Ал-Хаким ат-Термизий даврида Термизнинг илк сиркор буюмлари

Ал-Хаким ат-Термизий даврида Термизнинг илк сиркор буюмлари (А. Бобохужаев (Термиз Археология музейи), О. Исаев (Термиз ДУ, укитувчи))

Сиркор сопол идишлар ясаш инсониятнинг энг кадимги ихтироларидан бири хисобланади. Оддий сопол идишлар пиширилиб чикарилгандан сунг, асосан, металл оксидлари, кварц кумлари ва турли хил элементларнинг бирикмасидан иборат кукунлардан таркиб топган сирга безалган. Сиркор буюмлар Кадимги Мисрда мил. авв. IV минг йилликда, Месопотамияда мил. авв. IХ асрдан маълум, Якин Шаркда сиркор буюмлар ишлаб чикариш антик даврларда хам давом этган. Сиркор буюмлар ишлаб чикарадиган яна бир марказ Узок Шаркда жойлашган булган. Хитойнинг Хан даврига (мил. авв. 206 - мил. 220 йиллар) оид сиркор буюмлари Буюк Ипак йули оркали Гарб давлатларигача етиб борган. Кадимги сиркор буюмлар ишлаб чикарувчи икки марказ уртасида жойлашган Урта Осиёда сиркор буюмлар ишлаб чикариш нисбатан анча кеч йулга куйилган. Гарчи Шимолий Бактриянинг Айритом, Парфиянинг Нисо каби антик давр ёдгорликларида сиркор идиш намуналари топилган булса-да, уларнинг махаллий кулоллар махсулоти эканлиги исботланмаган. Купчилик тадкикотчиларнинг фикрича, Урта Осиёла сиркор идишларнинг куплаб ишлаб чикариб бошланиши VIII асрнинг иккинчи ярми ва IХ аср бошларига тугри келади.
Шимолий Бактрия-Тохаристон замини худуди археологик жихатдан атрофлича урганилган булса-да, ривожланган урта асрларга оид тадкикотлар, жумладан, Термиз ва Чагониённинг сиркор идишлари тарихига багишланган махсус тадкикотлар ханузгача яратилмаган. Сиркор буюмларнинг шакллари, безаклари ва ясалиш услублари хронологик тарзда таснифланмаган. Сопол идишларга сир бериш технологияси, сирларнинг кимёвий таркиби урганилмаган. Сиркор буюмларнинг шакллари ва безаклари эволюцияси ишлаб чикилмаган, шунингдек, мавжуд тадкикотларда Термиз ва умуман, Тохаристон худудида сиркор буюмларнинг пайдо булиш даври хам ёритилмаган.
Хосияттепа шимоли-гарбий Тохаристондаги йирик шахарлардан бири хисобланиб, араб манбаларида ёзиб колдирилган Хушвара шахри урнида булган. Кушонлар таназзулидан сунг бунёд этилган ушбу шахар ривожланган урта асрларда узининг калъа, шахристон ва рободига эга 20 га майдонни эгаллаган шахар булган. Шахар арки- аълосида олиб борилган археологик казишмаларда бир неча сиркор буюмлар топилган. Сиркор буюмлар топилган катлам ёдгорликнинг 5-курилиш даврига оид булиб, VIII аср охири ва IХ аср бошлари билан саналанган (Аннаев 1988, с. 41 ). Ушбу катламдан сиркор мунчок ва сиркор косалар билан бирга илк аббосий халифалардан бири Мухаммад ал- Амин даври(809-813 йиллар)да зарб килинган мис танга топилган. Хосиятттепа сиркор мунчоклари ушбу даврдаги Хоразм мунчокларига ухшаса, сиркор косаларнинг шакл ва безаклари Балх косаларига ухшаб кетади.
Шимоли- гарбий Тохаристоннинг илк сиркор идиш намуналари Эски Термиз худудида олиб борилган археологик изланишлар натижаси уларок ал-Хаким ат-Термизий макбараси атрофидаги горсимон иншоотлардан топилган. Олиб борилган тадкикотлар натижасида шу нарса маълум булдики, бу иншоотлар дастлаб милодий IV асрда курилган ва VIII асрнинг иккинчи ярмига кадар фаолият курсатган. Сунгра VIII асрниг иккинчи ярмидан Х асрнинг 60-йилларигача кайта фойдаланилган. Шу даврда гор деворлари ганч билан сувалиб, зинапоя чеккаларига пишик гиштлар ёткизилиб таъмирланган. Сиркор идишлар горсимон иншоотлар ёнидаги бадраблардан хам топилган. VIII аср охири ва IХ аср бошларига оид сиркор идишлар хали тула - тукис, мукаммал тайёрланмаган. Идишларнинг шакллари, ясалиш услуби, ранг ва сир билан коплаш жараёнларида камчиликлар булган. Худди шундай идишлардан бири тук яшил ранг билан копланган сиркор косадир. Коса ярим сферик шаклда булиб таглиги текис килиб ишланган. Коса ички ва ташки томондан тулик ангобланмай тугридан тугри сопол устига сир берилган. Косага шакл ва сир бериш жараёнидаги нокисликлар кузга яккол ташланади. Яна шундай рангдаги сир берилган ярим сферик косанинг гардиш кисми 2-бадрабнинг энг пастки 3-катламидан топилган. Косанинг гардишига ташки томондан хандасавий (геометрик) босма безак берилган. Беш катор учбурчак тулкинсимон шаклдаги хошиялар коса гардишини ташки томондан безаб турибди. Босма безак устига ташки томондан тук хира яшил тусдаги сир билан копланган. Дастлабки бу тусдаги сиркор идишлар металл идишларга таклидан ясалган.
Шу тарика IХ асрда термизлик кулол усталар томонидан сиркор идишлар ясашнинг янги технологияси узлаштирилиб, кейинчалик сиркор идишлар ясаш такомиллашиб тараккий этиб борди.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License