Кураш-буюк аждодларимиз мероси

Кураш-буюк аждодларимиз мероси (Р. Тулаганов(Термиз ДУ, пед.фан.ном.), А. Хаккулов (Термиз ДУ, катта укитувчи))

Кадимги грек муаллифлари Геродот, Квинт Курций Руф, Арриан асарларидан, Урта Осиё халкларининг кадимги афсоналаридан, археология маълумотларидан маълумки Урта Осиёда жуда кадим замонлардан оммавий кураш уйин турлари кенг таркалган эди. Минтака халклари чавондозлик ва харбий санъатнинг турли сохалари буйича маълум куникмаларга хамда чукур тажрибаларга эга булганлар. Хусусан, Довон подшолиги ва Тохаристон улкаси узининг отлари, Канг ва кангликлар харбий санъатлари билан ажралиб турганлар.
Курашнинг баъзи бир куринишлари кадимги давр санъат асарларида хам уз аксини топган. V-VII асрлар Сугд санъатида полвонлар курашининг тасвирланиши уша даврлардаёк кураш борасида шахарларда мусобакалар уюштириб турилганини яккол курсатади. Жуда кадимдан шаклланган кураш урта асрлар даврида хам тараккий этиб такомиллашиб борган.
Абу Али ибн Сино тиббиётда жисмоний машкларнинг роли катта эканлигини илмий асослаб, уша вактлардаёк кураш хакида кимматли фикрларни ёзиб колдирган. Ибн Сино шундай деб ёзади: «Кураш хар хил турлардан иборат. Шулардан биттаси, икки эркак бир-бирларининг белбогларини ушлаб узига тортади ва хар бири уз ракибидан кутилишга интилади, харакат килади, лекин бири бошкасини куйиб юбормайди. Курашнинг яна бошка бир тури: бир-бирига оёк солиш, оёк билан ракибининг оёгига тепиб йикитиш».
Мана шу мисоллардан биз, узбек миллий курашидаги кайтарма, кокма, пойчечак ва илдирма усуллари кадимдан кулланиб келинганлигининг гувохи буламиз.
Шундай килиб, Абу Али ибн Синонинг ёзишича 1000 йил илгари хам миллий курашнинг икки тури булган. Шулардан бирида ракибнинг белидан ушлашга рухсат берилган ва полвонлар оёк ишлатмасдан олишган.
Иккинчи кураш турида эса гавданинг каеридан ушлаб олса-да, оёклар билан харакат килишган, аммо хар иккала кураш турида хам кул билан оёкдан олиш ман этилган.
Курашнинг бу турларини республикамизда ривожланган кураш турлари билан киёсласак, унинг бири миллий курашнинг фаргонача, иккинчиси бухороча усулларига тугри келишини курамиз.
Ибн Сино таъриф этган икки тур курашнинг усуллари кандай ва у кай даражада аник эканлигидан катъи назар, карийб минг йилча илгари маълум булган жисмоний машклар ва спортнинг жуда куп турларини тилга олганини алохида кайд килиб утишимиз лозим.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License