Ал-Хаким ат-Термизий хикматлари

Ал-Хаким ат-Термизий хикматлари ((Муаллиф: Б. Муртазоев (Термиз ДУ, фил. фан. ном.))

Хаким Термизий асарлари сахифаларида сингдирилган донишмандона хикматлар ва улар ташиган гоялар, илгари сурган муддаоларнинг узи алохида мавзу, чунки бу донолик намуналари инсонларни хамиша эзгулик сари даъват этади. Алломанинг муъжизакор калами самараси булмиш хикматларнинг маъно ва мазмуни бекиёс, уларда дунё изтироблари, бандаларининг ножоиз киликлари нишонга олинади. Аллох бандаси дунёга келибдики уз ташвиши, уз юмуши, уз шодлиги ва шунга монанд вокеалар гирдобига кириб колганини гохо англаб хам етмайди. Чиндан хам инсон хаёти галати кутбларни намоён этади, у купинча узини ожиз ва нотавон хис килади, узини хурланган деб билади, гохо у масрур ва гурурлидир. Аллома ана шундай кимсаларга карата узининг «Наводир ал-усул» асарида айтади: «Инсоннинг умидсизликка тушиши, бу унинг Аллохни билмаганидир». Башарти юкоридаги хикматни астойдил тахлил назаридан утказсак, ундаги гоя сири осонгина ечимини топади. Аллох инсонни яратган, бу хаммага аён, лекин унинг умидсизлик боткогига чукиши оз-моз тушунарсиз. Аллома айтмокчики, Аллохни таниган банда зинхор тушкун кайфиятда булмайди, у Аллох мадади билан узини магрур ва тетик тутади. Такдирдан нолиш Аллох бандаси учун бегонадир, банда кисматдан эмас, узининг ёмон нафсидан упкалаши лозим.
Аллох бандаси бутун умр синовлар майдонида харакат килади, Аллох уни кадам-бакадам имтихондан утказиб боради. Аллох бандасини турли усул ва йуллар билан синайди, уни текшириб туради. «Наводир ал-усул»даги куйидаги жумлага эътиборни тортсак: «Аллох таоло бандаларига бу дунёда бойлик, факирлик, иззат, хорлик, улуглик ва тубанлик каби хислатларни ато этиб, уларни имтихон килади»(50). Куринадики, инсон узи яшаётган заминда Аллох имтихонларидан кочиб кутила олмас экан. Чунончи Аллох уз бандасига факирлик инъом этгани каби факирлик изидан уни бойлик билан хам сийлаши мумкин ёки аксинча. Демак бойлик ва факирлик эгизак кутблар булганидек, иззат ва хорлик, улуглик ва тубанлик, иссик ва совуклик хам бутун умр ёнма-ён яшар экан. Бу хил яхши- ёмон тушунчалар узлуксиз давом этади ва бир-бирини талаб килади, улар бири иккинчисиз яшай олмайди, улар хаёт майдонида бир хил мавкега эга ва улар бир пайтда пайдо булган.
Юкоридаги мушохадалардан шу нарса аён буладики, Аллох кудратига тенг кела оладиган куч дунёда йук экан. Аллома Хаким Термизийнинг «Манозил ул-ибод мин ал-ибода» (Т.:2003) асарида ушбу жумлани укиймиз: «Улуг ва буюк Аллохнинг кудратига тенг келадиган куч ва кувват йук»(7). Инсонга берилган барча имтиёзлар Аллох туфайли экан, инсонга килинган «хидоят (рахнамолик), тавфик (мадад), куркув ва кувват-барчаси улуг Аллохдандир»(19). Англашиладики, Аллох уз бандасининг бахти учун барча нарсага тайёр, Аллох уз бандасига тугри йулни хидоят килади. Ана шу зайлда Аллох уз бандасига тавфик курсатади, уни куч-кувват билан таъминлайди ва уни куркув(Худони доимо ёд)да тутади. Аммо куркув ихтиёрий, банда купинча куркув(Худо)ни унутиб куяди, бу эса уни адаштиради. Адашув нимада намоён булади, Аллох бандаси аксар холатда бойликка хирс куяди, бойликка махлиёлик эса бандани тубанликка етаклайди. Буларнинг бари нафсга бориб такалади, бунга жавобни тагин «Манозил ул-ибод мин ал-ибода» асаридан топамиз: «Нафс эса Аллохга зид… Чунки нафс Аллохнинг душманидир» (13-14).
Хаким Термизийнинг ана шу хил юкоридагиларга монанд хикматлари Абдурахмон Суламий (946-1022)нинг «Табакот ус-суфия», Фаридиддин Аттор (1145-1221)нинг «Тазкират ул-авлиё», Абдурахмон Жомий (1414-1492)нинг «Нафахот ул-унс мин хазарот ил-кудс», Алишер Навоийнинг «Насойим ул-мухаббат мин шамойим ул- футувват» асарларида хам келтирилади. Жумладан «Тазкират ул- авлиё»да турли мавзуларга оид хикматлар жамланган, шулардан айримларига диккат килсак. Хаким Термизийдан такво (пархезкорлик) ва жавонмард (саховатпеша)лик хакида сурашганда айтган жавоблари ута салмокли. Жавобни тингланг: «Такво шуки, киёматда хеч ким сенинг этагингни тутмаса ва жавонмардлик шуки, сен бирор кимсанинг этагидан тутмасанг». Аллох йулида килинган такво шу даражада мукаммал ва бенуксон булиши лозимки, охират куни сени безовта килмасин. Жавонмардликнинг бош мезони тамаъни унутиш, килинган яхши амал бадалига тамаъгирлик изхор этмаслик талаби етакчи режада туради. Ижросини топган дуою фотиха, салоту савмлар охиратда жаннат илинжида килинган булса, уларнинг савобу самараси бехуда саробга айланиши мукаррар. Узок бормай аллома хикматларидан баъзиларини мисол тарикасида келтиришни макбул топдик.

