Кураш - жисмоний тарбия воситаларидан бири сифатида

Кураш - жисмоний тарбия воситаларидан бири сифатида (Ж. Нуршин (Козогистон, Чимкент, доцент))

Кураш назарияси жисмоний маданият назариясининг бир кисми булиб хисобланади. Бу жисмоний тарбия восита ва методларини, юкори самарадорликда куллашни, курашнинг махсус вазифаларини ва мазмунини хисобга олган холда каерда куллашни ишлаб чикади. Кураш назарияси сохасига, максад ва вазифалари, унинг жисмоний тарбия тизимида тутган урни, укув-машгулот жараёнини ташкил килиш ва режалаштиришни илмий асослаб бериш, курашда кулланиладиган жисмоний машкларни туркумларга булинишини, махсус кураш атамаларини такомиллаштириш, хар хил ёшдаги ва жинсдаги кишилар билан олиб бориладиган машгулотларда уларнинг соглиги ва жисмоний тайёргарлигига нисбатан кулланиладиган хар хил восита ва методларнинг самарадорлигини аниклаш лозим булади. Шу билан бирга хар хил ёшдаги шугулланувчилар учун кураш буйича дастур ишлаб чикиш, курашда кулланиладиган жисмоний машклар техникасини такомиллаштириш, мусобакаларни ташкил этиш ва утказиш муаммолари хамда курашни таргибот килиш ва унинг оммавийлигини оширишни илмий асосда ёритиб бериш киради.
Кураш жисмоний маданият назарияси фанининг бир кисми сифатида купгина фанларнинг ютугига суянади. Буларнинг ичида катта ахамиятга эга булганлари анатомия, физиология, психология, физика (асосан механика булими), биомеханика, математика ва хоказолар хисобланади.
Кураш назарияси амалиёт билан биргаликда ривожланади. Фаннинг янги ютукларини амалиётда бирлаштирган кураш назарияси кенг равишда амалий тажрибадан фойдаланади, жисмоний тарбиянинг воситаси сифатида ташкил топишини тахлил килади.
Кураш воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш узлуксиз жараёндир. Бу асосий икки харакатдаги кучга - инсон организмининг ёши, функцияси ва тузилиши, унинг ривожланишига махсус тарбиявий таъсир курсатиш ёрдамида, жисмоний такомиллаштириш жараёнини бошкариш имкониятига асосланади.
Юкоридагиларга таянган холда хаёт талабларини хисобга олиб, кураш назарияси ва методикасидан, янги, купрок, самарадоррок машкларни куллаш усулларини, хар хил вазифаларни ечиш учун фойдаланилади. Курашда кулланиладиган машкларга, олдига куйилган вазифага, шугулланувчиларнинг ёшига, машгулотнинг шаклига ва бошкаларга караб аниклик киритилади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License