Ал - Хаким ат - Термизий меросини урганишда Европа шаркшуносларининг урни

Ал - Хаким ат - Термизий меросини урганишда Европа шаркшуносларининг урни (З.Чориев (Термиз ДУ, т.ф.д. проф.))

ХIХ асрда /арбий Европа илм ахлига ал-Хаким ат-Термизий тугрисида маълумот берган шаркшунос олимлардан бири Л. Массиньон булса, аллома кабр тошидаги тарихий ёзувларни илк бора фан оламига олиб чиккан шаркшунос академик В. В. Бартольд хисобланади.
1940 йилда ал-Хаким ат-Термизийнинг «Масоил ат-таъбир» («Таъбир масалалари») асари италиялик шаркшунос А. Ж. Арберри тахрири ва инглиз тилидаги таржимаси билан Римда нашр этилган.
1947 йилда термизлик буюк илохиётчининг «Китоб баён ал- фарк байн ас-садр ва-л-калб ва-л фуъод ва-л -лубб» («Ташки ва ички билимлар уртасидаги фарклар баёни, асл мазмуни: кукрак, калб, нодирлик ва лаб уртасидаги фарклар баёни китоби») асари америкалик шаркшунос Николас Хеер масъуллигида Кохирада чоп этилади. Уз навбатида ал-Хаким ат-Термизий хакида илк бора асосли илмий тадкикот яратган шаркшунос Н. Хеер хисобланади. 1959 йилда Н. Хеернинг инглиз тилида «Ал-Хаким ат-Термизий биографияси ва библиографиясига оид маълумотлар» деб номланган маколаси эълон килинган.
ХХ асрнинг 70-йилларида араб исломшуноси Мухаммад Иброхим ал-Жуюший Лондонда Ислом маданий марказининг «The Islamic Quarterly» журнали сахифаларида «Ат-Термизийнинг асарлари ва гоялари», «Ал-Хаким ат-Термизийнинг авлиё ва авлиёлик назарияси», «Ал-Хаким ат-Термизийнинг ички туйгулари», «Ат-Термизийнинг суфийлик гояларига таъсири» каби сарлавхаларда чоп этилган маколалари буюк аллома меросини урганишда узига хос боскич булди. Кейинчалик Мухаммад Иброхим ал-Жуюший Мисрда ат- Термизийнинг яна бир неча асарларини чоп эттирди.
Ал-Хаким ат-Термизийнинг диний-фалсафий ва айникса, алломанинг тасаввуф тарикатига кушган хиссасини урганишда олмон олими Бернд Радтке алохида урин тутади. Б. Радтке ХХ асрнинг 80 - йилларида ал-Хаким ат-Термизий хаёти, олим ва шайх асарлари, айникса, унинг суфийлик (хакимия) тарикатининг асосларига багишланган бир неча маколалар ва монографияни нашр этишга муваффак булди. Булар 1980 йилда «Ислом» тупламида «Мистик (суфий) ал-Хаким ат-Термизий», 1980 йилда Берлинда чоп этилган икки сахифадан иборат «Ал-Хаким ат-Термизий - 1Х аср ислом дини пешвоси»; 1986 йилда Штутгартда «Хуросон ва Трансоксиания (Мовароуннахр)лик илохиёт пешволари ва мистик (суфий)лар» каби асар ва маколаларидир. Олмон шаркшуноси Б. Радткенинг энг катта ютукларидан бири «Ал-Хаким ат-Термизий - 1Х аср ислом дини пешвоси» монографиясида жахон шахарлари кутубхона ва музейларида ал-Хаким ат-Термизийнинг мавжуд асарларининг каталогини тузишга, уларда сакланаётган кулёзмаларни бир-бирига солиштиришга муваффак булганлигидадир.
1992 йилда Б. Радтке масъуллигида ал-Хаким ат-Термизийнинг «Термизий ал-Хаким, термизлик илохиётчининг уч асари» сарлавхасида «Китоб сийрат ал-авлиё» («Авлиёлар сийрати хакида китоб»), «Жавоб ал-масоил аллати салахи ахл сарахс анха» («Хато масалаларга тулик ва тугри муносиб жавоб»), «Жавоб китоб Усмон бин Саййид мин ар-Райй», («Райлик Усмон бин Саййид мактубига жавоб») каби рисолалари араб матнида эълон килинади.
Давримизда Европа исломшунослари орасида ал-Хаким ат- Термизий меросини урганишда сермахсул фаолият олиб бораётган олим Ив Марк хисобланади. 1976 йилда Ив Марк Дакарда француз тилида «Ал-Хаким ат-Термизий уз замонасининг неоплатонизми» асарини нашр этган. Ал-Хаким ат-Термизийнинг ислом дунёсида тутган урни таърифланган тадкикотлардан яна бири 1999 йилда «Ислом комуси»да «Ат-Термизий» сарлавхаси остида нашр этилган.
1980 йил Парижда Хамид Тохир Фуад томонидан «Ат-Термизий асарларининг мантикий тузилиши» рисоласи чоп этилган. Хозирда ал- Хаким ат-Термизийнинг диний-фалсафий меросини, айникса, унинг суфийлик тарихида тутган урнини урганиш борасида франциялик шаркшунос олима Г. Гобильо (Лион университети) сермахсул фаолият юритмокда.
Россия Федерациясида ал-Хаким ат-Термизий меросини урганиш борасида баракали фаолият олиб бораётган шаркшунос - исломшунослардан бири Д. А. Кнуш хисобланади. Москвада 1991, 1998 йилларда «Ислом» сарлавхаси остидаги комусий лугат ва тупламларда Д. А. Кнуш томонидан ал-Хаким ат-Термизийга багишланган маколалар эълон килинган. Шундай килиб, карийб бир ярим аср мобайнида Европа шаркшунослари томонидан ал-Хаким ат-Термизий хаёт йули ва меросини урганиш борасида Европа мамлакатларида мухим тадкикотлар яратилган. Инглиз, немис ва француз тилларида чоп этилган аксарият асарларнинг чукур тахлили ва манбаларнинг киёсий таккослашига кура, давримизгача ал-Хаким ат-Термизий яратган асарлардан 130 га якини (тулик ёки парчалар шаклида) етиб келган.
/арбий Европанинг куйидаги шахар, музей ва кутубхоналари, шу жумладан, Готтинген кутубхонаси, Лондон (Британия музейи), Берлин, Штутгарт, Фрейбург, Париж Миллий кутубхонаси ва бошкалар ал-Хаким ат-Термизий асарлари сакланадиган асосий илмий муассасалардир. Россия федерациясининг Санкт-Петербург шахридаги Россия Фанлар Академиясининг М.А. Салтиков-Хедрин номидаги илмий кутубхонаси ва Шаркшунослик институтида хам Хаким Термизийнинг баъзи бир асарлари сакланмокда.
Келгусида Термиз Давлат университетининг Европа университетлари ва Ислом мамлакатлари илмий марказлари билан алокаларининг янада кенгайиши уз навбатида ал-Хаким ат-Термизий хаёти ва меросини урганиш аллома яратиб колдирган асарларни туплашда мухим боскич булади деган умиддамиз.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License