Узбек курашида юкори курсаткичларга эришиш йуллари

Узбек курашида юкори курсаткичларга эришиш йуллари (Х.Шарипов,(Термиз ДУ, катта укитувчи), И.Даминов (Термиз ДУ, катта укитувчи))

Миллий кураш Марказий Осиё давлатлари Козогистон, Туркманистон, Тожикистон, Киргизистон ва Узбекистонда кенг таркалган. Бугунги кунда Узбекистонда миллий кураш билан бир миллиондан ортик киши шугулланмокда. Миллий кураш машгулотларининг максади-бу курашчиларнинг юксак натижаларга эришишга каратилган тайёргарлиги, муайян бир максадга эришишга йуналтирилган узаро боглик булган элементлар йигиндисидир, яъни энг юкори натижаларни курсатишга кодир курашчиларни тайёрлашга каратилган яхлит тадбирлардир.
Курашчиларнинг натижаларга эришиши шунчаки узича мухим булмай, балки куч-кувват, кобилият, махорат тараккиётининг аник ифодаси сифатида мухимдир. Курашчининг юксак натижаларга интилишда машгулот жараёнини шунга мослаб ташкил килиш, энг таъсирли восита ва усуллардан фойдаланиш нихоят даражада чукур ихтисосланиш йули билан амалга оширилади. Курашчиларнинг максимумга интилиши машгулот жараёнининг узига хос белгилари-юкламалар юкори даражада булиши, юклама ва даврийликдан иборат алмашиб туриши ва хоказолар мавжуд булишини талаб этади.
Курашчиларнинг юксак натижаларга эришишлари учун машгулот жараёнида юкламалар факат аста-секингина эмас, балки максимал суратда хам усиб боради. Максимум сузини бу ерда кураш билан куп йиллар давомида шугулланганда, юкламанинг истикболи купая бориши маъносида хам, машгулот жараёнининг хар бир янги боскичида энг куп юкламалардан мунтазам равишда фойдаланиб бориш маъносида хам тушунмок керак. Максимал юклама деганда, купинча хаддан ташкари куп чарчатиб ташлайдиган юклама тушунилади. Уни организмнинг функционал кобилиятлари чегарасидан, мослашув имкониятларидан ташкари чикмайдиган юклама дейиш тугрирок булади.
Максимал юклама организмга, унинг физиологик меъёрларига тула мос тушадиган талаблар куйиб, машкланганликни энг юкори даражага кутарувчи омил хисобланади. Курашчиларда юксак натижаларга эришиш максимал юкламанинг аник микдор улчами, табиийки, курашчининг олдиндан кай даражада машкланганлиги, унинг индивидуал хусусиятларига боглик. Масалан, дастлабки шугулланувчиларда 20 секундда 5-7 агдариши максимал хисобланса, юксак малакали ёш курашчилар 20 секундда 12-16 агдаришни амалга оширади.
Юкламани оширишда аста-секинлик ва максимал юкламани куллаш, гарчи улар уртасида карама-каршиликлар булиши мумкин булса-да, бир-бирини инкор этмайди. Максимал юкламадан фойдаланиш дастлабки тайёргарлик жараёнида уларнинг аста-секин юксалиб боришининг натижаси булмоги керак. Акс холда, максимал юкламалар саломатликни мустахкамлаш ва курашчининг ютукларини устириш ишига карама-карши булиб чикади. Курашчиларда машгулот натижаси функционал ва мослашув имкониятларининг оша боришига караб юкламаларнинг максимуми ортиб боради. Олдинги боскичда максимал булган курсаткич, кейинги боскичда оддий юклама булиб колади.
Курашчиларда максимал юкламалардан фойдаланиш факат мунтазамлилик тамойилига катъий амал килинган шароитдагина мумкин. Машгулотлар жараёнининг узлуксизлиги хамда юклама билан дам олишнинг самарали алмашлаб турилишигина бундай юкламаларнинг ижобий самара беришини таъминлаши мумкин. Кузатиш, урганиш жараёни кураш машгулотларида юкламаларни тугри режалаштириш, курашчиларнинг узига хос хусусиятларини, юкламалар хажми, йуналиши, ихтисослашганлик даражаси, махоратини хисобга олиш ва курашчилар тайёргарлигини доимий равишда назорат килиш уз самарасини берганлигини курсатди.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License