Кураш атамалари ва тушунчаларини ягона тизимга келтириш масалалари

Кураш атамалари ва тушунчаларини ягона тизимга келтириш масалалари (К. Алимов (ТермизДУ, пед.фан.ном.))

Бугунги кунда дунёнинг беш китъасида хозиргача Халкаро Кураш Ассоциациясига аъзо булган давлатлар сони 114 тага етди.
1999 йилдан бошлаб кураш буйича Жахон ва Европа биринчиликлари, 2000 йилдан бошлаб Буюк Британияда «Ислом Каримов турнири», 2001 йилдан эркаклар ва аёллар Осиё чемпионатлари утказила бошлади.
Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 1999 йил 1 февралдан ПФ-2211 фармони билан узбек курашини, унинг халкаро анъаналарини, ютукларини кенг таргиб килиш максадида «Кураш» ойлик адабий - бадиий, ижтимоий - публицистик, ахборот - реклама журнали таъсис этилди.
1999 йилнинг октябрида Халкаро Кураш Ассоциацияси таркибида Халкаро Кураш Академияси ташкил килинди. Ушбу Академия узбек курашининг бой тарихини урганувчи дунёда ягона илмий марказдир.
2001 йилнинг 28 апрел куни Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 470-раками билан мамлакатимизда биринчи марта нодавлат Халкаро Кураш Институти руйхатга олинди ва уз фаолиятини бошлади.
Республикамизда кураш буйича куйидаги дарслик ва кулланмалар чоп этилган:
1. Таймуродов А. Р. Узбек миллий кураши. - Т.: Ибн Сино. -1990. -126 б.
2. Нуршин Ж. Т., Саломов Р. С., Керимов Ф. А. Узбекча миллий спорт кураши (Дарслик). Т.: Уз.ДЖТИ, 1993. -203 б.
3. Тошпулатов Ж. Т. Узбек кураши (укув кулланма). Т.: Уз.ДЖТИ, 2000. -159 б.
4. Атоев А. К. Ёш - усмирларга узбек курашини ургатиш (укув кулланма). Т.: Уз.ДЖТИ, 2005. -131 б.
5. Юсупов К. Кураш Халкаро коидалари, техникаси ва тактикаси. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 2005. -129 б.
Мустакиллик даврида яратилган бу укув кулланмаларда кураш сохасидаги атамалар ва тушунчалар ягона тизим асосида таснифланмаган. Хар бир муаллиф хар-хил махаллий шевалардан фойдаланган. Масалан: «Тугонок», «Тиктугонок», «Туячил», «Пойпечак», «Чункайма», «Норпуш», «Уча», «Бардор», «Кокма», «Супурма», «Юк», «Кушша», «Ёнбош», «Чил», «Урама», «Илдирма», «Бурама», «Куёма-култик», «Елка» ва хоказо кураш усулларини аташда фойдаланганлар.
Курашчилар кийими эса: «Тун», «Яктак», «Желак», «Курашчи кийими» деб аталиб келинмокда. Бу ерда хам бир тухтамга келингани йук. Кураш спорт турларининг рус тилидаги адабиётларда асосан купрок «Бросок» атамаси куп кулланилади. Буни кураш усулларига таржима килиб, «Улоктириш», «Отиш» каби атамаларни киритишмокда. Бунда аслида «Улоктириш», «Отиш» эмас, балки «Улоктириб ташлаш» деган атамани ишлатиш максадга мувофикдир. Курашчи ракибини усул ишлатиб гиламнинг ичига ташлайди, улоктирмайди хам, отмайди хам. Бундай ноаник таржималарни ва атамаларни русча-узбекча спорт атамалари лугатида хам куплаб учратиш мумкин.
Бу халкаро кураш атамаларидаги хилма-хилликлар, махаллий шевалар, ноаникликлар, асл мазмунни бермайдиган таржималар, жисмоний тарбия укитувчиларини, мураббийлар, курашчи спортчилар, шархловчилар, матбуот ходимлари уртасида англашилмовчилик ва хатоликлар булишига сабаб булмокда.
Айникса, кураш буйича дастурлар яратишда, укув-машгулотлари учун иш режалари, конспектлар ёзишда катта кийинчиликлар вужудга келмокда. Кураш буйича дарсликлар, укув кулланмалари ва дастурлар яратиш учун, энг аввало, Республикада катъий ягона кураш усуллари таснифномаси тизими ва атамаларини яратиш лозим.
Хулоса килиб айтганимизда «Халкаро Кураш Академияси», «Халкаро Кураш Институти» ходимлари, «Халкаро кураш» журнали мутасаддилари ва республикамизнинг етакчи мураббийлари, соха олимлари хамкорликда Халкаро Кураш усуллари таснифини, тизимини ва атамаларини катъий ягона тартибда ишлаб чикишлари зарур.
Бу эса, курашимизни жахонга янада кенгрок ёйишга асос булиб хизмат килади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License