Имом ат-Термизий ва Ислом маданияти

Имом ат-Термизий ва Ислом маданияти (К. Кодиров (ХТВ МИДУМИ))

Имом ат-Термизий милодий 824 йилнинг кузида (ёки 825 йилнинг бахорида, хижрий 209 йилда) Буг кишлогида дехкон оиласида (баъзи манбаларда камбагал оиласида деб курсатилган, бу нотугри талкин булиши керак, чунки Марвда яшаган унинг бобоси уртахол киши хисобланиб, уруш натижасида Термизга кучиб келган, Марвда анча яхши хаёт кечиришган) тугилган. Отаси дехкончилик билан шугулланади ва Абу Исо тугилишидан сал олдинрок Термиздан Буг кишлогига кучиб келган. Шу ва шунга ухшаш далиллар, аникроги Термизийлар сулоласи, вакиллари, кейинги авлодлари хакида кушимча маълумотларни хеч кайси манбаларда учратмадик. Бу борада факат тахминлар ва фаразлар мавжуд, яна бир сабаби, Имом ат-Термизий узи ва авлодлари хакида кенгрок бир манба ёзиб колдирмаган, шунингдек, биз тахлил ва тахсил килган барча манбаларда айнан шу фикрлар келтирилади.
Минг йиллар утди, лекин хадислардан, уларнинг мазмунидан фойдаланиш ишлари хозир хам давом этмокда, нафакат давом этмокда, балки ривожлантирилмокда, мухаддис уламоларнинг хаёти ва фаолияти урганилмокда. Имом ат-Термизий хадисларни йигишда илм ахлига карата шундай деганлар: «Илмга берилган кишилар канчалик куп укишса, шунчалик кам билишини хис этадилар, илмсиз кишилар эса узларини доно санашади. Лекин узларини кайси илмда доно санашларини хаттоки таърифлаб бера олмайдилар». Бу фикрда чукур маъно яширинганлиги сузсиздир, Пайгамбари ислом бир хадисларида: «Албатта, илмнинг кутарилиб кетиши ва илмсизнинг урнашиб, собит булиб колиши, ичкилик ва зинонинг ошкора булиши киёматнинг аломатларидандир», - деганлар.
Ислом динининг асосий манбалари булиб хисобланмиш Куръони карим ва Хадиси шарифларда илмнинг, аникроги, илм ахлининг намоён булиши сифатлари тугрисида аник таърифлар мавжуд. Улар, хусусан, олим киши куйидаги сифатлари ва хусусиятлари билан ажралиб туриши керак, буларга: саломлашиш ва куришиш одоби, такво, раиятга (кул остидагиларга), оила аъзоларига ва кишиларга булган муомаласи, мажлисда утириш одоби, овкатланиш, узр сураш, узини тутиш, сафарда юриш одоблари ва х.к. киради. Энг кизикарли томонларидан бири илм излаш одобидир. Имом ат-Термизийнинг бу масалада куйидаги хадисларини келтириш мумкин: Расулуллох айтдилар: «Кимки илм ахтариб уйидан чикса, у уйига кайтиб келгунга кадар Аллох йулида юрган хисобланади».
Имом Термизий Аллох расулининг шамойилларини ёзиб колдирган жахонда ягона мухаддис булиб хисобланади. Унгача ва ундан кейин хам хеч ким ушбу ишни амалга ошира олмади. Пайгамбари исломнинг фазилатларини бирор шахс бу кадар аниклик билан ёрита олмади. Уз навбатида бу асар («Аш-шамоил ан-набавия») канча олиму фозилларнинг илм килишларига, изланишларига, пайгамбаримизнинг хаётлари тугрисидаги маълумотларни билишга асос булди.
Уламоларнинг: «Имом Термизий хадис илмида иктидо(эргашадиган) килинадиган имомлардан биридир» деган фикри бор. Лекин, фикримизча, Имом ат-Термизий хадис илмининг давомчиси эмас, балки уларни ривожлантириб, узгача йуналиш ташкил этиб, хадис илмига янги талкин берган (мухаддис имомларни мухокама этишдан ёки уларга хурматсизлик килишдан йирокмиз, балки тарихга аниклик киритиш максадида) асосий мухаддис саналади. Масалан: ул зот хадисларни сахийх, хасан ва гарийбга ажратиши билан мухаддислар ичида ажралиб турган, иккинчидан пайгамбаримизнинг шамойиллари хакида асар битган, учинчидан хадисларини соддарок тилда (оммага тушунарли булиши учун) баён килган ва хоказо.
