Урта Осиё тасаввуфининг биринчи тарикати

Урта Осиё тасаввуфининг биринчи тарикати (Х. Худойбердиев (Термиз ДУ, доцент), Г. Худойбердиева (Термиз ДУ, укитувчи))

Исломий таълимотда тасаввуф, суфизм мухим урин эгаллайди. Тасаввуфни ислом фалсафаси деб хам атайдилар, тасаввуф ислом дини билан бир пайтда вужудга келган. Адабиётларда тасаввуфни суфийлик, суфий, диний-фалсафий оким хам деб бахолайдилар. Айримлар уни «диний-мистик оким», «комил инсон ахлоки» деб хам изохлайдилар.
Хаким Термизийнинг суфийлик карашларини ривожланишида Абу Туроб Нахшабий, Ахмад Хизравиянинг таъсири жуда катта булган. Натижада Нишопурда махаллий тасаввуф тарикати мавлавийа таъсирига тушади. Хаким Термизий мавлавийа таъсирида узининг хакимийлик тарикатига асос солган. Хакимийлик таъсирида XI асрда яссавийлик, XI аср охири XII аср бошларида кубравийлик, XIII-XIV асрларда эса накшбандийлик тарикатлари шаклланади. Хакимийлик илк марта Нишопурда шакллана бошлаган булса-да, Хаким Термизий уз она шахрига кайтганидан кейин Термиз шахрида хакимийлик узининг ривожига эришди.
Хаким Термизий тасаввуфга, хакимийликка багишланган асарларида «рух» хакидаги таълимотни, унинг холати ва харакати хакидаги гояларни, инстинктларнинг уз-узидан такомиллашуви хакидаги гояларни, кийналиш, азоб чекишнинг мукаррар покланишга олиб бориши каби масалаларни баён этади. Табиийки, Термизийнинг бу гоялари тасаввуфнинг кейинги тараккиётига катта таъсир килди.
Термизий инсон билимининг чуккисини маърифат ва хикмат деб, уни инсон калбидаги «илохий нур» билан айнанлаштиради. Унинг фикрича оддий билим - «илм» шариат коидаларини изохлашдан иборат, гносис эса нарсаларнинг яширинган мохиятини очиб беради, окибат натижада «илохий мохиятга» эга булади, деган фикрни билдиради. У илмга таълим жараёнида эришилса, маърифатга Аллох узи раво курган, танлаган кишиларгина эриша олади, деб тушунади. Гносис факат калби пок булган, бу дунё лаззатларидан холи булган кишиларгина эриша олади. Бундай кишилар тасаввуфнинг «мукаддас» кишиларидир, деган эди.
Маълумки тасаввуф икки боскичга булинади, унинг биринчиси зохидлик булиб, бу даврда суфийлардан Иброхим Адхам, Хасан Басрий, Абу Хошим Куфийлар такводорликни ва пархезкорликни узларининг бош максади деб билганлар, тасаввуфнинг иккинчи боскичи орифлик (ошиклик) даври булиб, бу боскич суфийлари дунёни ва илохни билиш, танишни узларининг бош максадлари деб билганлар. Алишер Навоий узининг «Насойим ул-мухаббат» номли асарида Хаким Термизийни орифлик даври суфийлари сафига киритади.
Хакимийлик тарикатининг шаклланишида мутафаккирнинг «Китоб ан-нахаж» («Йул-йуриклар китоби»), «Хатм ул-авлиё» («Валийлар мухри») каби асарлари мухим урин эгаллайди. Хакимийлик тарикати дастлаб тасаввуфнинг биринчи боскичига хос хусусиятларга эга булган холда шаклланди. Яъни зохидлар, дарвеш, каландарнинг мажлиси сифатида шаклланди, лекин кейинчалик хакимийлик назарий жихатдан усди ва суфийликнинг иккинчи орифлик боскичи сари ривожланди. Бу даврда Хаким Термизий хакимийликнинг назарий асосларини ишлаб чикди ва уз таълимотини замонасининг мафкуравий куроли даражасига етказди.
