Кураш - ёшларга миллий истиклол гоясини сингдириш омилларидан бири

Кураш - ёшларга миллий истиклол гоясини сингдириш омилларидан бири (Х.Рафиев (СамДУ, доцент))

Узбекистон мустакиллиги мамлакатимизда жисмоний маданиятни халк харакатига айлантиришга кенг йул очиб берди. Халкимизнинг асрлар давомида сайкалланиб келган миллий кадриятларимиздан булган харакатли уйинларимизни, спортимизни замонавий тус олишга имкон яратди.
Узбек жисмоний маданият тизимини янада такомиллаштириш, уни жахон андозаларига якинлаштириш оркали спортимиз Осиё, жахон олимпия уйинлари сари одимлаб юксак погоналарга кутарилди.
Кадимги узбек жисмоний маданиятининг шаклланишида мухим уринда булиб келган миллий спорт турларимиздан «Бухороча кураш» хамда «Фаргонача кураш»лар бугун замонавий тус олди ва халкаро спорт тури даражасигача кутарилиб, жахон узра «Кураш» хамда «Белбогли кураш» номлари билан узбек миллатини дунёга танитиб келмокда. Миллий курашимиз кадимдан ёшларимизни хар томонлама маънавий ва жисмоний ривожланишини таъминлаб келган булса, энди 110 дан ортик мамлакат ёшларини хар томонлама маънавий ва жисмоний ривожланишларига хизмат килмокда. Шу билан бир каторда кураш миллатимиз фахри сифатида, ёшларни ору номусли, ифтихор, ватанига мехрли ва садокатли булишни, миллатига хурмат каби мукаддас бурчларини тарбиялашга хизмат килаётганлиги уз исботини топмокда. Бу борада Тошкент, Термиз, Бухоро, Самарканд, Фаргона, Андижон, Хоразм ва бошка шахарларда утказилган республика илмий-амалий, назарий анжуманларида иштирок этган мамлакатимизнинг етакчи олимларидан А.К.Атоев, К.Юсупов, Ф.Одилов, Ж.Турсунов, Т.С.Усмонхужаев, Ф.Керимов, О.Тоймуродов, Ж.Нуршин, У.Иброхимов, Ж.Тошпулатов ва бошкаларнинг олиб борган кенг камровли илмий тадкикотлари натижалари илмий маърузаларда баён этганлар. Илмий маърузаларда курашнинг утмишда, уз замонасининг мард алплари, баходир-пахлавонлари булган Алп Рустам, Алпомиш, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Пахлавон Махмуд, Бобур каби тарихий шахсларнинг хар томонлама маънавий ва жисмоний баркамол инсонлар булиб тарбияланишида мухим урин тутганлиги узининг илмий исботини топди. Уларнинг хар бири курашларда тобланиб, миллатига, юртига ута садокатли булганликлари, узларининг бутун умрларини миллат, мамлакат гурури ва ифтихори учун курашиб утказганликлари, уз жонларини фидо килишга доимо тайёр турганликлари тарихий манбаларда уз аксини топган.
Кураш фалсафаси-бу аввало, хар бир ёш узининг гурурини, ору номусини ракиб ва мухлислари олдида кучи ва илмини ишлатиб химоя килишдан иборат хакконий бахслашишдир. Ана шу жараён кейинчалик, хар бир ёшда миллатга, мамлакатга булган мехр-садокатни, фахрни, гурурни хам шакллантиради. Бундай жараёнда вояга етишган инсонлар миллати ва юртига энг садокатли кишилар булиб вояга етадилар. Бу уз навбатида миллий истиклол гоясини шакллантиришнинг асосини ташкил килади. Хозирги кунда дунёнинг 110 дан ортик мамлакатларида ташкил этилаётган кураш машгулотлари хамда спорт мусобакаларида соф узбекона «халол», «чала», «ёнбош», «дакки», «кураш», «тухта» каби ибораларнинг янграши халкимизнинг ифтихори ва гурурига айланди.
