VIII-IX асрларда Термиз ва Чагониёнда тангалар муомаласи, савдо ва маданий алокалар

VIII-IX асрларда Термиз ва Чагониёнда тангалар муомаласи, савдо ва маданий алокалар (Ш.Даминов (Термиз ДУ, аспирант), Х.Даутов (Термиз ДУ, магистр))

Арабларнинг 671 йилдан шимоли-гарбий Тохаристон (Сурхон вохаси) ерларини эгаллаш максадида амалга ошира бошлаган юришлар VIII асрнинг биринчи чорагида бу худудни батамом босиб олиш билан тугади. Мовароуннахрда Ислом маданиятининг шаклланиши, моддий ва маънавий соханинг барча жабхаларида булганидек танга зарб килишда хам мухим узгаришларга олиб келди. Бу узгаришлар тангаларда куфий услубида битилган лакабларда, тангалар зарб этилган шахар ва саналарда уз аксини топооа бошлади.
Термиз ва Чагониёнда илк Ислом даври тангаларининг зарб этилиши Замм ва Амулнинг ноиби ал-Хасан ибн Хамрон номи билан боглик. Бу шахс халифалик худудида Аббосийлар сулоласининг хукмронлиги урнатилгандан сунг Балхга хижрий 142 йил(милодий 759-760 йиллар)да Замм ва Амулнинг ноиби сифатида жунатилган. Ал-Хасан ибн Хамрон номидан хижрий 142 йил(милодий 759-760йиллар) ва хижрий 145 йил(милодий 762-763 йиллар)да Балхда, Чагониён ва Термизда, хижрий 142 йил(милодий 759-760 йиллар)да тангалар зарб этилади. Бу тангалар Термиз ва Чагониёнда илк Ислом даврида зарб этилган дастлабки фалслар хисобланади.
VIII- IХ асрларда Термиз ва Чагониёнда Ислом дунёсининг катор шахарларида зарб этилган тангалар хам муомалада булган. Хусусан, Эски Термиздаги Фаёзтепа буддавийлик ёдгорлигининг юкори катламида топилган 247 дирхамдан иборат тангалар хазинаси бунга мисол була олади. Хазина таркибидаги тангалар халифалар Хишам (724-743), ас-Саффох (749-754), ал- Мансур (754-755), ал - Махдий (775-785), ал-Ходий (785-786), Хорун ар-Рашид (786-809), ал - Амин (804-813), ал-Маъмун (813-833)лар даврида ал-Байда, Восит, Басра, Куфа, Рай, Мухаммадийа, Мадинат ас-Салом, Заранж, Балх, Бухоро, Самарканд, Шош, Марв, Хирот ва Рафик каби шахарларда зарб этилган.
1981 йилда Эски Термиз худудидан топилган иккинчи йирик тангалар хазинаси Термиз ва Чагониён шахарлари иктисодий ва савдо алокаларда булган шахарлар сонини янада купайтиради. Хазина таркибидаги тангаларнинг аксарияти Балх ва Воситда, колганлари Ардашир Хур, Куфа, Кармон, Мох, Мадинат ас-Салом ва Муборак шахарларида зарб этилган, Бу хазинадаги тангаларнинг энг кадимгиси хижрий 96 йил (милодий 714-715 йиллар), колган кисми хижрий 128 йил (милодий 745-746 йиллар)да зарб этилган (Ртвеладзе, 1987.-С. 129).
