Олим-устоз муаллим

Олим-устоз муаллим (К. Эшназаров (Термиз ДУ, доцент), А. Курбонов (ТермизДУ, катта укитувчи))

Ватанимизнинг хар бир гушаси ва хар бир сиким тупроги азиз ва мукаддасдир. Чунки шу тупрокда боболар хоки, Ватан тарихи, аждодлар хотираси, истиклолнинг буюк бынёдкорлиги, авлодлар келажаги мужассам. Унинг багрига жо булган теран хикматлар эса азалдан улуг фарзандларни вояга етказиб келган. Фарзандлар заковати эса Ватан шаънини, миллат маънавиятини, колаверса, бутун инсоният маърифатининг юксалишига хизмат килган. Ана шундай юрт фарзанларидан бири, Аллохнинг назари тушган она Ватанимизнинг иссик багри - Сурхон вохасида тугилиб усган ажойиб инсон, уз касбининг фидойиси, профессор, спорт устаси, Халкаро Кураш Академияси аъзоси, кураш буйича миллий тоифадаги хакам, «Шухрат» медали сохиби Жума Тошпулатовнинг илмий-педагогик ва спорт жамоатчилик сохаларидаги фаолиятига эллик икки йил, таваллуд топган кунига 70 йил тулди. У курашчи булиб, курашнинг хадисини олган, кураш сиру асрорини ва илмини урганиб, полвонларнинг севимли устозига айланди. Жумабой ёруг дунёга келган 1939 йилда мамлакат Сталинча катагондан кон какшаб, фашистлар олиб бораётган конли уруш вахимасида яшамокда эди. Унинг болалиги катта кийинчиликлар хукмрон булган уруш шароитида кечди. Болалигидан спортга ва укишга булган катта кизикиши уни Шерободдаги ягона урта мактабга етаклади. У мактабни тугатгач, бироз вакт хужаликда ишлади. Сунгра, 1958 йили у Узбекистон давлат жисмоний тарбия институтига укишга кирди. Институтда укиш жараёнида Самбо кураши буйича республика, собик Иттифок ва Халкаро микёсдаги мусобакаларда иштирок этиб, голиб ва совриндор булди.
Грузиянинг Гори шахрида собик Иттифок олий укув юртлари талабалари уртасида утказилган чемпионатнинг голиби, бир неча бор республика чемпиони унвонларига сазовор булди. Институтни тугатгач, Жума Термиз курилиш техникумида, вилоят ёшлар кумитасида, Термиз педагогика институтида, вилоят спорт кумитасида, сунгра 1988 йилдан яна Термиз давлат университетида иш фаолиятини давом эттирди. У каерда ишламасин, халк соглигини саклаш ва мустахкамлаш воситасидан бири булган жисмоний тарбия ва спортни ташвикот-таргибот этиш, кенг халк уртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш ва шу оркали аклан етук, жисмонан соглом, баркамол инсонларни тарбиялашни амалга ошириш ишларида жонбозлик курсатди.
У бир вактнинг узида илмий-тадкикот ишларини хам олиб бориб, 1978 йили номзодлик диссертациясини муваффакиятли химоя килди. Сунгра доцент ва нихоят 2003 йили профессор илмий унвонини олишга эришди. Жума Тошпулатов 1978 йилдан 1988 йилгача Сурхондарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт кумитаси раиси лавозимида фаолият курсатди.
1988 йилнинг охирларида у яна Термиз давлат педагогика институти (хозирги Термиз давлат университети)га ишга кайтиб, кафедра мудири, факультет декани лавозимларида самарали ишлади. Ёш авлодни соглом тарбиялаш максадида таълим жараёнига узбек халк уйинлари, спорт турларидан ижодий фойдаланишнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чикди.
Шу жихатдан унинг «Узбек кураши», «Узбегим чавандоз йигитлари», «Алпомиш афсона эмас», «Пахлавон кизлар», «Сурхондарёда жисмоний тарбия ва спорт» монографик асарлари ва оммабоп китоблари хар кандай китобхонни кувонтиради. Булардан ташкари, профессор Жума Тошпулатов фаолияти давомида 100 дан ортик илмий маколалар, ундан ортик укув ва методик кулланмалар муаллифи хамдир.
Унинг илмий ишлари инглиз, немис, француз, рус ва испан тилларида чоп этилган. Унинг биргина «Узбек кураши» укув кулланмасида кадимий кадриятларимиздан бири булган миллий курашнинг хусусиятлари, унинг келиб чикиши, ургатиш ва ижро этиш усуллари баён этилиб, узбек халкининг асрлар оша такомиллашиб келаётган жисмоний-тарбиявий карашлари уз ифодасини топган.
Жума Тошпулатов полвонларнинг неча-неча авлодига хам маънавий, хам амалиётчи устоз сифатида танилди. Уз касбининг устаси ва спортчилар устози сифатида у юзлаб юкори малакали спортчилар, спорт усталигига номзодлар, спорт усталари ва халкаро тоифадаги спорт усталарига рахномалик килди, улар орасида миллий, самбо, дзю-до курашлари буйича Узбекистон, собик иттифок чемпиони ва совриндорлари етишиб чикди. Улар Шафоат Шомуродов, Жура Сафаров, Чори Бобониёзов, Рузи Утаев, Жовли Сатторов, Алимардон Валиев ва бошкалардир.
Профессор Ж.Тошпулатов Сурхондарёда кураш мактабини яратган устоз-мураббийдир. Бугунги кунгача профессор Жума Тошпулатов илмий рахбарлигида 3 нафар магистрант магистрлик диссертациясини муваффакиятли химоя килди. Профессор Жума Тошпулатов халкимиз жисмоний маданиятининг тарихий илдизини урганишга алохида ахамият бераркан, ёш авлодни халкона жисмоний ва тарбиявий анъаналар асосида тарбиялаш, шунга мувофик узлигини англаш ва миллий ифтихорни туйишларини кузда тутди. Бу сохадаги изланишларининг натижаларини Москва, Душанбе, Самарканд, Бухоро, Андижон, Тошкент, Жиззах ва Термиз шахарларида булиб утган республика, Халкаро илмий симпозиум ва конференцияларда эътиборга сазовор маърузалар килди. Ана шу толмас инсоннинг, фан ва спорт захматкаши, мехнат фахрийсининг уз илмий ва хаётий акидаларига хамиша собит туриб, яна узок йиллар давомида оиласи, дустлари ва Ватани багрини тулдириб яшашини истаб, унинг илмий-педагогик фаолиятида янгидан-янги зафарлар тилаймиз.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License