Термиз ва Чагониённинг ал-Хаким ат-Термизий даври тарихий топонимикаси

Термиз ва Чагониённинг ал-Хаким ат-Термизий даври тарихий топонимикаси (С. Бобоева (Термиз ДУ, аспирант), Н. Икромов (Термиз ДУ, катта укитувчи))

Ал-Хаким ат-Термизий даври ижтимоий-иктисодий хаётнинг барча жабхаларида булгани каби Термиз ва Чагониённинг тарихий топонимикасида хам туб бурилиш даври хисобланади. Тадкик этилаётган давр тарихий топонимикаси куйидаги асосий хусусиятлар билан ажралиб туради. VIII-IX асрларда Кадимги Бактрия ёки бактрия тилига хос атамаларнинг бир гурухини батамом муомаладан чикиши, иккинчи гурух атамаларининг янада эволюцияси, учинчи гурух атамалардан уларнинг араб тилидаги эгизак номлари пайдо булади.
Ал-Хаким ат-Термизий даврига келиб утмишда Сурхон вохасининг хам уз тасарруфига бирлаштирган Бактрия-Тохаристон номлари тарихий манбаларда улка сифатида кулланилмайди. Ёзма манбаларда бу улкалар урнига 1Х асрдан Балх, Термиз, Чагониён, Хутталон ва х.к. шахарлар айни бир пайтда вилоятлар сифатида хам алохида таъкидланиб утилади. Шунингдек VIII-IX асрларда кадимги бактрия топонимлари, хусусан, Пардагви, Сисимифра, Хориен мутлако унутилган. Бир гурух бактрия атамалари шу жумладан Дари Оханин, Чагониён, Вахшивор айни шу номланишида муомалада булади. Бу гурух атамаларнинг баъзи бирлари кушалок номларга хам эга булган. Жумладан, Дари-Оханин, манбаларда туркийда «Темир копуг» («Темир дарвоза»), арабчада «Баб ал- Хадид» деб хам юритилган.
Тарихий маълумотларга кура, Сурхон вохасининг энг кадимги туркий гидронимлари сирасига Укуз (Амударё), жой номларига «Темир копуг» («Темир давроза») ва Бойсун атамалари киради. Термиз атрофидаги кадимги туркий номлардан бири Занг хисобланади. Бу атама оркали У асрда Занг номли туркий кабилалар хам ушбу заминда истикомат этганлигига эътибор берилса, «занг» атамаси хам кадимги туркий ном хисобланади.
Чагониён тарихий манбаларда айни шу номда 630 йилдан (хитойлик сайёх Сюан Цзан маълумотлари) тилга олинган. VIII асрдан бошлаб бу вилоят ва унинг марказий шахри арабнавис муаллифлар асарларида Сагониён шаклида хам ёзилган.
Термиз, (манбаларда Тармиз) Тармиз, Тармад VIII аср охиридан, яъни 690 йилдан сунг (бу санага кадар шахар номи Тармита, Тармит), яъни бу шахарни исёнкор Мусо ибн Абдуллох томонидан эгалланганидан сунг айни шу тарзда ат-Табарий асарида учрайди. Айникса, ал-Хаким ат-Термизий падари бузрукворлари Али ибн ал-Хасан ат-Тирмизий хам Тирмизий нисбасига эга булганлигини инобатга олсак (Б. Радтке, У.Уватов; З.Чориев, Т.Аннаев, Б.Муртазоев, Ж.Аннаев) шахарни айни VII аср охиридан - VIII асрдан Тирмиз, Тармиз деб юритилганлигига тулик икрор буламиз.
Ал-Хаким ат-Термизий даври арафасида манбаларда тилга олинган жой номларидан бири Хушвара, Хашура, Бхшура, Гуфтан ёки Куфтан кабилардир. Хушвара араб кушинларининг Термизни эгаллаши муносабати билан боглик вокеалар баёнида тилга олинган ва бу шахар хозир Шеробод марказидан 7 км лар жанубий тарафда Куллукшо кишлоги ёнида жойлашган Каттатепа ёки Хосияттепа урнида жойлаштирилади.
VII аср охири VIII бошларига оид ат-Табарий томонидан тилга олинган тарихий топонимларидан яна бири Гуфтан ёки Куфтан хисобланади. В.В.Бартольд ва ундан сунг Э.В.Ртвеладзе бу топонимни Шеробод вохасида мавжуд булган мулклик деб хисоблайди. Ш.Камолиддиновнинг таъкидлашича, Куфтан «тогли юрт», «тогли улка» маъносини ангалатиб, бутун Кухитанг тогларини уз тасарруфига олган. IX асрда хозирги Шеробод вохасида мавжуд булган тарихий манзиллардан яна бири Буг хисобланади. Шеробод марказидан шаркда жойлашган бу манзилда Ислом дунёсида маълум ва машхур булган хадисчи ал-Хаким ат- Термизий замондоши Абу Исо Мухаммад ат- Термизий таваллуд топганлар ва шу боис алломаи замон ал-Бугий нисбасига хам эга булганлар.
IX асрдан манбаларда Термизга туташ мавзелардан бири Сарманган, Чарманган ёки Жарминкон тилга олинган. Манбаларга кура, бу манзил Термиздан 5-6 фарсах узокликда Термиз - Чагониён савдо йулида жойлашган. Чагониёндан икки кунлик масофада Чагониён - Самарканд - Бухоро савдо йулида «Темир дарвоза» Дари-Оханинга якин жойда Босанд (ал-Якубийда бу манзил Масанд тарзида) тилга олинган. Масанд-Босанд аксарият тарихчи ва шаркшуносларнинг фикрича Бойсун шахри урнида булган.
Юкорида келтирилган маълумотларининг тахлили шундан далолат берадики, ал-Хаким ат-Термизий даври Сурхон вохаси тарихий жой номларинин шаклланишида мухим боскич булган. Келгусида ёзма ва эпиграфика манбаларининг чукур урганилиши воханинг номаълум тарихий топонимларини кашф этилишига ва уларнинг маълум бир археология тегишли ёдгорликлари урнида жойлаштириш (локализациялаш)га имкон тугдиради.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License