Ал-Хаким ат-Термизий даври ва Термиз буддавийлик монастирларининг такдири

Ал-Хаким ат-Термизий даври ва Термиз буддавийлик монастирларининг такдири (К.Куидзо (Токио, профессор), Ж.Аннаев (УзМУ, укитувчи))

IХ аср Мовароуннахр маънавий хаётида Ислом дини ва маданиятини кенг жорий этилган даври хисобланади. Археология ва ёзма манбалардан маълумки, Тохаристон улкаси, яъни хозирги Сурхон вохаси, жанубий Тожикистон, Шимолий Афгонистон ерларида Ислом дини ва маданияти ёйила бориши арафасида бу худудда етакчи динлардан бири буддавийлик хисобланган. 630 йилда Тохаристон улкаси оша саёхат килган буддавий кохин Сюан Цзан Тами (Термиз) мулклигида 12 та, Чагониёнда 5 та буддавийлик ибодатхоналари булганлигини таъкидлаб утган. 729 йилда Тохаристонда булган яна бир хитойлик кохин-сайёх Хуэй Чао айни шу маълумотларни такрорлайди.
Эски Термиз худудида 1926 йилдан бошлаб амалга оширилган тадкикотлар туфайли бу кадимий шахар таркибида 6 та буддавийлик монастирлари билан боглик иншоотлар урганилди. Эски Термиз буддавийлик иншоотларининг мавжуд булиш саналари куйидагича:
1. Коратепа буддавийлик ибодатхоналари мажмуи (милодий I-VI асрлар).
2. Фаёзтепа (Л.И.Альбаум маълумотларига кура I-IV асрлар) Фаёзтепа монастирини кайта урганиш жараёнида (Ж.Аннаев, Т.Аннаев, 2004-2006 йиллар) бу буддавийлик иншооти милоддан аввалги I - милодий VII асрлар оралигида мавжуд булганлигини аникланди. Катта ва Кичик Чингизтепаларда ва Эски Термиз атрофида урганилган буддавийлик иншоотлари, асосан, Кушон подшолиги хукмронлиги даврида мунтазам фаолият курсатган. Эски Термиз атрофидаги энг йирик буддавийлик иншооти Зурмола ступасининг бунёд этилиши даври I-II асрлар оралиги деб белгиланган. Таъкидлаш жоизки, Зурмола ступаси ва унинг таркибидаги буддавийлик иншоотининг кейинги такдири ханузгача аникланмаган. Бу муаммо Зурмола ва унинг атрофида янги археологик тадкикотлар туфайли уз ечимини топади.
Эски Термиздаги ал-Хаким ат-Термизий макбараси атрофида амалга оширилган тадкикотлар натижасида (Аннаев, Лериш; Пидаев, Лериш; 2006 йилдаги Ж.Аннаев, Т.Аннаев) бу шахарнинг илк Ислом даври, шу жумладан, ал-Хаким ат-Термизий замонаси арафасида энг йирик буддавийлик монастири ал-Хаким ат-Термизий макбараси худудида мавжуд булган.
1994 йилдан хозирга кадар макбара атрофида 10 та горсимон иншоот казиб очилди. Горсимон бинолар меъморий ечими ва курилиши услубига кура бир неча турга булинади ва уларнинг бунёд этилишининг бошлангич санаси милодий IV асрга оид деб аникланган. Макбара худудида урганилган горсимон иншоотларнинг мавжуд булган даврларини куйидагича даврлаштириш мумкин:
1. Биринчи давр, яъни горсимон иншоотларнинг бунёд этилиши ва уларнинг кохинлар хужраси вазифасини бажариши. Бу давр милодий IV асрдан VIII асрнинг иккинчи ярми ёки охирига кадар давом этган.
2. Иккинчи давр, макбара атрофидаги горсимон иншоотлардан кайта фойдаланиши. Бу давр VIII асрнинг охиридан Х асрнинг 60- йилларини уз ичига олади. IХ асрдан Х асрнинг 60-йилларига кадар кайта таъмирланган бу горсимон иншоотлардан ал-Хаким ат-Термизий ва унинг маслакдошлари уз фаолиятлари давомида фойдаланганлар (Чориев З., Аннаев Т., Муртазоев Б., Аннаев Ж. Ал-Хаким ат-Термизий. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. –Б.78).
Ал-Хаким ат-Термизий макбараси атрофида кашф этилган горсимон иншоотларнинг ўрганиш туфайли мақбаранинг шаклланиши тарихини ойдинлаштириш билан бир каторда ал-Хаким ат-Термизий ва унинг маслакдошлари томонидан горсимон иншоотлардан фойдаланиш жараёни хам аникланди.
Археология ва ёзма манбаларнинг тахлилига кура Укуз (Жайхун) шимолий тарафида мавжуд булган буддавийлик монастирларида хаёт изларининг суниши VIII асрнинг 40-йилларида, яъни Сурхон вохаси, Жанубий Тожикистон ерларини араб кушинлари томонидан батамом эгалланиши билан боглик булган.
800 йилдан ортик давр мобайнида Бактрия - Тохаристон (Сурхон вохаси, Жанубий Тожикистон ва Шимолий Афгонистон ерлари) хусусан, Тармита-Термизда хукмрон булган буддавийлик ва унинг билан боглик меъорчилик, уймакорлик ва ганчкорлик услублари Мовароуннахрда, шу жумладан Термизда илк Ислом даври меъморчилик санъатининг шаклланишида мухим омил булиб хизмат килган.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License