Кураш-Амир Темур харбий жанговарлигининг воситаларидан бири

Кураш-Амир Темур харбий жанговарлигининг воситаларидан бири (О.Бегимкулов (Термиз ДУ, катта укитувчи), У.Иброхимов (Термиз ДУ, профессор))

Жисмоний машклар ва миллий спорт турларини куллашда машхур саркарда ва давлат арбоби Амир Темур фаолияти тахсинга лойикдир. Амир Темурнинг шон-шухрат козонишининг сири мохир саркардалиги, одил ва зукколик билан иш юритишлиги, донишмандлиги билан бирга ёшликдан кураш, чавандозлик, найзабозлик, калконбозлик, киличбозлик, ёйандозлик хамда ов килиш илмини мукаммал эгаллаганлигидир. Бу борада Салохиддин Тошкандийнинг «Темурнома» асарида (1990 йил) келтирилган вокеалар баёни диккатга сазовор. «Ровийлар ривоят килурларким, Амир Сохибкирон ун икки ёшга тулган пайт. То сархадга етгунча ёш болаларнинг уртасида салтанат русуми бор эди. Хар болага бир мансабни мукаррар килиб куйиб, узи амир булиб, узгаларни вазир, баковул, яна хар ерга каровул килиб уларга сипохлик илмини ургатар эди. Одамлар унга узок-якиндан томоша килур эдилар, хар куни ушбу одатда катта кизикиш билан уйнар эдилар».
Асарда яна куйидагилар хикоя килинади,масалан: «Амир Темур айтди: «Бу сахал мартабадур, мен хам кутарурман». Андан кассоб канорасин келтурдилар: бир бармок бирла отиб ташлади… Амир Темурнинг турт кирдорини китобга ёзганлар, нечукким, аввал бир кули бирла тула юклик аровани, сунгра бошка юкларни тишлаб олиб ташлаган. Учинчи, кирк киши тортадургон ковгани ёлгиз узи тортиб олган. Туртинчи, кутир уйма булиб, етти йилгача сира узин кошумаган эрди».
Узбек халк миллий спорт турларининг заминида харбий -амалий мазмун ётади, уларнинг барчаси кадимдан харбий ишлар билан мустахкам богланган. Бинобарин, юкорида келтирилган маълумотлар Амир Темурнинг болаликда куплаб харбий-амалий тавсифга эга булган халк уйинларини уйнаганидан далолат беради. Чунки болаликда уйналган уйинлар уларни хаётга, жангларга, узок сафарларга тайёрлашда узига хос боскич вазифасини утаган. Жамият тараккиёти туфайли харбий-амалий жисмоний машклардан соф миллий спорт турлари ажралиб чиккан: киличбозлик, найзабозлик, кураш ва бошкалар. Кураш спорт турида хам Амир Темур Курагоний мохир саналган.
Хар бир элат, уруг, миллат узининг миллий, маънавий ва маданий меросини асрлар оша авайлаб-асраб келмокда, худди шу аснода халкимизнинг кадимий ва навкирон миллий кураши бунга мисол була олади.
Амир Темур-баходир, жасур, куркмас, шерюрак пахлавон булган. Жисмоний камчилиги - оёгининг оксоклигига карамай, ракиблари билан яккама-якка олишувларга чикаверган. «Темурнома»да Амир Темур ва Килич Арслон уртасидага кураш баён килинган.
Амир Темур бобомизнинг оддий халк уйинларидан тортиб, мураккаб жисмоний тарбия, харбий-спорт машкларига берган юксак эътибори бугунги кунда хам мустакил Узбекистонимизнинг хар бир фукароси учун ибрат ва сабок манбаидир. Бобокалонимиз Амир Темур угитларини бугунги талабалар спорт фаолиятлари билан узвий боглик холда бажаришга эришсалар, авлодлар согломлашувига муносиб улуш кушган буламиз.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License