Миллий кураш тараккиётида мухим боскичлар

Миллий кураш тараккиётида мухим боскичлар (А.Атоев (Бухоро ДУ, профессор))

Урта Осиёда кенг таркалган миллий спорт турларидан булган кураш узининг узок тарихига эга. Кураш одамларнинг кабила-кабила булиб яшаган ибтидоий жамоа давридаёк расм була бошлаган. Буни купгина археологик, этнографик маълумотлар ва ёзма манбалар тасдиклайди. Юнон тарихчиси Эллиан сакларда бир одат булганлигини, яъни бу одатга кура, уйланишни истаган хар бир йигит узи танлаган кизи билан яккама-якка беллашиши лозимлиги, бу курашда голиб чиксагина, киз йигитники булишлиги, кизни енга олмаган такдирда эса йигит унинг асири булиб колишлиги хакида маълумот беради. Элианнинг хикоялари сак эпосидан олинган булиб, унинг айрим эпизодлари «Угизнома»да сакланиб колган. «Угизнома» эпик достонида Бейрекни Бойбижоннинг кизи Бону Кечек билан яккама-якка олишуви баён этилган. Бу достонда кахрамон пойгада кизидан узиши, кизи отган камон укини учиб кетаётганида отиб майда-майда килиши ва нихоят, кизни курашда йикитиши керак эди. Аёллар уз жисмоний кучларини ва харбий фазилатларини онгли равишда бахолай олганлар. Улар уз мухаббатлари ва бахтлари учун курашга тайёр эдилар. Шунинг учун хам улар баходирлардан уз севгиларини жангда, кахрамонликда оклашларини катъий талаб килганлар. Мардликнинг хилма-хил намуналарини намойиш килиш аёлларнинг булажак кайликларига куйган шартларида гоят аник ифодаланган.
Махмуд Кошгарий узининг «Девону луготит турк» асарида белбогидан ушлаб олиб, ракибининг буйнини кайриган, тез хамда чакконлик билан оёкларини харакат килдириб, беллашувда галабага эришган полвонлар кураши хакида ёзади.
Асли касби муйнадуз булган Пахлавон Махмуд XIII асрнинг иккинчи ярми ва XIV асрнинг бошларида яшаб ижод этган файласуф шоир ва кураги ерга тегмаган полвон эди. Махмуд жисмоний жихатдан жуда бакувват йигит булиб етишади, полвонлик билан шугулланади. Хоразмнинг куп шахарларида ва Хиндистонга бориб кураш тушади, доим галаба козонади. Шунинг учун у гуштингир (курашчи) номи билан шухрат топади. Хикоя килинишича, Пахлавон Махмуд бир жангда Хиндистон шохи Рой Ропой Чунани улимдан куткариб колади, бунинг эвазига качонлардир Хиндистонда асир тушган хоразмликларни озод эттиради. Оташин ватанпарвар Хива якинида Чингизхон кушинига карши жангларда халок булган хоразмлик жангчиларнинг кабри устига макбара курдиради.
Пахлавон Махмуд жисмоний чиникканликнинг инсон хаётида тутган урни, ахлок-одоб, ватан иштиёки, севгининг завк-шавки хакида купгина шеърлар ва рубоийлар ёзган. Буларнинг барчаси кишиларни саломатликка, хуш комат ва хушфеъл булишига, мехнат килишга ва Ватанни химоя килишга чакиради.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License