Ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишланган кураш буйича халкаро турнирининг ташкилий асослари

Ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишланган кураш буйича халкаро турнирининг ташкилий асослари (Ж.Тошпулатов (Термиз ДУ, профессор))

Узбекистоннинг кадимги ва навкирон шахри Термизда узбек миллий курашининг Бухороча усулида халкаро турнир утказиш тасодифан тугилган эмас. Бухороча миллий кураш буйича Пахлавон Махмуд хотирасига, кейинчалик Бухоро вилояти Коракул туманида Турсун ота Юсупов, хазрат Бахоуддин Накшбанд ва нихоят 1992 йилдан бошлаб Кашкадарё вилоятидаги Шахрисабз шахрида буюк бобокалонимиз Амир Темур хотирасига багишлаб кураш турнирлари утказила бошланди. Уларнинг барчасида сурхондарёлик полвонлар муваффакиятли катнашиб келдилар. Миллий кураш Сурхондарёда Республикамизнинг бошка вилоятлари орасида купрок оммавийлашган ва тараккий этган. Шунинг учун хам миллий кураш буйича турнирни олдингиларидан хам оммавийрок ташкилий жихатдан узгачарок хамда сифат жихатдан юкори, халкаро андозаларга мос килиб утказишга карор килинди. Сурхондарё жахоншумул тарихий ахамиятга эга булган ал-Хаким ат-Термизий ва Имом Исо ат-Термизийлар каби ватанимиз шону шухратини дунёга танитган буюк аждодларимизнинг юртидир. Шунинг учун хам ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишлаб халкаро миллий кураш турнирини утказиш таклифи билан спорт фахрийлари вилоят хокимига мурожаат килдилар. Вилоят хокимлиги бу мурожаатни куллаб-кувватлади ва карор кабул килди.
Бу турнирни сурхондарёликлар республикамизнинг бошка вилоятларида утказилаётган турнирлардан фаркли, вилоят худудида уч боскичда, яъни ташкилот, корхона, хужалик ва укув юртларида биринчи, туманлар микёсида иккинчи ва нихоят учинчи боскични вилоят биринчилиги даражасида утказишни режалаштирилиб, Сурхондарёда миллий курашни оммавий ривожлантиришни максад килиб куйган эдилар. Бу эса Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов ташаббуси билан «Соглом авлод» фондининг таъсис этилишига айнан мос келган эди.
Вилоят хокимлиги рахбарлигида бу ишга касаба уюшмалари вилоят ташкилоти, «Камолот» ЁИХ, вилоят халк таълими бошкармаси, спорт ташкилотлари, олий ва урта махсус билим юртлари хамда ташкилот ва корхоналар жалб килинади. Халкаро турнир олдидан курашнинг биринчи боскич мусобакалари 1992 йил декабрь ва январь ойларида, иккинчи боскич 1993 йилнинг февраль ойида, учинчи боскич вилоят биринчилиги мусобакаси март ойида утказилиб халкаро турнирга иштирок этувчилар танлаб олинди.
Шуни айтиш жоизки, биринчи боскич кураш мусобакаси вилоятдаги аксарият ташкилот ва укув юртларида булиб утди.
Иккинчи боскич мусобакаси кумита вакиллари иштирокида хар бир туманда байрамона юкори савияда утказилди.
Туманларда мактаб укувчиларининг мусобакалари, катта ёшдагилар, 35 ёшгача, 45 ёшгача ва ундан катта ёшдаги полвонлар уртасида мусобакалар алохида утказилди.
Хар бир шахар ва тумандаги спорт иншоотлари кайта таъмирланиб, байрамона безатилди. Хар бир голиб полвонга мукофот ва хомийлар томонидан кимматбахо совгалар топширилди.
Вилоятимиз барча туманларида кураш мусобакалари нихоятда кизикарли ва оммавий тарзда утказилди. Айникса, Термиз шахри, Жаркургон, Кумкургон, Шеробод, Шурчи, Денов ва Узун туманларида ута кизикарли ва юкори савияда утказилди. Мусобакаларнинг хар бирида 250-300 нафар полвонлар иштирок этдилар. Ана шу мусобакаларда уз вазн тоифалари буйича голиб чиккан полвонлар махсус тайёргарликдан утиб, халкаро турнир олдидан утказиладиган вилоят биринчилиги мусобакасига катнашдилар. Вилоят мусобакаси Жаркургон туман хокимлиги ташаббуси билан шахарнинг марказий стадионида март ойининг 5-7 кунларида юкори савияда утказилди. Кайтадан таъмирланган «Пахтакор» стадионида булиб утган кураш мусобакасида 360 дан ортик полвонлар иштирок этдилар. Рустам Эргашев утказилган мусобаканинг мутлак голиби булди.
Халкаро турнир 1993 йил 3-5 апрель кунлари утказилди. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан ва чет мамлакатлардан 340 нафар полвон иштирок этди.
Хар бир учрашув нихоятда кескин ва муросасиз булди. Турнирнинг мутлак голиби сурхондарёлик Урол Тураев, II-уринни Рустам Эргашев, III-уринни 71 кг вазнда Камол Бойтураев эгаллади.
Кейинги 1995 ва 2005 йилги турнирлар хам уч боскичда утказилиб курашнинг жахонга юз тутишига жуда катта ахамият касб этди.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License