«Ислом миллий анъаналарининг, ислом маданиятининг тикланиш жараёни исломни ташкаридан хар кандай «импорт» килишдан воз кечиш, исломга сиёсий тус бериш ва сиёсатга ислом рухини бахш этишдан воз кечиш тугри эканлигини курсатди. Мовароуннахрнинг мусулмон маданияти этник сабр-токат ва багрикенглик рухини узида акс эттирди. Унинг Форобий ва Ибн Сино асарларида уз инъикосини топган идеали - фозил кишилар шахри нафакат диний асосда, балки маданий ва ахлокий негизда хам уюшган одамларнинг хамжамиятидан иборат булганлиги тасодифий хол эмас. Конституциямизда ёзиб куйилган динга эътикод килиш эркинлиги Узбекистон ёппасига «исломлаштирилиши» мумкинлиги хакидаги ноурин хадиксирашларга бархам берди. Бошка диний окимларнинг тикланиши ва нормал ривожланишини мумкин килиб куйди. Бундан ташкари, Марказий Осиёдаги ислом динининг рухан узига хослигини англаб етиш маданий бойлигимизнинг бир кисми булмиш исломдан олдинги маданиятни чукур урганишни такозо килади».
Бундай жараён бугунги дунёда амалиёт фалсафаси деб тан олинган прагматизм, хаёт фалсафаси булган экзистенциализм каби дунёвий ва диний гоялардан озикланган таълимотлар мисолида хам кузга ташланмокда.
Илмий кашфиётлар мафкура ривожига катта таъсир утказади. Замонавий фан ютуклари, жумладан, космонавтика, кибернетика сохасидаги оламшумул янгиликлар, клонлаштириш, инсоннинг ген-насл харитасини аниклаш каби буюк кашфиётлар одамлар тасаввурини кескин узгартирмокда.
Хадислардан фойдаланишда юзага келадиган илмий муаммонинг педагогик ечими халк педагогикасини такомиллаштириш, унинг илмий-услубий шаклларини яратиш билан богликдир.
Хадисларнинг бой маъноси эса уни укиш, тушуниб етиш жихатига богликдир. Масалан: «Аллохдан курк! Яхшиликни кичкинасини хам кичик демай килавер. Агарчи челагингдан сувни сув олмокчи булган кишининг челагига куйиб бериш билан ёки биродарингга очик чехра билан юзланишинг билан булса хам яхшилик кил. Кийиминг этагини кибр учун узун килма! Зеро, кибрни Аллох яхши курмайди. Агар сени бирор киши сукиб, сенда йук айб билан сени айбласа, сен уни унда айб билан хам айблама, уни куя бер, шунда гунохи унга, савоби сенга булади. Хеч качон хеч кимни сукма!»
Ушбу хадисни турли хил фанлар, йуналишлар, гоялар асосида шархлаш мумкин. Бунинг учун эса албатта, улардан тарбиявий максадларда фойдаланиш методларини излаш зарур. Имом ат-Термизийнинг мухаддислик фаолияти шариат, тарикат, маърифат ва хикмат асосига каратилган булиб, илм хамда донишмандликнинг бир куриниши сифатида намоён булади. Аклий билиш, илохий маърифат, ахлок дастури алломанинг машхур булган сифатларидир. Имом Термизий фикхий услубларни урганиб, баъзи хадисларни ривоят килар экан, у хадиснинг конуншуносликка кандай тааллукли эканини баён килишга харакат килган мухаддисдир. Ат-Термизийнинг баъзи хадисларида инсон илми, акли-заковатининг тахлилига оид булган фикрлар мавжуд. Ушбу фикрлар куп олимларнинг бахс- мунозараларига сабаб булган.
У хадислар ёрдамида инсон тарбиясига таъсир курсатиш масалаларини ривожлантиришга харакат килган. Ислом дини таълимотида тарбиявий воситаларнинг ролини аниклаш оркали инсоннинг маънавий салохиятини руёбга чикариш ишларини мухим деб билган. Уз асарларида инсон тарбиясининг турли йуналишларига эътибор каратар экан, жамиятнинг ижтимоий, иктисодий, сиёсий, маънавий асосларига хам диккатини каратди ва куплаб фалсафий, хукукий саволларга жавоб топа олди. У инсоннинг ахлокий киёфаси ижтимоий мухит билан, унинг такдири ва бошка хусусиятлари уз эътикоди билан боглик деб хисоблаган, унинг фикрича «олим кишилар инсон рухини ва эътикодни тарбия килувчи кишилардир». Шубхасиз, Имом ат-Термизий ватанимиз тарихида ислом маданиятининг илмий-педагогик асослари шакланишида уз асарлари, тарбиявий фикрлари билан хизмат килган машхур аллома булиб саналади.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License