Сурхон вохасининг VIII-IX асрлар ёдгорликларидан халкаро туризм максадларида фойдаланиш

Сурхон вохасининг VIII-IX асрлар ёдгорликларидан халкаро туризм максадларида фойдаланиш (Б. Сафаров (Термиз ДУ, катта укитувчи))

Узбекистон мустакиллиги йилларидан бошлаб ватанимизнинг утмишда халкаро савдода тутган бой тажрибасини чукур урганиш ва уни хозирги тараккиётимиз йулида унумли фойдаланиш мухим вазифаларидан бири сифатида шаклланди.
Вилоятнинг кадимги бой тарихи, Термиз шахрида ихтисослашган археология музейининг мавжудлиги, меъморий обидаларнинг жахон андозалари талабларига мос таъмирланиши, Ислом оламида машхур булган шахслар номи билан боглик архитектура иншоотлари ва воханинг ранг-баранг табиати, Сурхондарё заминида хам халкаро сайёхликни ривожлантиришга мухим омил булиб хизмат килади. Вилоят халкаро сайёхлик тизимида куйидаги асосий йуналишларни курсатиб утиш мумкин:
Бир кунлик сайёхлик йуналиши - Термиз шахрининг диккатга сазовор жойлари, шу жумладан, Археология музейи билан биргаликда Султон - Саодат, Кирккиз, Кокилдор ота, Эски Термиз ёдгорликлари мажмуини уз ичига олади. Сайёхлик гурухни бошкараётган вакил бу йуналишда VIII-IX асрлар тарихини баён этишда Султон Саодат меъморий мажмуининг шаклланишида Термиз сайидларининг урни, бу сулола асосчиси Хасан ал-Амирнинг 861 йилда Термизда куним топиши ва шу тарика меъморий иншоотга асос солинишини асослаб беради. Султон - Саодат макбаралари мажмуидаги энг дастлабки иншоот IХ асрнинг охирида шаклланган ва бу макбара ХI-ХII асрлар оралигида барпо этилган махобатли макбара таркибига кириб кетган. Эски Термиз ёдгорликларига ташриф чогида Термизнинг IХ аср даври таркибий кисмлари, бевосита ал-Хаким ат-Термизий макбараси ва макбара шаклланишига кадар унинг худудида мавжуд булган горсимон иншоотларни алохида таъкидлаб утмоги лозим.
Икки кунлик сайёхлик йуналиши - Термиз-Денов йуналишини уз таркибига олади. Бу йуналишда бевосита ал-Хаким ат-Термизий даврида, яъни IХ асрда хозирги Минор кишлоги атрофида Сарманган, Чарманган, Жарминкон (Жаркургоннинг кадимги номлари) шаклланади. Жаркургон минораси (бу меъморий иншоот 1108-1109 йилларда барпо булган) таърифланаётган жараёнда бошкарувчи Сарманган, Жарминкон шахрининг тарихига хам тухталиб утади. Бу сайёхлик йуналишида ал-Хаким ат-Термизий даврида (1Х аср) манбаларда куп маротаба тилга олинган манзиллардан бири Чагониён хисобланади. Чагониён хам шахар ва айни бир вактда улканинг номини хам англатган. Чагониён шахри харобалари хозирда Будрач ёдгорликлари номи остида Окмозортепа, Кулолтепа, Дунётепа каби кисмлардан иборат.
Термиз - Денов сайёхлик йуналишида вилоятнинг жахонга машхур ёдгорликлари, хусусан, Жаркургон минораси, Далварзинтепа, Холчаён ва Будрачлар жойлашган. Бу каби ёдгорликлар булишига карамасдан Термиз - Денов сайёхлик бугинининг умумий холати янада замонавийликни талаб килади. Хусусан, Жаркургон минораси ёнида жойлашган хизмат тизими мажмуи, шу жумладан, музей хоналари кайтадан жихозланиб, экспозиция холатига келтирилса, максадга мувофик булади.
Уч кунлик сайёхлик йуналиши – Термиз - Денов, Денов - Термиз, Термиз - «Темир давроза» йуналишларини камраб олади. Термиз-«Темир дарвоза» сайёхлик йуналишида воханинг бронза (жез) давридан ХIХ асрга кадар Ватанимиз колаверса, бутун Кадимги Шарк тарихида мухим урин тутган унлаб обидалари жойлашган. Бу сайёхлик йуналишида бевосита ал-Хаким ат-Термизий замонида шаклланган Зангтепа (Ангор туманини, баъзи археологлар фикрича Хошимгирд шахри айни шу ёдгорликка тугри келади), Каттатепа ёки Хосияттепа (тарихий манбаларда тилга олинган Хушвара айни шу ёдгорлик урнида локализация килинади) каби шахарлар жойлашган. Таърифи келтирилаётган бу сайёхлик йуналишида жойлашган меъморий иншоотлардан бири ал-Хаким ат-Термизий замондоши хадис илмининг улкан сохиби Абу Исо Мухаммад ат-Термизий макбараси хисобланади.
Сурхондарё вилоятининг таърифи келтирилган бу сайёхлик манзилларини таргиб этиш, бу йуллар ёкасидаги обидаларни таъмирлаш ва саклаш, хизмат иншоотларини янада яхшилаш уз навбатида вохада халкаро туризмни янада ривожланишига олиб келади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License