Узбек кураши тараккиётида жаркургонлик полвонларнинг урни

Узбек кураши тараккиётида жаркургонлик полвонларнинг урни (К. Мамадиёров (Термиз ДУ, катта укитувчи), У. Мамадиёров (ТермизДУ, талаба))

Ватанимиз мустакилликка эришгач, жисмоний тарбия ва спортнинг миллий хусусиятларини ривожлантириш хамда такомиллаштиришга эътибор янада кучайди.
Кураш инсонлар пайдо булиши билан майдонга келган. Даврлар утиб бориши жараёнида ривожланиб борган ва кадрият даражасига етган. Жаркургон кадимдан узининг полвонлари билан нафакат Сурхон вохасида, балки республика ва ундан ташкари мамлакатларда хам машхур булиб келган, булар узининг узок ва кенг тарихига эга. Айникса, ХХ асрнинг 50-йилларига келиб, жаркургонлик Ражаб полвон Давлатов, Малик полвон Рахимов, Хайит полвон Турдалиев, Суюн полвон Турсунов, Шафоат полвон Валиев, Нуркобил полвон Холиёров, Туран полвон Эргашев сингари полвонлар элнинг шухратини, довругини оламга танитган эди.
Жаркургон туман Алишер Навоий ширкат хужалиги (хозирги Корабура махалласи)да тугилган Хайит полвон Турдалиев жаркургонлик полвонлар ичида узининг спорт махорати билан алохида ажралиб туради. Хайит полвон укувчилик давридаёк Жаркургоннинг етук полвонлари билан беллаша олган. Хайит полвон 1960-йилларнинг бошида тумандаги Туран полвон, Эргаш полвон ва Рахмон полвон каби довруги чиккан полвонлар устидан галаба козонган.
Хайит полвон 1962 йилдан 1966 йилгача Узбекистон биринчиликларида, Урта Осиё ва Козогистон республикалари полвонлари билан булган миллий кураш буйича учрашувларда катнашиб, 5 марта 1-уринни эгаллади. Айникса, Тбилиси, Таллин, Олма-Ота каби шахарларда собик иттифок биринчилиги учун утказилган катор мусобакаларда катнашиб II-III уринларни кулга киритди.
1970-йилларга келиб туманда катор полвонлар етишиб чикди: улар Сафар Косимов, Урол Курбонов, Йулдош Норматов, Холиёр Элмуродов, Тохир Дурдиев, Йулдош Сафаровлардир. Сафар полвон Косимов устоз полвонлардан бири булиб, у киши хакида алохида тухталиб утишни жоиз деб биламиз. Сафар Косимов Минор кишлоги Алишер Навоий махалласида таваллуд топди, ёшлигидан кураш тушишни урганди. У даврага тушганда халк карсаклар билан кутиб оларди ва унинг кураш тушишини катта кизикиш билан томоша киларди. У Тошкент тиббиёт олийгохида тахсил олди ва курашнинг «Самбо» тури билан мунтазам шугулланди. 1972 йили республика мусобакаларида иштирок этиб, фахрли I уринни эгаллади ва спорт устаси деган унвонни олишга сазовор булди. Бир неча бор республика ва Халкаро турнирларда иштирок этиб, голиб булди. Сафар Косимов Термиз шахрида 2005 йилда фахрийлар уртасида утказилган жахон биринчилигида 81 кг вазн тоифасида барча ракибларини догда колдириб, олтин медаль сохиби булди.
Сафар Косимов кураш сир-асрорларини ёш полвонларга ургатиб, севимли устозга айланди, катор шогирдлар етиштирди. Жумладан, Нормат полвон, Даврон полвон, Шавкат Ибрагимов, ака-ука Абдураззок ва Уста Устаевлар, Кувондик ва Уткир Мамадиёровлар фикримизнинг исботидир. Унинг шогирдлари республика ва Халкаро спорт мусобакаларида голиб ва совриндор булишиб, вохамиз спортининг шаъни ва шарафини кутармокдалар.
Жаркургоннинг фахри хисобланмиш хозирда етишиб чиккан ёш иктидорли ва таникли полвонлар Уткир Курбонов, Нуриддин Ортиковлар юртимиз байрогини баланд кутармокдалар ва бу ажойиб анъанани муносиб давом эттирмокдалар.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License