Курашимизнинг хар иккала тури хам, аввал миллий кадриятимиз булган булса, бугун у умумбашарий кадриятга айланиб улгурди. Курашнинг яна бир томони у ёшларимизни бошка спорт турлари, айникса, халкаро спорт курашларини узлаштиришга пойдевор вазифасини хам утамокда. Узбекистонлик машхур спортчи Пекин Олимпиадаси уйинларининг кумуш медали совриндори дзю-дочи полвонимиз Абдулла Тангриев, бронза медали совриндори Ришод Собиров ва бошка машхур спорт кураши усталари: Хушвакт Рузикулов, Собир Курбонов, Сайфиддин Ходиев ва бошкалар хам узларининг спортдаги дастлабки кадамларини ана шу курашдан бошлаганлар.
Дархакикат, узбек миллий кураши феномен даражасига эришиб, XXI аср спорт тури сифатида бугун Осиё якка кураш уйинлари дастуридан жой олиб, Олимпия уйинлари дастуридан хам жой олиш сари илдамланиб бормокда.
Кураш бугун жахон спорти даражасига кутарилиб, миллатимизни, юртимизни, Узбекистонни дунёга танитиш оркали мамлакатимизни мустакиллигини янада мустахкамлашда катта роль уйнамокда.
Шунинг учун хам бугун мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида: богча, умумтаълим мактабларида, лицей, коллежларда, олий таълим муассасаларида, БУСМ, олий спорт махорати мактабларида курашни ургатиш, юксак спорт санъати махоратига эришиш ва уни янада ривожлантиришга катта эътибор берилмокда. У республикамизда барча турдаги давлат таълим стандартларидан жой олганлиги фикримизнинг исботидир.
Куп йиллик илмий кузатишларимизнинг натижалари, спорт, спорт турлари, улар билан шугулланиш, спорт мусобакалари билан боглик булган барча жараёнлар одамларда соглом турмуш тарзини шакллантириш билан бир каторда, ёш авлодга миллий истиклол гоясини сингдиришда мухим омиллардан бири эканлигини курсатмокда. Бу борада кураш узининг алохида урнига эга, кураш кадимдан узбек миллатининг ору номуси, гурури, ифтихори булиб келган. Курашнинг барча жараёнларида ёшларга миллий истиклол гоясини сингдиришда катта имкониятлар мавжуд. Бундай имкониятлардан тулик фойдаланиб, унинг самарадорлигини оширишда кураш сохасида хизмат килаётган устоз-мураббийларнинг узлари хам миллий истиклол гоясини чукур тушуниб билган холда, курашнинг барча жараёнларида «миллий гоя», «истиклол», «миллий гурур», «Ватан», «Ватанга мухаббат» каби тушунчаларни кураш билан шугулланувчи ёшларга сингдира олиши мухим ахамият касб этади.
Утказилган илмий тадкикотлар, тахлилларнинг натижалари шуни курсатмокдаки, мамлакатимиз мустакил булган кундан бошлаб, хар иккала миллий курашимиз замонавий спорт тури даражасида ривожланишга эришди. У спорт тури сифатида дунёдаги барча спорт турлари орасида уз урнини мустахкамлаб олди. Уни бугунги кунда дунёнинг 116 мамлакати тан олди ва узларининг миллий кураш федерацияларини ташкил килдилар. Юкоридаги фикрлардан келиб чикиб хулоса килиш мумкинки, кураш ёшларда миллий истиклол гоясини шакллантиришда асосий омиллардан бири булиб хизмат килмокда. Бунинг самарадорлигини янада ошириш максадида барча таълим-тарбия, спорт мусобакалари жараёнларида ёшларга кураш миллатимизнинг фахри, ифтихори эканлигини, унинг шахсни хар томонлама маънавий ва жисмоний уйгун ривожлантиришда тутган урни кураш оркали халкимиз орасидан етишиб чиккан машхур тарихий шахслар, полвонлар хакидаги илмий маълумотлардан кенг фойдаланиш максадга мувофикдир.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License