Хаким Термизий табиий уз таълимотини ишлаб чикишда Куръони карим, Хадиси шарифдан, шунингдек, машхур суфийлар: Мисрий, Бистомий, Багдодий, Халлож кабиларнинг таълимотларига, гояларига асосланган. У инсониятни покланишига, Аллох васлига етишига катта умид билан караган ва бу йулда фидойилик, рахнамолик килган, узи эса унга том маънода тула амал килган. Хаким Термизий тасаввуфнинг боскичлари: шариат, тарикат, маърифат, хакикатни эътироф этади. Айни пайтда хакикат боскичига етишган пир-авлиёларни улуглаб пайгамбарлар билан тенглаштиради.
Тасаввуфнинг кайси бир тарикатини олиб карамайлик, тарикатларда узига хослик билан бир вактда умумийлик, аникроги умумий коида ва тамойиллари хам мавжуд. Хусусан, Хаким Термизий суфийлик йулига кирган сулуклар табиий узлатда булишини хисобга олиб, узлатни уз юртида, уз уйида хам покланиш йулида адо этиш мумкинлигини таргиб килади.
Хакимийлик тарикатида пир ва муридлик тамойили, коидасига катта эътибор берилган. Мурид уз пирининг барча йул-йурикларини огишмасдан, содиклик ва фидокорлик билан адо этиши зарур эканлиги кайд килинган. Маълум бир нигох ташлаш содир булиши билан мурид пирнинг айтмокчи булганини англаб олиши, кунгилдагидай бажариши шарт хисобланган. Тасаввуфнинг макомлари: тавба, вараъ, зухд, факр, хавф, сабр, ражо, таваккул, ризони тула бажариши зарур деб хисоблайди.
Хакимийлик тарикатига кура пир, шайх - илм ургатувчи, таълим берувчи, яъни шариат илмининг билимдонигина эмас, тарикатда синалган ориф даражасига эришган, етишган, рухий кувват эгаси булган муридларга уз иймон-эътикодини фахм-фаросатини, комиллик даражасига етказа оладиган зот булиши керак экан.
Хакимийликда бу тарикатга кирган сулук уз бурчларини бажара олмаса каззоблик ва гумрохликда айбланган. Чунки у сулук сифатида кабул килинаётганда узига хос касамёд кабул килган ва уни хеч качон бузмасликка ваъда берган. Хаким Термизий тасаввуфнинг мухим коидаси зикрнинг мохияти, унинг мурид ва пирнинг рухий холатидаги урни, зикри хуфия (дил зикри), зикри жахрия (тил зикри) хакида гоят кимматли фикрларни билдирган.
Кейинчалик Бахоуддин Накшбанд тасаввуфдаги зарурий коидаларга узининг учта кушимчасини, яъни уз вактини сархисоб килишни, зикр пайти одобга риоя килишни, зикрда калбан Аллох билан булиш макомларини киритган эди. Хаким Термизий узининг «Китоб ал-хукук» асарида «Аллох дастлаб илмни яратди, илмдан у хикматни яратди», деган булса, «Китоб баён ул-илм» асарида илм хакидаги бахслар билимнинг йуколишига олиб боради деганларни танкид килади. Унинг фикрича, илм кенг тушунча, биринчидан, аник Куръон оятидан, иккинчидан, эътироф этилган хадисдан, учинчидан, юксак диний бурчдан ташкил топган, деб тушунган. Хаким Термизий ислом оламида биринчи булиб авлиёлар хакидаги тасаввурни назарий асослаб берди. У бундай кишиларни карийб Худонинг элчиси, пайгамбар билан тенглаштиришга харакат килган, унинг бу карашлари кейинрок ибн Арабий томонидан янада ривожлантирилган.
Хуллас, Хаким Термизийнинг илмий - фалсафий мероси IX аср Термиз шахрининг фани, маданияти, мафкурасига кушилган йирик хисса булиб, ислом таълимотида хам, дунёвий фанлар тараккиётида хам узига хос урин эгаллайди.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License