Сурхонлик курашчи – олим – мураббий Т.Хайдаров

Сурхонлик курашчи – олим – мураббий (Т.Хайдаров (Термиз ДУ, пед.фан.ном.), А.Рахматуллаев (Термиз ДУ, пед. фан. ном.))

Жисмоний тарбия илми инсоннинг жисмоний харакати, амаллари воситасида жисмоний баркамоллигини илмий таъминлашдек мухим максадни кузлайди. Жисмоний баркамоллик эса комил инсон тарбиясидаги мухим боскичлардан бири хисобланади. Дархакикат, ана шундай спортчи-олимлардан бири, Халкаро кураш академияси аъзоси, Халкаро тоифадаги хакам, Узбекистонда хизмат курсатган жисмоний маданият ва спорт ходими, профессор Урок Иброхимовни алохида тилга олиш мумкин. Урок Иброхимовнинг илмий изланишида халкимизнинг жисмоний маданияти ва унинг тарихий илдизларини, ёшларни жисмонан соглом, маънан бой, ахлокий пок, юксак маданиятли, узларида миллий гурур ва итихорни туйишларида кадриятимизнинг таркибий кисми булган курашнинг тутган урни ва ролини урганишга багишланганлигини куриш мумкин.
Олимнинг бу сохадаги изланишлари Тошкент, Бухоро, Фаргона, Самарканд, Жиззах, Андижон, Термиз, Москва, Минск, Тарту, Таллин, Олма-ота ва Волгоград шахарларида утказилган республика ва халкаро илмий анжуманларининг материаллари тупламиларида уз аксини топган.
Спортчи-олим утган йиллар оралигида уз сохасига оид 150 дан ортик илмий маколалар, услубий кулланмалар, монографияларни ёзиб нашр эттирди. Жумаладан, «Саломатлик - туман бойлик» рисоласида кураш спортининг машк-машгулотларида саломатликни саклаш ва мустахкамлашда сочик билан машк бажаришнинг роли ва урни курсатилган. Шунингдек, рисолада хар ким хам кимматбахо спорт асбоб-ускуналарини сотиб ололмаслиги, сочик билан машкларни хеч кандай кийинчиликларсиз эркин бажаришлари мумкунлиги, автобус, поезд, самолёт ва бошка узок муддатли ва масофали сафарга чикканларга мулжалланганлиги курсатилганлиги билан хам ахамиятлидир. «Мард колур майдон ичинда» китобида эса, миллий кураш халкимизнинг азалий удуми эканлиги, кадим Туронзамин узининг арслондек полвонлари, баходир углонлари билан хам дунё буйлаб доврук топганлиги, хозирда полвонлар силсиласи узилмаганлиги ва уларни тайёрлашда миллий курашимиз фидойиларининг хизматлари уз аксини топган. Шунингдек, рисолада ал-Хаким ат-Термизий хотирасига багишлаб утказиб келинаётган миллий кураш мусобакалари, уларнинг голиб ва совриндорлари хакида кизикарли вокеалар баён этилган.
Урок Иброхимов 30 дан ортик мамлакатларда, шу жумладан, АКШ, Болгария, Руминия, Чехия, Словакия, Афгонистон, Россия, Украина, Белоруссия каби давлатларда утказилган халкаро турнирларда хакамлик фаолиятини курсатган ва миллий кураш йуналишида илмий хамкорликни амалга оширган. Халкаро илмий симпозиумларда, конференциялдарда фаол иштирок этиб, А.Истомин. Т.Усмонхужаев, А.Атоев, Т.Юнусов, Х.Рафиев, Ж.Тошпулатов, Ф.Керимов, Ф.Карипидис ва бошка спортчи-олимлар билан доимий хамкорлик килиб келмокда.
Урок Иброхимов илмий-тадкикот ишларини мураббийлик фаолияти билан уйгун равишда кушиб олиб боради ва булар уз натижасини бериб келмокда. Жумладан, 16 нафар спорт устаси, куплаб спорт усталигига номзодлар ва биринчи даражали спортчилар тайёрлади. Улардан 13 нафари Узбекистон чемпиони, 6 нафари собик иттифок ва халкаро турнирлар голиби ва совриндорлари булиб етишди. Бу эришилган ютуклар спортчи-мураббий иш фаолиятининг кузгусидир. Эришилган бундай ютуклар эвазига Урок Иброхимовга «Узбекистон Республикасида хизмат курсатган жисмоний маданият ва спорт ходими» фахрий унвони берилди.
Устоз-мурабийнинг келгусидаги ишларида хамкасблари, дустлари, шогирдлари ва Сурхон диёрининг номдор полвонлари юксак зафарлар тилаб, соглик ва саломатлик хамиша хамрохи булишини истаб коладилар.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License