Ёшлар маънавиятини шакллантиришда узбек миллий курашининг урни

Ёшлар маънавиятини шакллантиришда узбек миллий курашининг урни (З.Жумаев (Термиз ОЗК), Ш. Худойбердиев (Термиз ОЗК))

Ёш авлодни жисмоний тарбиялаш ва маънавиятини шакллантиришда спорт мусобакаларининг урни каттадир. Спорт мусобакалари турли, яъни шахсий, жамоа ва шахсий очик биринчиликлар, касбий спорт биринчиликлари даражаларида, олимпия ва айланма тизими шаклларида утказилиб келинмокда. Бундан ташкари, Президент кубоги мусобакалари, утган машхур спортчилар, давлат ва жамоат арбоблари, буюк аждодларимизнинг хотирасига багишланган турнирлар булиб утмокда.
Мустакиллик йилларида Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва рахбарлигида «Алпомиш» ва «Тумарис» фестиваллари, «Умид нихоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» каби уч боскичли мусобакалар утказилмокда. Бу ёшларимизнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини таъминлаш омили булиб хизмат килмокда. Спорт мусобакалари миллий урф-одат ва кадриятларимиз, буюк аждодларимиз мероси ва талаби, мусобакаларнинг конун-коидаларига катъий амал килган холда ташкил килиниши ва утказилиши укувчи-ёшлар маънавиятини шакллантириш ва тарбиялашда мухим ахамиятга эгадир. «Бизнинг тараккиётимиз соглом авлод тарбиясига таянади ва уни ривожлантиришга каратилган»,- деб таъкидлаган эди юртбошимиз. Мустакиллик йилларида утмишда халкимизнинг жуда куп анъаналари бой берилганига карамай, кадриятларимизнинг сарчашмалари булган миллий уйинлар хамда спорт турлари тикланди ва ривожлантирилмокда.
Миллий уйинлар ва спорт турларининг авлоддан-авлодга утиши, замонга караб мослашуви, унинг давомийлиги, анъаналарга бойлиги, буларнинг барчаси муайян халкнинг уз миллий киёфасини кай даражада саклаганлигининг улчови хисобланади. Ёш авлодни жисмоний ва маънавий камол топтиришда миллий спорт турларининг, хусусан, курашнинг урни каттадир. Кураш буйича алломаларимиз хотирасига багишлаб катор турнирлар утказилмокда. Айникса, улуг ватандошимиз ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишлаб кураш буйича Термиз шахрида 1993, 1995, 1997, 1999, 2001, 2003, 2005, 2007-йилларда халкаро турнирларнинг утказилиши халкимизнинг бу спорт турига булган мехр-мухаббатининг ёркин тимсолидир. Бу турнирларда Урол Тураев, Тоштемир Мухаммадиев, Махтумкули Махмудов, Эрали Махмарасулов, Абдулла Тангриев, Турабой Утаев, Сухроб Дустов, Бобомурод Рустамов каби юртдошларимиз катта махорат курсатишиб, кураш санъатини намойиш килдилар ва улар турнирларнинг голиб ва совриндорлари булдилар. Мана шу ва шунга ухшаш мусобакалар, ёшларга миллий истиклол гоясини сингдиришда хам мухим урин эгаллайди. Бундан ташкари, Пахлавон Махмуд узининг кураш тушиш махорати эвазига Хиндистонда аср тушган хоразмлик юртдошларини озод этган, буюк бобомиз Амир Темурнинг жахонга машхур булишида кураш мухим урин тутганлигини ёшлар онгига сингдириш оркали уларда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, кураш спортига булган кизикиш ва интилишларини кучайтириш, юртига, халкига, Ватанига булган садокат, гурур-ифтихор ва мехр-мухаббатини оширишга эришамиз.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License