Х И К М А Т Л А Р

-Такво шуки, киёматда хеч ким сенинг этагингни тутмаса ва
жавонмардлик шуки, сен бирор кимсанинг этагидан тутмасанг.
-Азиз одам шуки, гунох уни хор килмаган булсин.
-Озод одам шуки, тамаъ уни кул килмаган булса.
-Хожа улки, шайтон уни асир этмаган булсин.
-Окил улки, Худо йулида зарарли киликлардан узини тийса ва уз нафсининг хисобини килса.
-Кимки тарикатга кирса унинг гунохкорларга инкори колмас.
-Кимки бирор нарсадан куркса ундан кочади, кимки Худодан
куркса Худога кочади.
-Асл мусулмонлик икки нарсада намоён булади, бири эзгулик истаги ва иккинчиси Худо олдида куркишдан жудолик.
-Йукотилган нарсага эмас, ниятнинг йуколишига куйгуриш керак, зеро хеч бир эзгу иш ниятсиз булмас.
-Сен истайсанки, нафс билан Хакни танишни, вахоланки нафсинг узини танимаса ва танишни истамаса, кандай килиб Хакни танигай?
-Шайтон бир соатда килган ишни юзта оч шер куй курасида килолмаганидек, бир соатда одам нафси килган ишни юз шайтон уддалай олмас.
-Одам айби шуки, у узига зиён келтирувчи нарсаларга махлиё ва хушнуддир.
-Жавонмардлик шуки, унинг наздида мусофир ва муким кишилар тенгдир.
-Хак таоло бандаларининг ризкини кафолатлаб куйган, лекин бандалар хамиша таваккал килади.
(Аттор Ф. Тазкират ул-авлиё.Чопи панжум.-Техрон: Бехзод,1375.-942 с. таржималар узимизники).


-Саховатпешалар инъом этмокликни олмокликдан яхши курадилар.
-Инсоннинг умидсизликка тушиши, бу унинг Аллохни билмаганидандир.
-Аллох сенга илм, акл, хидоят берди, сен унинг такдирига рози бул, такдирингдан нолима, узингнинг ёмон нафсингдан упкалан.
-Мискиннинг кулига садака тутказишнинг барча хислатлардан устун томонлари бор.
-Али ибн Хусайн (р.а.) тиланчига нарса берса, аввал уша нарсасини упиб, кейин уни тиланчининг кулига тутказар эди.
-Агар банда хар ойда уч кундан руза тутиб борса, у бутун умр руза тутгандек булади.
-Аллох таоло бандаларига бу дунёда бойлик, факирлик, иззат, хорлик, улуглик ва тубанлик каби хислатларни ато этиб, уларни имтихон килади.
-Мурувват-муборак ва махбуб хулкдир.
(Ал-Хаким ат-Термизий. Наводир ал-усул. Таржимон Иброхимжон Усмонов.-Тошкент: Мовароуннахр, 2006.-60 б.)


-Улуг ва буюк Аллохнинг кудратига тенг келадиган куч ва кувват йук.
-Тавба килувчилар узларини барча гунохлардан пок килиб, Аллох мухаббатига сазовор буладилар.
-Ким дунё (бойлик)ни севса, дунё(бойлик) уни кур ва кар килиб куяди.
-Нафс эса Аллохга зид…Чунки нафс Аллохнинг душманидир.
-+уръони Каримнинг куп оятларида нафс барча ёвузликларнинг манбаи, -деб талкин килинади.
-Хою хавас (нафс шиддати)га карши жиход килиш узликни поклаш демакдир.
-Муъминлар Аллохнинг махбусларидир, фосидлар шахват махбуслари ва кофирлар эса шайтон махбусларидир.
-Савоб шундай амалки, уни бажарганингда калбингда хузур-халоват, ором ва таскинлик пайдо булади.
(Ал-Хаким ат-Термизий. Манозил ул-ибод мин ал-ибода. Абдулкаххор Шоший таржимаси.-Тошкент: Мовароуннахр, 2003.-108 б.)

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License