Узбекистонда хотин - кизлар кураши ва унинг истикболлари

Узбекистонда хотин - кизлар кураши ва унинг истикболлари (Ш. Алимов (Термиз ДУ, укитувчи))

Узбек курашининг жахон буйлаб парвози бошланган кундан, хотин - кизлар кураши хам шиддат билан парвоз кила бошлади. 1999 йил 7 июнда Россиянинг Брянск шахрида утказилган аёллар уртасидаги халкаро турнир, 2000 йил 6-7 май кунлари Россиянинг Тверь шахрида угил ва киз усмирлар уртасида биринчи жахон чемпионати, 2000 йил 13-17 июль кунлари Туркиянинг Анталия шахрида кураш буйича эркаклар ва аёллар уртасида иккинчи жахон чемпионати утказилди. 2000 йилнинг 1-3 октябрда Буюк Британиянинг Бедфорд шахрида Ислом Каримов халкаро турнири эркаклар, аёллар ва фахрийлар уртасида утказилди. 2001 йил 28-29 апрель Тошкент шахрида утказилган биринчи Осиё чемпионатида кизлар хам катнашди. 2001 йил 11 ноябрда Буюк Британиянинг Дортфорд, Кент шахарларида Ислом Каримов халкаро турнири булиб утди. Бунда ёшлардан угил ва кизлар уртасида, катталардан эркаклар ва аёллар уртасида кураш мусобакалари утказилди.
2007 йил 13-14 апрель кунлари Термиз шахрида Президент соврини учун анъанавий ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишланган VIII халкаро турнирда аёллар уртасида хам биринчи жахон чемпионати булиб утди. Бу дастлабки катта халкаро мусобакаларнинг ташкил этилиши ва утказилиши узбек кураши тарихида мухим вокеалар сифатида ахамият касб этади.
Хотин - кизларимиз иштирокида утказилаётган Республика ва халкаро нуфузли мусобакалар бошка спорт курашлари турларига нисбатан нихоятда купайиб кетди. Бу эса хотин - кизларимизнинг халол узбек курашига булган кизикишининг ёркин далилидир.
1999 йил 1 февралдаги «Халкаро Кураш Ассоциациясини куллаб - кувватлаш тугрисида»ги ПФ-2211-сонли Узбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, вилоятда хотин - кизлар курашини янада ривожлантириш, хотин - кизларни мардлик, жасурлик, халоллик, инсонпарварлик, Ватанга мухаббат рухида тарбиялаш хамда аёлларни спорт оркали согломлаштириш ишларини ривожлантириш, аёллар кураши оммавийлигини ошириш максадида 2005 йилнинг 6 сентябрида «Хотин - кизлар кураш федерацияси»ни ташкил килиш тугрисида Сурхондарё вилояти хокимининг 155-сонли карори кабул килинди. 2006 йил 30 март куни 76-ракам билан руйхатдан утди. Республикада ягона хисобланган «Хотин - кизлар кураш федерацияси» биринчи марта Сурхондарё вилоятида ташкил этилди. Федерациянинг булимлари сифатида вилоятнинг барча шахар ва туманларида «Барчиной кураш клуб»лари ташкил этилди ва фаолият курсатмокда.
Юкоридаги мазкур карорларга асосланиб, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг, Узбекистон Республикаси Кураш Федерациясининг ташаббуси билан 2006 йилнинг 14-16 апрель кунлари Термиз шахрида хотин - кизлар уртасида биринчи маротаба Узбекистон Республикаси чемпионати булиб утди. Мусобакада Сурхондарё вилояти терма жамоаси биринчи уринни эгаллаб, жахон чемпионатига иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирлигига йулланма олди. Таъкидлаш жоизки, хотин - кизлар терма жамоамиз жахон микёсида яхши натижаларга эриша олмаяпти. Бунинг биринчи сабаби хотин- кизлар орасида эркакларга нисбатан узбек курашининг анча кийин оммалаша бошлаганлиги, кураш спорт турлари факат эркаклар спорт тури хисобланиб келганлигидир. Иккинчи сабаби шундаки, хотин - кизлар курашига олдин эркаклар билан машгулот утказувчи мураббийларнинг жалб килинишидир. Амалиёт шуни курсатмокдаки хотин-кизлар машгулотларининг барча мураббийлари эркаклар булиб, куп жойларда угил ва киз болалар машгулотларга бирга катнашади. Учинчи сабаби - эркак курашчиларнинг машгулотлари методикаси, тузилиши, юкламалар меъёри, аёллар кураш машгулотларидан тубдан фарк килади.
Амалиётда мураббийлар эркаклар кураши машгулотлари кандай булса, шундайлигича узгаришларсиз «кучириб» куймокдалар. Бирок, хотин - кизлар организми бир катор морфологик ва функционал хусусиятлари билан эркакларникидан фарк килади. Бу холатлар хисобга олинмаяпти. Юкоридаги камчиликлар купол педагогик хатолар хисобланиб, жарохатланиш, зурикишлар спорт натижаларининг бекарорлиги ва хотин-кизларнинг кураш машгулотларига кизикишининг пасайиши каби иллатларга олиб келиши мумкин. Ташкилий-бошкариш ишини хал килишдан ташкари, юкори даражали хотин-киз курашчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш лозимдир. Аёллар спорти кураши турлари тараккиётида, уларнинг соглигига салбий окибатлар келтириб чикармасдан юкори спорт натижаларига эришишнинг самарали йуллари устида махсус тадкикотлар утказиш максадга мувофикдир.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License