Узбекистонда ал-Хаким ат-Термизий меросини урганилиши тарихидан

Узбекистонда ал-Хаким ат-Термизий меросини урганилиши тарихидан (Р. Холиқова (ТДТУ т.ф.д. проф.))

Узбекистон мустақилликка эришгунга қадар ал-Ҳаким ат-Термизий меросини урганиш фақатгина бу аллома дафн этилган мақбара тарихини урганиш билан чегараланди, холос. Бу борада 1936-1938 йилларда Эски Термизда проф. М.Е.Массон бошчилигида амалга оширилган археологик тадқиқотлар натижалари нашр этилган тупламларда (М.Е.Массон, 1940; 1945) ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси, айниқса, аллома шогирларидан бири Хожа Варроқ мозори (Абу Бакр Умар ал-Варроқ Термизий) ҳақидаги маълумотларни курсатиб утиш мумкин. Айниқса, 1960 йилда М.Е.Массон томонидан ал-Ҳаким ат-Термизий мақбарасидаги тарихий ёзувларнинг «Надписи на штуке из архитектурного ансамбля у мавзолея Хакима Тармизи» мавзусида эълон қилиниши жуда муҳим булди.
М.Е.Массон узининг бу мақоласида нафақат мақбара ва ундаги тарихий ёзувларни, балки ал-Ҳаким ат-Термизий биографияси ва асарларига ҳам шарҳлар беришга муяссар булди. Шундай қилиб, Узбекистон мустақилликка эришгунга қадар амалда Ватанимизда ал- Ҳаким ат-Термизий ҳаёт йули, асарлари ва таълимоти тарихига бағишланган алоҳида асар ёки рисола яратилгани йуқ.
1990 йилда ал-Ҳаким ат-Термизий ватандоши буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг 1200 йиллиги ва ундан сунг Узбекистон мустақилликка эришгандан бошлаб ал-Ҳаким ат-Термизий ҳаёт йули, таълимоти ва асарларига бағишлаб қатор тадқиқотлар эълон қилина бошланди. Бу борада Абдуғани Абдулланинг ал-Хаким ат-Термизийга бағишлаган мақолалари жуда муҳим булди. 1991 йилда Тошкентдаги «Меҳнат» нашриёти Маҳмуд Ҳасаний ва Ғолиба Жураевалар масъуллигида ал-Ҳаким ат-Термизийнинг «Наврузнома» ва «Солнома» асарларини нашр этди. Шундай қилиб, ватанимизнинг мустақилликка эришуви барча ижтимоий-иқтисодий жабҳаларида булганидек, ал-Ҳаким ат-Термизий меросини урганишда туб бурилишни бошлаб берди. Айниқса, мустақилликнинг дастлабки йилидан ал-Ҳаким ат-Термизий меъморий мажмуининг зиёратчи ва сайёҳлар учун очилиши жуда муҳим вокеа булди.
Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбарасига ташриф буюрган ватандошларимиз ва халқаро сайёҳлик гуруҳлари сонининг купайиши, уз навбатида аллома дафн этилган мақбара, олим ҳаёти, асарлари ва таълимоти ҳақида мукаммал маълумотлар битилган рисола ва қулланмаларнинг нашр этилишини талаб этди. Бу борада 1998 йилда Т.Аннаевнинг «Ал-Ҳаким ат-Термизий» (Т., Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1998.) ва Ж.Омонтурдиевнинг «Ал-Ҳаким ат-Термизий таълимоти» (Т., «Университет», 2000.) жуда муҳим булди.
2000 йил ал-Ҳаким ат-Термизий меросини урганишда муҳим босқични бошлаб берган йил ҳисобланади. Бу авваламбор, ал-Ҳаким ат-Термизий таваллуд топиб, вояга етган она шаҳри Термизнинг 2500 йиллик тантаналарини нишонлаш муносабати билан аллома меросини асосли ва чуқур урганишга эътибор берилиши эди. Термиз шахрининг 2500 йиллиги муносабати билан таниқли исмлошунос У.Уватовнинг 2001 йил Тошкентда «Маънавият» нашриётида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» рисоласи, 2001 йили «Шарқ» нашриётида нашр этилган «Термиз-буюк йуллар чорраҳасидаги куҳна ва янги шаҳар» асари(маколалар туплами)да, «Термизнинг улуғ одамлари» мақоласи нашр юзини курди. У.Уватовнинг 2005 йилда Тошкент «Шарқ» нашриётида эълон қилган «Икки буюк донишманд» рисоласи ал-Ҳаким ат-Термизий ва буюк мухаддис Имом Исо ат-Термизий меросини ватандошларимизга тарғиб ва ташвик қилишда муҳим булди.
2001 йилда «Узбекистон Миллий қомуси» нашриётида Мирзо Кенжабекнинг «Термиз тазкираси» ҳам нашр этилди. 2003 йилда А.Шоший арабчадан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким ат-Термизийнинг «Манозил ул-ибод мин ал-ибода» асарини таржима қилган булса, И.Усмонов 2006 йилда «Ал-Ҳаким ат-Термизий ҳадислар», «Наводир ал-усул» асари асосида (араб тилидан таржима) асарини нашр этди.
Бундан ташкари Жалол Мирзонинг «Термиз сайидлари» (Самарканд, 2001.), «Термиз тарихи» (Т.: «Шарк», 2001.) муаллифлар жамоасининг «Сурхондарё тарих кузгусида» (Т.:«Шарк»,2001.), «Сурхондарё тарихи» (Т.:«Шарк»,2004.), С.Турсуновнинг «Термизий буюк сиймолар» (Т.:«Шарк»,2002.), Б.Кодиров ва Б.Муртазоевларнинг «Чагониён адабиёти» (Т.:Янги аср авлоди, 2002.) номли асарларида хам аллома меросига эътибор каратилган.
Ал-Ҳаким ат-Термизий меросини урганиш ва тарғиб қилишда Термиз давлат университетида кейинги йилларда эътиборга лойиқ тадқиқотлар эълон қилинди. Бу борада сурхонлик олимлардан Б.Муртазоев, Р.Абдуллаев ва З.Чориевларнинг илмий тадқиқотларини алоҳида таъкидлаб утмоқ лозим. 2004 йилда Термиз давлат университетида «Ал-Ҳаким ат-Термизий ва унинг даври» мавзусида халқаро илмий анжуман ташкил этилди. Университет тарихчи ва адабиётшунос олимларининг ал-Ҳаким ат-Термизий меросини урганиш борасида амалга оширилган изланишларининг мантиқий якуни З.Чориев, Т.Аннаев, Б.Муртазоев, Ж.Аннаевлар томонидан яратилган ва 2008 йилда нашр этилган «Ал- Ҳаким ат-Термизий» асари ҳисобланади. Монографияда ал-Хаким ат-Термизий хаёт йули, кисман таваллуди ва вафоти саналари бахси, алломанинг тасаввуфий мероси, яратган асарлари, уларнинг сакланаётган жойлари, аник номлари, амалга оширилган нашрлари, таржималари, айримларининг умумий тахлили, илм зикридаги фикрлари уз баёнини топган.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License