Миллий кураш баркамол авлодни тарбиялаш омили сифатида

Миллий кураш баркамол авлодни тарбиялаш омили сифатида (М.Абдуллаева (Наманган ДУ, доцент.), М.Рахимов (Бухоро ООЕСИ, катта укитувчи))

Комил инсон тарбияси миллий кадриятлар ёрдамида амалга оширилади, кадриятлар борки, булар инсон аклини, заковатини чархлайди. Яна шундай кадриятлар борки, улар инсон калбини жамият талабларига мувофиклаштиради. Алохида кадриятлар борки, улар инсон танасини, жинсини чиниктиради, бакувватлаштиради. Миллий кураш шу кадриятларнинг хаммасини узида мужассамлаштирган ва айнан шу маънода мухим миллий кадрият сифатида эътиборга молик.
Ёшлар калбига миллий кураш билан мардлик киради, улар кадимдагидек тизза букмай яшашга урганадилар, йикилганларга ёрдам кулини чузадилар. Бу кураш фаровон хаётимизга таянч була олади, халкимиз хар доим тинчлик, адолат ва баркарорликка хизмат килувчи пахлавон ёшларимизни кадрлайди. Хозирги кунда бу кураш усулига тарбиявий ахамият берилиши бежиз эмас. Ёшлар онги ва калбига миллий истиклол гоясини сингдириш, усул, восита ва омиллар каторида миллий кураш алохида эътиборга сазовордир. У нафакат жисмонан бакувватлиликни, эпчилликни такозо этади, балки ёшлар маънавиятига, комиллашувига жуда катта таъсир курсатади. Узбек халки миллий курашни инсонни жисмоний ва маънавий-гоявий тарбиялаш воситаси деб кадимдан хисоблаб келган. Халк узида кучлиликни, чидамлиликни, ирода ва ботирликни, ахлокий софликни мужассамлаштирган курашчи-полвонларни жуда хурмат килган.
Миллий кураш коидалари узининг инсонпарварлиги билан тавсифланади. Бу курашчилар соглиги учун хавфли булган усулларни таъкикланишида, белнинг пастдан ушлаш мумкин эмаслигида, ракибни ердан кутармасдан туриб унга оёк харакатларини кулламасликда, беллашув вактида белбогни куйиб юбормасликда намоён булади.
Миллий кураш ёшларда масъулият туйгусини тарбиялашга кодир. Бу кураш тури ишни доим пухта режалаштириб, унинг окибатларини олдиндан тасаввур килишга ва зарур натижага эришиш учун бутун куч ва салохиятини сафарбар этишга ургатади. Анъанавий миллий курашимиз хар бир ёшни уз Ватанига мухаббат ва мехр-садокат, фидокорлик рухида тарбиялашга ёрдам беради. Кишининг узи тугилиб усган, камол топган жойи, замини, улкага булган мехр-мухаббатини, муносабатларини ифода этадиган, ижтимоий ва маънавий-ахлокий фазилатларни машклар бажарилиши, мусобакаларга тайёргарлик жараёнларида шакллантиради, мусобака давомида ва натижаларида уз ифодасини топади. Кураги ерга тегмаган ёш пахлавонларимиз бугунги кунда буни яккол намойиш этмокдалар ва шу оркали бошка ёшларга ватанпарварлик намунасини курсатмокдалар. Наманган давлат университети Педагогика факультети Жисмоний тарбия йуналиши талабаси Рустам Умаров миллий кураш буйича Жахон чемпиони ютугини кулга киритгани бунга мисол була олади. Талабамизнинг бу даражага эришишида унинг мураббийи Наманган давлат университетининг катта укитувчиси Нуриддин Гозиевнинг хиссаси катта. Энг мухими миллий кураш каби миллий кадриятимиз ёрдамида ёшлар жисмоний ривожланиши билан уларнинг маънавий камолоти уйгунлигига эришишимиз мумкин.
Устозлар уз шогирдларига миллий кураш усулларидан сабок бериш жараёнида уларнинг калби ва аклига шаркона фалсафий-ахлокий гояларини сингдирадилар. Бунинг натижасида маънавий етук, жисмонан соглом, комил авлод таркиб топади. Пахлавон ёшларимиз мардлик тимсоли сифатида биринчи булиб вайронкор гояларга карши курашда калкон булишга кодирдирлар, кучларини факат эзгулик, бунёдкорликка сарфлайдилар.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License