Эски Термиз ёдгорликлар мажмуини халкаро туризм масканига айлантириш масалалари

Эски Термиз ёдгорликлар мажмуини халкаро туризм масканига айлантириш масалалари (Б. Бердиев (Термиз ДУ, катта укитувчи), З. Холиков(Термиз ДУ, доцент))

Умумий майдони 500 гектардан иборат Эски Термиз археологик ёдгорликлар мажмуи милоддан аввалги VI-IV асрлардан тортиб ХХ асрга кадар даврни уз ичига олади. Эски Термиз ёдгорлигида 1926 йилдан бошлаб хозирга кадар Б.П.Денике, М.Е.Массон, Б.Я.Ставиский, Л.И.Альбаум, Ш.Р.Пидаев, Т.Аннаев, узбек-француз Бактрия экспедицияси (Т.Аннаев, Ш.Пидаев, П.Лериш), Узбекистон-Япония Коратепа экспедицияси (Ш.Пидаев, Като Куидзо) амалга оширилган археологик казув ишлари туфайли бу кадимги шахарнинг баъзи бир иншоотлари тулик урганилди (Фаёзтепа буддавийлик монастири) ёки Коратепа буддавийлик монастирлари мажмуи, Катта ва кичик Чингизтепаларнинг катта кисмларини урганишга муваффак булинди.
Эски Термиз ёдгорликлари мажмуидан топилган хунармандчилик, бадиий санъат, меъморчилик намуналари ва тангалар хозирда ватанимизнинг Узбекистон тарихи давлат музейи (Тошкент), Самарканд музей-курикхонаси, Термиз Археология музейи, Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институти (Самарканд), хамдустлик мамлакатларидан Россия Федерациясининг Москвадаги Шарк Давлат музейи ва Санкт - Петербургдаги Давлат Эрмитажи кургазма залларида намойиш килинади ва сакланади. Давримизда маданий мерос иншоотларини, шу жумладан, Эски Термиз ёдгорликларини саклаш, колаверса, асл киёфасини узгартирмасдан таъмирлаш энг долзарб муаммолар сирасига киради.
Собик Совет тузуми даврида Эски Термиз ёдгорликларини урганиш ишига бутун Узбекистонда булганидек, бир ёкламалик билан ёндашилди. Хусусан, Эски Термизнинг буддавийлик монастирлари мажмуи хисобланган Коратепада 1961-1994 йиллар оралигида Москванинг Шарк музей, Ленинграддаги Давлат Эрмитажи ва х.к. илмий муассасаларининг Б.Я.Ставиский рахбарлигидаги бирлашган экспедицияси археологик тадкикотлар олиб борди. 30 йилдан ортик давр мобайнида тупланган бадиий санъат ва моддий маданият намуналари, айникса, сопол идишларга битилган кадимги Бактрия, кадимги хинд (брахма, кхароштхи) ёзувлари намуналарининг барчаси Москвага олиб кетилди. Коратепа буддавийлик монастирлари мажмуида казиб очилган иншоотларни саклаш борасида эса амалда бирон-бир тадбир амалга оширилмади.
1968-1976 йилларда Л. И. Альбаум томонидан урганилган Эски Термизнинг яна бир буддавийлик монастирида амалга оширилган кисман тиклаш ва таъмирлаш ишлари хам замон талаби даражасида бажарилмади.
1980 йиллар уртасида Эски Термиз ёдгорликлари мажмуининг шаркий ва шимолий тарафларини узлаштириш окибатида бу кадимий шахар худудида сизот сувларининг юкорига кутарилишига олиб келди.
Мустакиллик йилларидан бошлаб Эски Термиз ёдгорликлари мажмуини урганиш, саклаш ва музейлаштириш борасида батамом узгача ижобий муносабат шаклланди.
1994 йилдан Узбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институти ва Франция Илмий Тадкикотлар Миллий марказининг Экол Нормал Суприэр археологик гурухи билан хамкорликда ташкил этган Бактрия археологик экпедицияси (рахбарлари: Т.Аннаев, П.Лериш, 1997 йилга кадар, Ш.Пидаев, П.Лериш) Эски Термиз ёдгорликлари мажмуида кенг куламда археологик казув ишларини амалга ошириб келмоқдалар. 1998 йилдан Коратепа буддавийлик монастирлари мажмуида Узбекистон Республикаси ФА Археология институти, Буюк Ипак йули халкаро академияси (Токио, Япония)нинг Узбекистон-Япония Коратепа археологик экспедицияси (рахбарлари: Ш.Пидаев, Като Куидзо) археологик гурухи томонидан тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Эски Термиз ёдгорликлари мажмуида олиб борилаётган археологик тадкикотлар уз мохияти ва мазмунига кура, собик совет даврида амалга оширилган тадкикотларда тубдан фарк килади.
Булар куйидагилардир:
1. Халкаро гурухлар тадкикотлари натижасида тупланган барча ашёвий манбалар ватанимиз худудида колдирилди.
2. Казиб очилган иншоотларни емирилишдан саклаш максадида бу иншоотлар махсус ёпилди ёки уларнинг устки кисмлари консервация килинди. Бу каби ишлар Эски Термизнинг Катта ва Кичик Чингизтепа ёдгорлигида ва айникса, Коратепа буддавийлик монастирлари мажмуида амалга оширилди.
Эски Термиз ёдгорликлари мажмуини сакланиш холатини янада яхшилаш максадида 1996 йилда кадимги шахар атрофи буйлаб 1500 метрли сизот сувларини кочиришга мулжалланган зовур казилиши жуда мухим булди.
Мустакиллик йилларида Эски Термиз ёдгорликлари мажмуидаги буддавийлик монастирларидан бири Фаёзтепани саклаш, кисман таъмирлаш ва обидани сайёхлик марказига айлантирилиши борасида мухим ишлар амалга оширилди. Фаёзтепада 2004-2006 йиллар давомида Узбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Япония Траст фонди, ЮНЕСКО хамкорлигида Фаёзтепа буддавийлик монастири археологик жихатдан кайта урганилди ва кисман таъмирланди. Айникса, обида ёнида сайёхларга мулжалланган муъжаз бинонинг барпо этилиши ва унда Фаёзтепа хакида кургазмаларнинг намойиш этилиши Эски Термизни сайёхлик масканига айлантиришда мухим булди.
Эски Термиз нафакат археология, балки меъморий иншоотларни хам узида мужассам этган кадимий шахардир. Мустабид совет тузуми даврида бутун Узбекистонда булганидек, Эски Термизнинг бир канча меъморий ёдгорликлари вайрон килинди ёки текисланди. (Варрок Термизий макбараси, Чор-Сутун минораси, Термизшохлар саройи ва х.к)
Кадимги шахар худудида сакланиб колган ягона меъморий иншоотлар ал-Хаким ат-Термизий архитектура ёдгорлиги хисобланади. Мустабид совет тузуми даврида бу макбара сим тур каторлари билан ураб олинган булиб, уни зиёрат ёки томоша килиш айрим шахсларгагина насиб этган эди. Мустакилликнинг биринчи йилидаёк ал-Хаким ат-Термизий макбараси барча зиёратчи ва сайёхлар учун очилди. Макбарада эса боскичма -боскич таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширила бошланди.
2006 йилдан буён Сурхондарё вилояти Хокимлиги, Узбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги лойихаси асосида ал-Хаким ат-Термизий макбараси мажмуида тубдан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда. Эски Термиз худудида амалга оширилган бу каби ишлар бу кадимги шахарни халкаро сайёхлик масканларидан бирига айлантиришда мухим боскич булиб хизмат килади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License