Юкорида таъкидланганидек, Термизда илк Ислом даври тангаларининг зарб этилиши VIII асрнинг 60-йилларига тугри келади. Б. Д. Кочневнинг таъкидлашича, IХ асрнинг охири - Х бошларида Термизда кайтадан тангалар зарб этила бошланади ва бу бевосита сомоний Исмоил ибн Ахмад номи билан боглик. Уз навбатида Исмоил ибн Ахмад Балхда махаллий сулолардан булмиш Абудовудий (Банижурий)ларни хокимият тепасида колдирадилар (Кочнев ,2001,с.24). В.Радтке ва х.к. муаллифлар тадкикотларидан маълумки, Термизда баъзи бир дин пешволари, хукмдор катлам вакиллари томонидан ал-Хаким ат-Термизий шаънига тухмат тошлари ёгдирилган чогда аллома нажот сураб Балхга Абудовудий (Банижурий)лар кароргохига ташриф буюрган. Кадимги Бактр, Ислом даврида Балх ёки «Мадинат ул-Умма» («Шахарлар онаси») билан Термиз уртасида жуда якин маданий алокалар мавжуд булиб, Ал- Хаким ат-Термизий даврида бу жараён янада жадаллашиб, Хуросон ва Мовароуннахрда суфийлик таълимоти шаклланишида асосий марказлардан бирига айланган. Бу шахарлар олиму файласуфлари, илохиёт пешволари бир-бирларидан сабок олиб, устоз-шогирд анъанасини давом эттирдилар. Хусусан, ал-Хаким ат-Термизийнинг иктидорли шогирдларидан бири Абу Бакр Умар ал-Варрок Термизий Балх шахрининг Аёз махалласида дунёга келиб, Термизда дунё динларининг билимдони сифатида шухрат топган.
Термизнинг VIII-IХ асрлар савдо ва маданий алокаларида шу, жумладан, ал-Хаким ат-Термизий дунёкарашининг шаклланишида Балх билан бир каторда Хуросон ва Мовароуннахрнинг Марв, Самарканд, Бухоро, Нахшаб каби шахарлари хам алохида урин тутган.
Бойсунтогдаги «Темир дарвоза» («Дари Оханин») оркали Бухоро, Самарканд, Нахшаблар билан Термиз ва Чагониён уртасида мунтазам савдо-сотик ишлари ва маданий алокалар олиб борилган. Абу Туроб ан-Нахшабийнинг (ваф. 862) ал-Хаким ат-Термизийга устозлик килиши бу шахарлар уртасида мавжуд булган алокаларнинг энг ёркин намунасидир.
IХ асрдан Ислом дунёсининг иктисодий ва маданий марказлари, хусусан, Куфа, Басра, Сумарра, Рай, Нишопур кабиларда меъморчиликда куфий услубидаги накшин ёзувлар, мураккаб ислимий, гирих накшлар кенг кулланиб, Хуросон ва Мовароуннахр шу жумладан, Термиз шахарсозлиги, меъморчилиги ва хунармандчилигига кириб келади. 1Х аср охиридан Термиз хунармандчилиги сохаларидан бири кулолчиликда сиркор идишлар тайёрлашнинг кенг жорий этилиши бу даврда Ислом дунёсида юз берган технологик кашфиётларнинг уйгунлашув жараёни махсули хисобланади.
Термиз ва Чагониён алокаларида Хиндистон алохида урин тутган. Термиз шахри Кушон подшолиги даврида дунё динларидан бири буддавийликни Урта Осиё, Тибет, Шаркий Туркистон, Хитойга кадар ёйилишида узига хос марказ булиб хизмат килганлиги Б.Я. Ставиский, Л.И. Альбаум, Г.А. Пугаченкова, Э.В. Ртвеладзе, Т.К. Мкртучев, Ш.Р. Пидаев, Т.Ж.Аннаев тадкикотлари оркали тулик исботини топган.
Ал-Хаким ат-Термизий даври арафасида хам Термиз ва Чагониён вилоятларини Хиндистон билан иктисодий алокалари мавжудлигини Занг ёдгорлигидан топилган кайин пустлогига битилган ёзувлар (Альбаум, 1964) ва турли- туман такинчоклар гувохлик беради.
IХ асрга келиб Термизда илк Ислом даври арафасида ибодатхоналарда буддавий кулёзма асарлар ва уларнинг такдири кандай кечган! Илмий изланишлар натижалари, ал-Хаким ат-Термизий меросини чукур урганиш иши термизлик бу илохиётчининг дунё динларидан шу, жумладан, буддавийликдан жуда яхши хабардорлигини курсатади(Кнуш, 1991). Масалан, ал-Хаким ат-Термизий асарларидан бири «Солнома» эса мутахассисларнинг якдил булиб таъкидлашларича, хинд олимларининг асарлари асосида яратилган.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License