Узбек кураши ва белбогли кураш – халк сайиллари ва туй-томошалари безаги

Узбек кураши ва белбогли кураш – халк сайиллари ва туй-томошалари безаги (А. Мирзаев(Термиз ДУ, укитувчи), З. Рахимов (Термиз ДУ, укитувчи))

Узбек миллий кураш турларидан бири «Белбогли кураш» хисобланади, бу спорт тури Фаргона водийси ва унга туташ худудларда, Тошкент, Сирдарё вилоятида кенг таркалган. Хозирги кунга келиб Узбекистоннинг барча вилоятларида ва Коракалпогистон Республикасида хам белбогли кураш спорти билан спортчи ёшларимиз мунтазам шугулланиб келмокда. Азал-азалдан фаргонача кураш буйича сайилларда, туйларда ва бошка йигинларда мусобакалар ташкил этилиб келинган. Бу беллашувларда кураги ерга тегмаган курашчи полвонларимиз юртимиз довругига довруг кушганлар. Белбогли курашда хам ажойиб усуллар кулланилади, улар хар кандай мухлисга завк-шавк багишлайди. Мухими, бу усуллар иккала кули хам боглик полвонларнинг кули белбогдан узилиб кетмасдан амалга оширилади. Белбогли кураш узок тарихга эга, бу кураш усуллари узбек полвонларининг мардларча майдондаги махоратини, матонатини намойиш этиб келади. Белбогли кураш Темурийлар замонида хам ва ундан кейинги даврларда хам халкнинг севимли спорт турларидан булиб келган.
Белбогли кураш ва кураш турлари бир-биридан тубдан фарк килади. Бу икки миллий курашнинг фарки шундаки, белбогли курашчилар бир-бирини белларидаги белбогларидан ушлаб курашадилар. Курашчилар ракибини бошдан махкам оёкларини ердан узган холда дас кутариб йикитади. Агар белбогдан куллари чикиб кетса, оёкларини ердан узмасдан чил берса ва йикитса хисобланмайди ва огохлантириш жазо бахолари берилади.
Курашчилар эса тик турган холда бир-бирларига караб ёкасидан, белидан ушлаб оёкларига хар хил чиллар бериб йикитадилар. Белбогли курашчилар мусобака давомида халол, жазо, ёнбош, жазо, гирром, халол билан бахоланса, курашда халол, чала, ёнбош, дакки, танбех, гирром, бахолари билан бахоланади.
2008 йилнинг ноябр ойида кураш буйича Эрон ислом республикасида Осиё чемпионати, белбогли кураш буйича Африканинг Того республикасида Жахон чемпионати булиб утди. Бу мусобакаларда курашчилар кийган кийими, хакамлар томонидан бахоланиш тартиб-коидалари кураш ва белбогли курашга якинлигини англатади.
Кураш ва белбогли курашнинг бир-бирига боглик тарафига келсак, курашнинг хам белбогли курашнинг хам кийими мустакил диёримизнинг рамзи хисобланган байрогимиз тимсоли кук - яшил булиб иккала томонини хам кийиш мумкин. Буларни иштонлари хам ок рангда булиб, белбогидан фарк килади. Курашчилар турт дакика олишув жараёнида икки дакикагача курашчилар харакати тухтамасдан бир-бирларидан бахо ололмаса, улар худди белбогли курашчилардек белбогларидан ушлаб чала, ёнбош, танбех, халол олмагунча курашадилар.
Кураш ва белбогли кураш ана шу томонлари билан узаро богликдир. Яна бир боглик тарафи-курашда хам, белбогли курашда хам гирром, ёнбош, халол атамалари бир хилдир.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License