Кураш – тарбия мактаби

Кураш – тарбия мактаби (М. Усмонов(Термиз ДУ, магистр), Ж.Тошпулатов (Термиз ДУ, профессор))

Тарихи узок утмишга бориб такаладиган кураш узбек халкининг миллий кадриятларидан биридир. Кураш азалдан полвонларнинг жисмоний ва маънавий етуклиги намунаси сифатида кадрланган. Полвонларнинг жисмоний бакувватлиги, навкирон кадди - комати ёки курашчанлик, харакатчанлик, чаккону эпчиллик жихатлари, уларнинг кенг давраларда узларини тутиши, одоб-ахлоки, маънавий киёфаси, ракибига нисбатан муомаласи ва ватанпарварлиги алохида ахамият касб этган.
Кураш асрлар давомида инсоннинг жисмоний, маънавий камолотга эришиш воситаси булиб келган. Утмишдаги аждодларимиз курашни тарбия мактаби деб атаганлар. Инсоннинг комиллиги, аклий, маънавий ва жисмоний жихатдан тарбияланганлиги билан белгиланади. Бу борада Хусайн Воиз Кошифий «Футувватномаи Султоний ёки Жавонмардлик тарикати» асарида жавонмардлик, соглом фикрли, комил инсон тугрисида ибратли гоялар баён этилган. Бунда узига хос нозик хунар, илму одоб уйгунлашуви булиб, бир вактда устоз ва шогирдлар уртасидаги узаро самимийлик, хамкорлик, бегаразлик, дустона муносабат куп нарсани белгилаши уктирилган.
Мураббий кураш сохасида уз илми ва малакасини шогирдларига канчалик пухта ургата олса, унинг саъй - харакатини аник максад сари тугри йуналтира олса, ана шунда у, албатта, уз самарасини беради. Бунда шогирднинг бетиним машки, иктидори, кобилиятини мунтазам такомиллаштириб, устоз угитларини сидкидилдан тинглаб, уларга доимий амал килиши мухим ахамият касб этади. Шогирд шундагина улуг максадга эриша олади, яъни комил инсон булиб вояга етишдек фазилатлар намоён була боради. Ишончимиз комилки, иродани тоблайдиган, кишини халоллик сари интилишига ундайдиган, кийинчиликларни бардош ва чидам билан енгиб утишга ургатадиган, инсон калбида галабага ишонч, гурур ва ифтихор туйгуларини шакллантиришда, шиддаткор хаёт талабларига жавоб бера оладиган шахсларга, бунёдкор ёшларнинг баркамол булишида курашнинг уз урни бор.
Ал-Хаким ат-Термизий хотира турнирларидан бирида тошкентлик полвон Владимир Шмаков билан шерободлик Кахрамон Болтаев кураш тушдилар. Учрашув тенг курашлар остида утди. Хакамлар галабани Кахрамон Болтаевга беришганда стадионда утирган томошабинлар оёкларида туриб адолатсизлик булганлигини, тошкентлик полвон Владимир Шмаков голиб булди, - деб туриб олишди ва уз максадларига эришдилар. Булиб утган вокеадан кейин В. Шмаков газета, радио ва телевидениега берган интервьюсида сурхондарёликларнинг тантилик, халоллик, поклик ва инсоний фазилатларини куп марта такрорлаб, чукур миннатдорлик изхор этган эди.
Бизнингча хам, бундай вазиятларда кураш майдонларида тарбияланган, унинг конун-коидалари кон-конига сингиб кетган, курашни табаррук кадрият деб билган халк шундай эхтиромга лойикдир. Эзгу хулк-атвор, узи яхши курганини бошкаларга хам раво куриши, дуст-биродари, халки, миллати, юрти шаънини, номусини химоя килиши, рухан ва жисмонан поклик, ёрдамга мухтожларга кул чузиш, яхшиликка интилиш, яхшилик килишдан чарчамаслик каби фазилатлар халкимизга хос хусусиятдир.
Спорт тажрибаси, олиб борган тадкикотларимиз, кузатиб урганиш оркали олган маълумотларимиз ва тахлил натижалари шуни курсатмокдаки, кураш киши организмига ижобий таъсир этибгина колмай, балки у билан шугулланувчиларнинг хар томонлама ривожланишига ёрдам берадиган ва ёшларни тарбиялашнинг самарали воситаларидан биридир.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License