Кураш-ёшларни жисмоний ва маънавий камол топтириш омилларидан бири

Кураш-ёшларни жисмоний ва маънавий камол топтириш омилларидан бири (У.Иброхимов (Термиз ДУ, профессор))

Соглом ва баркамол авлодни тарбиялаш инсоният тарихининг барча даврларида энг мухим хисобланган. Буюк донишманд, мутафаккирлар Аристотель, Сукрот, Форобий, Замахшарий, Ибн Сино, Беруний, Навоий ва бошка куплаб буюк дахолар уз умрларини комил инсонни тарбиялашга бахшида этганлар. Шу боис Узбекистон мустакилликка эришган кундан бошлаб, мухтарам Президентимиз И.А.Каримовнинг рахнамолиги ва ташаббуси билан янги мустакил давлатнинг буюк келажагини яратишда, миллий анъаналарга содик колган холда соглом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишга алохида эътибор берилмокда. Айникса, Узбекистон Республикасининг «Таълим» тугрисидаги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» тугрисидаги конунларининг кабул килиниши ва уларни амалга оширишдаги саъй-харакатлар, ёш баркамол авлодни тарбиялашда давлат ахамиятига эга булган мухим ислохотлардан бири булди.
Маълумки, баркамол авлод мустахкам согликка эга булмоги лозим. Шуни хисобга олиб, Узбекистон мустакиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб республикамизда жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор берилди. МДХ давлатлари орасида биринчилардан булиб Узбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тугрисида конун кабул килинди.
Узбекистон Республикаси уз байроги остида дунёнинг энг нуфузли спорт мусобакаларидан хисобланган жахон биринчиликлари хамда Халкаро Олимпия уйинларида мустакил жамоа булиб иштирок этиб келмокда.
Ёш авлодни жисмоний тарбиялаш ва маънавиятини шакллантиришда кураш спорт турининг роли ва урни каттадир. Кураш спорт мусобакалари утган машхур спортчилар, давлат ва жамоат арбоблари, аждодларимизнинг буюк сиймолари хотирасига багишланган турнирлар утказилиб келинмокда. Мустакиллик йилларида бир катор турнир мусобакалари «Алпомиш» ва «Тумарис» фестиваллари, «Умид нихоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» каби уч боскичли спорт мусобакалари Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва рахномалигида утказилмокда. Бу уз урнида ёшларимизнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини таъминлаш омили булиб хизмат килмокда.
Кураш спорт мусобакалари миллий урф-одат ва кадриятларимиз, буюк аждодларимиз мероси ва анъанаси, бу мусобакаларнинг конун-коидаларига катъий амал килган холда ташкил килиниши ва утказилиши ёшлар маънавиятини шакллантириш ва тарбиялашда мухим ахамиятга эгадир. «Бизнинг тараккиётимиз, - деб таъкидлаган эди Юртбошимиз,- соглом авлод тарбиясига таянади ва уни ривожлантиришга каратилган. Утмишда халкимизнинг жуда куп анъаналари бой берилганига карамай, кадриятларимизнинг сарчашмалари булган миллий уйинлар ва спорт турлари тикланди ва ривожлантирилмокда. Миллий уйинлар ва спорт турларининг авлоддан-авлодга утиши, замонга караб мослашуви, унинг давомийлиги, анъаналарга бойлиги-буларнинг барчаси муайян халкнинг уз миллий киёфасини кай даражада саклаганлигининг улчови хисобланади».
Хозирги кунда курашни янада ривожлантириш-Олимпия уйинлари дастурига киритиш масаласи Президентимизнинг диккат-эътиборида турибди ва у уз йуналишида равнок топмокда. Кураш буйича бир неча марта алломаларимиз хотира турнирлари утказилди. Айникса, улуг ватандошимиз ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишлаб Термиз шахрида 1993, 1995, 1997, 1999, 2001, 2003, 2005, 2007 йилларда утказилган халкаро турнирлар бу спорт турига булган халкимиз мехр-мухаббатининг ёркин тимсоли ва мисолидир.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License