Ал-Хаким ат-Термизийнинг сирлар хакидаги асарлари

Ал-Хаким ат-Термизийнинг сирлар хакидаги асарлари (Б. Умуркулов (Термиз ДУ, доцент))

Ислом дунёсининг буюк мутафаккири ал-Хаким ат-Термизий диний ва дунёвий илмларнинг ноёб тадкикотчиси сифатида жахон фанида мислсиз шухрат козонган донишманд ватандошимиздир. Диний ва дунёвий фанларга кушган буюк хизматлари учун ал-Хаким (донишманд) унвонига сазовор булган аллома исломий таълимотлардан булган тасаввуф таълимотининг таргиботчиларидан бири сифатида Иймонни Аллохнинг маърифати, Аллохнинг илми сифатида талкин этади. Худо илмини билиш учун иймонли, маърифатли булиш такозо этилишини айтиб утади.
Ал-Хаким ат-Термизийнинг илм баёни хакидаги асарларида илмнинг мохияти унинг ахамияти, илмли булишнинг сабаблари хакида маълумот берилар экан, «Китоб ал-хукук» асарида «инсон калби ёвузликдан канчилик тозаланса, илм янада мукаммал булади ва нур таратади» дейилади. Дархакикат илмли, маърифатли булиш оламни хис этишни, табиат сирларини билишни, хаётий вокеалардан хулосалар чикариб кашфиётлар яратишнинг асосий мезонидир. Бирок бундай хислатлар хар кимга хам насиб килавермайди. Ал-Хаким ат-Термизий бу хакда «Аллох таоло уз иноятини мендан дариг тутмади. Шайх менга илм олишни таргиб киларди ва бу шу даражага етиб бордики бутун вужудим билан сабок олишга интилдим. Гудаклик чогимданок уйин урнини китоб мутолаа килиш машгулоти эгаллади». Буюк аллома илм ва маърифатни ана шундай мураккаб машгулотлар натижасида эгаллаб бугунги кунда олимлар ахлини хайратга солувчи куплаб асарлар яратди.
Ал-Хаким ат-Термизийнинг улкан илмий малака ва хаётий тажриба асосида яратган олам сирлари хакидаги «Наврузнома» ва «Солнома» асарлари фикримизнинг ёркин далилидир. Аллома «Наврузнома» асарида асарнинг ёзилиши хакида фикр юритар экан куйидагиларни таъкидлаб утади. «Аллоху таоло анга бир юз йигирма йил умр бериб эрди. Олим, фозил ва мутаккий эрдилар. Илму хикматда нихоят даражада комил ва жамии фунунларга вофир (хамма фанларни юкори даражада билувчи) эрди». «Наврузнома» ва «Солнома» табиат сирлари хакидаги асарлар булиб, олимнинг улкан донишмандлиги, шунингдек, куп йиллик туплаган малакалари асосида Наврузнинг кайси кун келишини, йилларни кузатиш борасидаги куп йиллик тажрибалари асосида ёзилган асарлардир.
«Наврузнома»да кадим-кадимдан Шарк халклари томонидан эъзозлаб келинган Навруз байрами тафсилотлари хакида фикр юритилар экан, унинг кайси кун келиши билан йилнинг кандай булиши, дехкончиликнинг, тог ва даштнинг, подшох ва фукаролар, савдогарлар, ва чорвадорларнинг ахволи хамда йилнинг боши, уртаси ва охирида кандай булиши хакида фикр юритилади. Осмон ва юлдузлар, сайёра ва ёритгичларнинг чикиш ва ботиш вактини, уларни осмоннинг кайси нуктасида туришини, шу холатнинг кайси нарса учун яхши, кайси нарса учун ёмон эканлигини тажриба килиш асосида шундай хулосаларга келади. Бу хакда «Наврузнома»да шундай битилган: «… куп машаккатлар тортиб Наврузи олам янги булиши бирлан шул йил ичинда буладирган нарсаларнинг аломатларидан фахм килиб, ахволлардан хабар берур эрдим, то илму нужумни бир хафтага келтирдим ва хар рузни ахволи килиб, ушбу нусхани ёздим.»
Аллома Наврузнинг хафтанинг кайси кунида келишига кура бирорта сайёрага тааллуклилигини белгилайди. Чунончи, Навруз якшанба кунга келса у Куёшга тааллукли булиб, йилнинг фаровон булиши, душанба куни келса, Ойга тааллукли булиб ёмгир куп булиши, ноз-неъматларга бой йил булиши, сешанба, куни келса Миррих(Марс)га тааллукли булиши, чоршанба куни келса, Аторуд(Меркурий)га тааллукли булиб, кахатчилик булиши, бирок у тезлик билан бартараф булиши, пайшанба куни келса, Муштарий(Юпитер)га тааллукли булиб, баъзи жойда неъматлар куп, баъзи жойда кам булиши, кор-ёмгир куп ёгиши, жума куни келса, Зухра(Венера)га тааллукли булиб, йил шодлик ва фаровонлик йили булиши, шанба куни келса Зухал(Сатурн)га тааллукли булиб, ёмгир куп ёгиши, кузги экинларнинг яхши булиши, киш охирида каттик совук булиб, киш узок булиши курсатиб утилган.
«Солнома» асарида эса утмишни кузатиш, хаётда булаётган узгариш ва янгиланишларни хамда кечаю кундузни эътибор билан кузатиш, куёш, ой ва юлдузларнинг чикиши, ботиши вактини урганиб, хар йилни бир жонивор номига нисбат бериб, йилнинг кандай келиши хакида маълумотлар берилган. Бу асарда кайси йил киришига кура хурсандчилик, яхшилик, ёгингарчилик, кишнинг кандай келиши, фарзандларнинг йилнинг боши, уртаси ва охирида тугилишига кура канлай булиши тафсилотлари баён этилган. «Солнома»да кайд килинишига сичкон йили йилнинг киши яхши булиб, ёзга куп ёмгир ёгади. Йилнинг бошида тугилган фарзандлар зийрак, хушфеъл ва давлатманд, йилнинг уртасида тугилганлар бадкирдор, йилнинг охирида тугилганлар ёлгончи, фирибгар булади. Асарда йилнинг кандай келиши, кишнинг узун ёки киска, каттик ёки курук булиши, мевалар ва галлалар, экинларнинг кандай булиши, подшохлар ва савдогарларнинг ахволи, хайвонларга нималар булиши, шунингдек, йилнинг кайси даврида тугилишига кура фарзандлар табиати хакида маълумотлар берилган. «Солнома» уз мохияти билан йиллар хакидаги донишномадир.
Умуман, ал-Хаким ат-Термизийнинг «Наврузнома» ва «Солнома» асарлари улкан синчков хаётий кузатувлар, акл ва донишмандликнинг натижаси сифатида майдонга келган ва бугунги кунда хам бу катта хаётий тажриба намуналаридан кенг микёсда фойдаланиб келинмокда.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License