусусияти азалдан бу кадимги шахарда горсимон меъморчилик санъати мактабининг шаклланишига сабаб булган.
Термизлик олим ва шайх дафн этилган макбара худуди, макбара шаклланишига кадар унлаб горсимон иншоотлардан таркиб топган жой булиб, бу горсимон бинолар милодий IV- V асрлар оралигида курила бошланган. Археологик тадкикотлар натижаларига кура, Y-YIII асрлар давомида макбаранинг шимолий, шимоли- шаркий тарафлари асосан туртламчи тош ва кум катламга уйиб ишланган горсимон бинолардан иборат булган. Бу горсимон бинолар Термизнинг илк Ислом даври арафасидаги йирик буддавийлик монастирнинг таркибий кисми булиб хизмат килган(Чориев З., Аннаев Т., Муртазоев Б., Аннаев Ж. Ал-Хаким ат-Термизий. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. –Б. 74-78).
2006-2007 йилларда ал-Хаким ат-Термизий макбараси мажмуида Сурхондарё вилояти хокимлигининг ташаббуси билан Узбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги маданий мерос объектларини саклаш ва ундан фойдаланиш бош илмий ишлаб чикариш бошкармасининг мутасадди илмий муассасаси томонидан тайёрланган лойиха асосида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Макбарани таъмирлашга тайёрлаш муносабати билан меъморий иншоот атрофи боскичма - боскич асрлар давомида хосил булган маданий катламлардан тозаланди.
Археологик тадкикотлар туфайли ал-Хаким ат-Термизий макбарасининг пайдо булиши ва курилиш боскичлари хакида куйидаги фикрларни билдириш мумкин:
1. Макбара атрофидаги горсимон иншоотлардан кайта фойдаланиш (VIII - IХ асрлар) ва уларнинг аста-секин кумила бошланиши. Бу давр горларидан топилган ашёвий манбалар, айникса нумизматика маълумотлари (сомоний хукмдор Абдулмалик ибн Нух (957- 958 йиллар) ва унинг вассали Куттегин номидан 957 - 958 йилларда Термизда зарб этилган (фалс) асосида саналанган.
2. Мажмуа асосида урганилган бино колдиклари ат-Термизий хужраси бевосита макбара урнида булганлигини яна бир бор тасдиклайди.
3. Меъморий мажмуа таркибидаги энг дастлабки макбара хом гиштлардан IХ аср охири ва Х аср бошларида курилган.
4. Тахминан Х асрнинг иккинчи ярмида ёки охирида шайх кабри атрофида тугри туртбурчак шаклидаги томонлари 25 Х 25 ёки 26 Х 26 см, калинлиги 5-6 см пишириилган гиштлардан янги макбара бунёд этилади.
5. ХI асрнинг иккинчи ярмидан 1167 йил оралигида ал-Хаким ат-Термизий макбараси мажмуи бир гумбазли макбара ва унга туташ шаркка караган уч гумбазли мехробли масжид ва унинг шимоли-шаркий тарафидан пишик гиштлардан курилган ховлили меъморий иншоот куринишига эга булган.
6. Хижрий - 792, милодий 1389-1390 йилларда, яъни Амир Темур хукмронлиги даврида макбаранинг шаркий томонида ховли девори буйлаб чиллахонали макбара курилади. Унинг курилиши даври макбара пештокидаги ёзув асосида Б. Д. Кочнев ва Э. В. Ртвеладзелар томонидан аникланган.
7. Темурий шахзода Халил Султон хукмронлигида (1405-1409) макбара таркибида хонакох курилади ва шайх кабри устига мармар сагана урнатилади.
8. ХVI аср оралигида макбарадан шимоли-шаркий томонда хонакох бурчагида янги макбара барпо этилади.
9. ХVII - ХVIII асрларда макбара ва чиллахона жанубий ён тарафи буйлаб уч гумбазли кушимча бино курилган. Бу кисм 1955-1956 йилларда амалга оширилган курилиш ишлари туфайли олиб ташланган ва макбаранинг ХV аср бошидаги куриниши холатига келтирилган.
10. ХVII асрдан то ХХ асрнинг 20 - йилларига кадар макбаранинг шимолий ва гарбий томонлари кабристон булиб хизмат килган.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License