Ёшларни жисмоний тарбиялаш тизимида миллий курашнинг тутган урни

Ёшларни жисмоний тарбиялаш тизимида миллий курашнинг тутган урни (М.Махмудов (Бухоро ДУ, доцент))

Кураш энг кадимий, хаммабоп ва кенг таркалган миллий спорт турларидан биридир. Кураш мактаби классик ва эркин кураш, самбо ва дзюдонинг муваффакияти Урта Осиё ва хамдустлик мамлакатларида миллий кураш турлари, узбекча кураш, грузинча чидаоба, киргизча курес ва бошкаларнинг кенг ривожланганлиги билан белгиланади. Миллий кураш турлари 40 дан ортикдир. Узбекистонда классик ва эркин кураш, самбо, дзюдо, каратэ билан бир каторда узбек миллий кураши хам ривожланиб бормокда. Турли вилоят, туманлардаги анъанавий халк байрамлари ва спартакиадалар дастурига курашнинг киритилиши унинг халк орасида кенг таркалганлигидан далолат беради.
Машгулотларни ташкил этиш ва уни утказиш жойлари жихозларнинг соддалиги туфайли узбекча миллий кураш мамлакатимизда ёшларни оммавий жисмоний тарбия ва спорт харакатига жалб килишга ёрдам беради. Миллий спорт турларини кенг ривожлантириш учун шароит мавжуд булган кишлок жойларда у, айникса, кимматли булиши мумкин. Бизнинг республикамиз худудида курашнинг икки тури мавжуд булиб бу бухороча ва фаргонача коидалари билан курашишдир. Бу хол дастур материалида хам уз аксини топган. Гарчи ягона классификациясида спорт унвони бериш назарда тутилган булса хам, миллий кураш машгулотларининг максади шугулланувчиларни жисмоний тарбия харакатига жалб килиш ва курашнинг олимпиада турлари классик ва эркин кураш, самбо ва дзюдо буйича резерв тайёрлашдан иборат.
Хозирги вактда Узбекистонда жисмоний тарбия дастурига мувофик кунгилли спорт жамиятлари секцияларида, жисмоний тарбия институтида ва педагогика олий укув юртларининг жисмоний тарбия факультетларида кураш машгулотлари олиб борилади. Бу ерларда кураш асосий предмет сифатида урганилади ва талабалар шу сохада мутахассис булиб етишадилар.
Республикамиз худудида техник ва тактик усуллари жихатдан бир-биридан кескин фарк килувчи икки миллий кураш бор. Бу булиниш тарихан карор топган булиб, территориал чегараларга эга. Чунончи, Бухоро коидалари билан курашиш Коракалпогистон, Бухоро, Хоразм, Кашкадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Самаркандда, Фаргона коидалари буйича кураш Фаргона, Наманган, Андижон вилоятларида кенг кулланилади. Миллий кураш буйича шугулланувчилар билан олиб бориладиган укув машгулот ва тарбиявий ишлар тажрибасини тахлил килиш, усмир ва ёшлар билан хамда жисмоний тарбия институти талабалари ва педагогика олий укув юртининг жисмоний тарбия факультети талабалари билан утказилган машгулотлар методикаси хали етарлича ишлаб чикилмаганлигини курсатади.
Бундан ташкарии тренер - педагоглар етарли микдорда курашчи-спортчиларни тайёрлашга тааллукли адабиётларга эга эмаслар. Бунинг устига баъзан машгулотларда тренерларнинг асосий методик принципларини купол равишда бузишга йул куйишлари хам сир эмас. Бунинг натижасида согломлаштириш ва усишни мустахкамлаш урнига шугулланувчиларнинг соглигига жиддий путур етказилади.
Вакти-вакти билан миллий кураш буйича Урта Осиё ва Козогистон биринчилиги утказиб турилади. Бунда узбек, тожик, туркман, киргиз ва козок спортчилари катнашадилар. Курашчиларимиз уртасида миллатларо дустликни пайвандловчи восита булган бундай мусобакалар одатда Урта Осиё халкларининг катта байрамига айланиб кетади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License