VIII-IX асрларда Термиз худудларида сугориш иншоотлари

VIII-IX асрларда Термиз худудларида сугориш иншоотлари (Ш. Худойбердиев (Термиз ДУ, катта укитувчи), У. Худойкулов (Термиз ДУ, каттта укитувчи))

Археологик ва ёзма манбаларнинг, воха ёдгорликлари картографияси натижаларининг киёсий тахлилига кура, IХ аср Термиз ва унга туташ худудларда янги сугориш иншоотларининг пайдо булиши, мавжуд ирригация тармокларининг кайта тикланиши билан ажралиб туради. Бу жараён уз навбатида янги ерларнинг узлаштирилишига, дехкончилик куролларининг такомиллашувига ва окибатда кишлок хужалиги тараккиётига ижобий таъсир этган.
IХ асрда хам кадимги даврда булганидек, Термиз вилоятининг асосий сув манбалари Чагонруд (Чагониён дарёси) ва Туркондарё (ХVIII асрдан эътиборан Шерободдарё) хисобланган. Жайхун сувидан амалда, асосан, далаларни сугоришда Хотинработ ва Бурдогуй (кадимги номи Пандоки - Пардагви, бу шахар ал-Хаким ат-Термизий даврида Шуробсойнинг унг киргогида, унинг Жайхунга куйилиш жойида жойлашган) атрофидаги дарё буйларигина сугорилган, холос.
Араб - форс муаллифлари бу борада аник маълумот беради. Ал - Мукаддасийга кура, Термиз ахолиси ичимлик суви сифатида Жайхун сувидан фойдаланади, далаларни эса Чагонруддан сугорганлар.
Археолог Т.Аннаевнинг мукаммал тадкикотларига кура, VIII асрга кадар Термиз ва унинг атрофидаги ерлар учун асосий сугориш иншооти Катта Нахар канали хисобланган. Туркий «Катта» ва арабча «Нахрун» (Нахрун - дарё) сузларидан таркиб топган бу сунъий сугориш иншооти номи изохини узигина унинг кадимийлигига яна бир бор ишорадир. Бу сунъий сугориш иншоотининг бош кисми Талитагора калъасидан Чагонруд (Сурхондарё) юкори окими буйлаб 3 километр юкорида жойлашган.
IХ асрда хам Термиз ва унинг атрофи айни шу анхор ёрдамида сугорилган ва унинг узунлиги 20 километрдан ортик булган. Термиз вилоятининг VIII- IХ асрлардаги сугорииш иншоотларидан яна бири Занг канали хисобланди. Занг атамаси кадимги туркий кабилаларидан бирининг номи булиб, (Ахмедов, 1977), айни бир пайтнинг узида йирик сугориш иншооти хам шу номда аталган. Занг канали Л.И.Альбаумнинг таъкидлашича, милоддан аввалги I асрда курилган ва бу сунъий сугориш иншоотини бош кисми Хайитобод ёдгорлиги (хозирги Жаркургон туманидаги Хайитобод номида юритилувчи кишлок)дан 4-5 километр юкорида Сурхондарё ёкасида жойлашган булган. 1974 ва 1994-1995 йилларда Хайитобод ёдгорлигида амалга оширилган археологик тадкикотлар туфайли Занг каналининг курилиши милоддан аввалги VI асрда барпо бўлганлиги аниқланган.
Кушон подшолиги (милоддан аввалги I - милодий III асрлар) ва илк урта асрларда Занг канали ёрдамида Жаркургон вохасининг унг киргоги Сурхондарё буйи ва Ангор вохасининг бир кисм ерлари сугорилган. VIII ва IХ асрларда хам бу сунъий сугориш иншоотидан мунтазам фойдаланилган.
IХ асрда хозирги Минор кишлоги атрофида Сарманган, Чарманган ёки Жарминкон шахарчасининг шаклланиши ва хозирги Занг канали хавзаси буйлаб куплаб урта асрларга оид кишлок ва калъаларнинг мавжудлиги фикримизнинг исботидир.
IХ асрдан бошлаб ёзма манбаларда Термиз ва «Темир дарвоза» йуналишида Розик номли канал ва Розик работи номлари тилга олинади. Фикримизча, Розик канали Шерободдарёнинг чап киргогидадан казиб чикарилган сув иншооти булиб, бу канал ёрдамида дарёнинг воха кисмидаги чап киргок елари далалари сугорилган. Шерободдарёнинг эски узанларидан бири Бустонсойдан казиб чикарилган Таллашкон канали (бу каналнинг пайдо булиши Таллашкон-I калъасининг асос солиниши санасига кура, милоддан аввалги VI-IV асрлар оралигига тугри келади) ёрдамида сугорилган. Милодий У асрда Таллашкон-II шахар - калъаси инкирозга юз тутгандан сунг ундан шаркрокда Талашкон-III (баъзи адабиётларда Бокиятузбоботепа) деб номланган йирик кишлок шаклланади ва VIII - IХ асрлар давомида бу манзил йирик кишлок - русток куринишига эга булади. Талашкон ариги VIII - IХ асрларда айни шу русток худудларини сугорган. Шерободдарёдан казиб чикарилган Оккургон канали суви ёрдамида эса воханинг Оккуркон тарафи ва Кулукшо кисмлари сугорилган. VIII-IХ асрларда ҳозирги Куллукшо кишлоги атрофида Хушвара шахри мавжуд булиб, VIII - IX асрлар асрлардан ХIII аср бошларига кадар бу шахар воха маркази булиб хизмат килган.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License