Узбек кураши тарихидан

Узбек кураши тарихидан (Ш. Машарипов (Коракалпогистон республикаси Мангит шахри), У.Иброхимов (Термиз ДУ, профессор))

Бугун жахон назарига тушиб довруг ва шухрат козонаётган, миллионлар оммасини узига махлиё этаётган узбек кураши узининг чукур илдизларига эга. Академик А. Аскаровнинг тадкикотларига кура, археологик илмий кузатувлар, кидирувлар натижасида аникланган куплаб ашёвий далиллар узбек курашининг ёши камида 2,5-3 минг йилдан зиёд эканлигини исботламокда. Сурхон ва Зарафшон вохаларида хамда Фаргона водийсининг бир катор кадимги ахоли манзилгохларида аникланган ноёб топилмалар, осори-атикалар, кояларга чекилган тасвирий санъат намуналари хам бунга тулик шохидлик беради. Хозирги кунда янада чукуррок илмий тадкикини кутаётган олти топилма мавжудки, уларда курашимизнинг жуда кадимийлиги, унинг узига хос бир катор мухим жихатлари акс этганлигига тула ишонч хосил килиш мумкин.
Панжикентдан топилган кураш тушаётган икки пахлавоннинг деворий сурати Сугдиёна давлатчилигига, яъни урта асрлар даврига оид ноёб ёдгорлик хисобланади. Шундай ашёлардан яна бири цилиндр шаклидаги сопол идиш булиб, у Кадимги Бактрия (Жанубий Узбекистон) худудидан топилган. Унинг бир парчасида икки курашчи ва улардан бирининг уз ракибини оёгидан чалаётгани тасвирланган. Яна бир идиш гардишидаги хайкалчаларда хам пахлавонларнинг кулларини кутариб курашга шайланаётган холати уз ифодасини топган. Бу идишлар бронза даврига оид булиб, у узбек курашининг тарихи яна хам купрок, яъни 3,5 минг йил эканлигидан гувохлик беради. Навбатдаги топилма хам бронза даврига оид иккита от такасидир. Узбек кураши усуллари тасвирланган хар иккала така, профессор М.П.Грязновнинг ёзишича, сак-скиф кабилалари маънавий дунёкараши рухида ишланган булиб, кучманчилик даврининг дастлабки боскичларига оиддир.
Милодий биринчи минг йилликнинг урталарига оид кумуш чумич гардиши сиртида хам икки пахлавоннинг кураш тушаётган холати тасвирланган. Мутахассисларнинг фикрича, бу чумич Кадимги Византияга тааллуклиги эхтимоли хам мавжуд. Самарканд якинидаги Челак кишлогидан топилган ашёлар хам утмишдан садо беради. Геометрик накшлар солинган ушбу идишлар орасида кумуш дастали кадокча, эътиборни тортади. Унинг дастаси сиртида икки полвон худди узбек кураши услубида беллашаётгани ифодаланган. Мазкур топилма илк урта асрлар даврига оиддир.
Филология фанлари доктори Комил Имомовнинг тадкикотларига кура энг кадимги достон, эртак ва ривоятларда хам кураш хакида лавхалар учрайди. Уларнинг мазмунига диккат килсангиз, она уруги хукмронлиги даврига тегишли эканлигига амин буласиз. Бундан келиб чикадики, узбек курашининг тарихи 5 минг йил олдинги мозийга бориб такалади. Миллий спортимизнинг куп асрлик тарихи шундан далолат берадики, аждодларимиз назарида кураш, энг аввало, полвонларнинг хар томонлама етуклиги намунали сифатида шараф топган. Полвонларнинг жисмоний бакувватлиги, кадди-комати, курашчанлиги, эпчиллик жихатлари бир томони, кенг даврада узларини тутиши, ахлок-одоби, маънавий киёфаси, ракибига, теварак-атрофга муносабати ва хоказо хислатлари алохида куринишда урин эгаллаган. Шунингдек, кураги ерга тегмаган пахлавонларга пиру устоз сифатида эргашиш, панду насихатларига амал килиш хам хамиша узига хос кутлуг анъана булиб келган.
Фикримизнинг яккол намунаси хоразмлик машхур шоир ва забардаст полвон Пахлавон Махмуд тимсолида мужассамлашгандир.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License