Кураш удумлари

Кураш удумлари (И.Вардиашвили (Карши ДУ, доцент))

Туркий тилли халкларда энг оммавий спорт турларидан булган кураш узок тарихга эга. Хозирги вактда туйларда курашнинг товок куйиш шакли сакланиб колган, энг атокли полвон биринчи товокни олади. Хозирда уша азалий уч товок русуми сакланиб, уч жуфт пахлавон узаро беллашади. Тарихий манбаларнинг курсатишича, кадим замонлардан бошлаб Сугдда, милоддан олдинги ва кейинги даврларда унинг таркибида булган Кашкадарёда хам муборизлик (пахлавонлик) удуми мавжуд булган.
Сугд шахар ва кишлокларида шундай одат булганки, хар йили пахлавонлар мусобакаси утказилган. Йилнинг энг кучли пахлавонини аниклаш мусобакаси куйидагича ташкил этилган. «Сугд пахлавони» номини олиш учун махсус ноз-неъмат тула дастурхон хозирланган. Бу дастурхон шунчалик тукин-сочин булганки, унинг олдига якинлашишга унча-мунча кучли кишиларнинг юраги бетламаган. Кимки, пахлавонлар орасидан юрак ютиб, дастурхонга якинлашса, у уз куч-кувватини олдинги Сугд пахлавони билан синаб куриши лозим булган. Дастурхонга кул чузиш курашга талабгорлигини англатган, мабодо, талабгор пахлавон курашда голиб келгудек булса, у келгуси йилнинг мусобакасига кадар «Сугд пахлавони» деган унвонини уз кулида саклаб колган.
Тарихчи О.И.Смирнова шундай пахлавонлардан бири Пурс ас-Сахад номини келтириб утади. Сугд пахлавони булган бу киши кучда тенгсиз булган. Халк уртасида пахлавоннинг обруси, эътибори жуда баланд булган. Атокли пахлавонлари булган шахар-кишлокларга душман якинлаша олмаган. Пурс ас-Сахад муборизлик хадисини олган бир узи унлаб кишиларга бас кела оладиган куч сохиби булган. Кадимда жанг коидалари хам дастлаб муборизлар-пахлавонлар курашини истисно этмаган. Икки мухолиф лашкари тукнашгунга кадар томонларнинг атокли полвонлари кураш тушган. Кайси тарафнинг пахлавони голиб келса, галаба унинг лашкарига муяссар булган деб хисобланган ва ортик кон тукишга йул куйилмаган.
Араблар Мовароуннахрга бостириб келганларида шундай курашлар мухтасар тарзда булса-да манбаларда уз аксини топган. Масалан, араб лашкарбошиси Мухаллабнинг угли Хабиб Бухоро подшохининг кушини билан тукнашув олдидан бухоролик муборизлардан бири араб пахлавонига талаб килади. Бухоро пахлавонига карши Хабибнинг хабашлардан булган кули Жабал майдонга тушади. Жабалнинг кули устун келади, у бухоролик пахлавонни ва тагин уч кишини улдиради. Шу билан икки кушин тукнашмай оркага кайтади.
Кеш шахрини икки йилдан бери ололмай, уни камал килиб турган араб лашкарбошиси Мухаллабнинг узини Кеш баходирларидан бири курашга талаб килади. Мухаллабнинг узи кураш майдонига чика олмай, урнига Хуррайм ибн Ади деган муборизни майдонга туширади. Дахшатли яккама-якка олишувда Ади зурлик килади ва Кеш пахлавонини улдириб, уст-бошини ечиб олади. Уша вактдаги урф-одатларга кура пахлавонларнинг либослари зеб-зийнатлар билан оро берилиб безатилган булган. Келтирилган тарихий манбаларда, мухолиф кучларнинг пахлавонлари голиб сифатида курсатилгани тушунарли, чунки асар муаллифлари араблар эдилар.
Урта асрларга тааллукли ёзма манбаларда Нахшабда полвонларни тарбиялайдиган «Зурхона»лар булганлиги кайд этилади. Хатто, бир вактлар зурхонада Сабуктегин хам машклар килганлиги айтилади. Зурхоналарда устозлар ёш пахлавонларга кураш ва жанг сирларини ургатганлар. Муборизлик ватанни химоя килиш, унинг шаънини саклашда жуда катта ахамият касб этган. Энди яна туйларда утказиладиган кураш мусобакаларидаги бир товок, 2-3 товок масалаларига келсак, уларнинг илдизи Сугд давлати тарихи билан богланишини эсга олишга тугри келади. Афсуски, бизда узбек пахлавончилиги тарихи етарли даража чукур урганилган эмас. Товок куйиш одатини аслида ота-боболаримиз узок асрлар бурун ижод этган ва курашчини рагбатлантириш максадида уйлаб топган ажойиб анъанадир. Демокчимизки, бугунги кунда шахарларда, кишлокларда, хатто мактабларда спортнинг турли сохалари буйича машк килувчи гурухлар куп. Кишлокларда, шахарларда ёхуд мактабларда кадимги удумни тиклаб, йилнинг кишлок, шахар ёки мактаб буйича муборизи номи учун мусобака ташкил этилса ва махсус дастурхон тузатилса, куп яхши иш булур эди. Товок - кадим пахлавончилик дастурхонининг жуда юзаки куриниши. Дастурхон чинакамига тукин-сочин килиб безатилиши, алохида куринишли жойда тузатилиши, унда голибни рагбатлантирувчи совга-салом, албатта, булиши такозо этилади. Биз товок урнида ота-боболаримиз кадимги замонларда куллаган, таъсир ва маърифий ахамияти жуда юксак булган дастурхонлар ясашга одатлансак, айни муддао булар эди. Чунки товок жуда гариб булиб, эътиборини тортмайдиган булмаслиги керак. Туй сохиблари шу удумни тикласалар, кадриятларимиздан бири булган муборизлик уз йулида равнак топади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License