Варрок Термизий ал- Хаким ат-Термизий таълимоти давомчиси

Варрок Термизий ал- Хаким ат-Термизий таълимоти давомчиси (Т. Пардаев ( Термиз ДУ, доцент), Б. Тиловов (Термиз ДУ, доцент))

Тасаввуфнинг Хакимия тарикати равнакига муносиб улуш кушган алломалардан бири Варрок Термизийдир. Варрок Термизий айни махалда Хаким ат-Термизийнинг содик шогирди ва Хакимия сулукининг собит давомчисларидан биридир.
Варрок Термизий Балхнинг Аёз деган жойида дунёга келган. Хазрат Алишер Навоийнинг таъкидлашича, Варрок Термизийнинг аждодлари асли Термиздандир. Варрок Термизий улуг шайхлик даражасига эришган муътабар зотдир, алломанинг Варрок тахаллусини олишига сабаб, балки у кишининг касбу корига ишора булса ажаб эмас. Чунки уша даврларда кадимий ва кухна китобларни кайта кучириш ва муковалаш билан шугулланган шахслар «варрок» деб аталган. Бирок бу калима кейинчалик адиб ва шиорларга нисбатан тахаллус сифатида ишлатилган. Фаридиддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» асрида таъкидланишича, «Хазрати шайх Абу Бакр Варрок муомала ва адаб бобида ухшаши йук киши эди». Хатто уни «Муаддаб ал-авлиё (авлиёлар адаблиси) дер эдилар». Ушбу асарда Варрок Термизийнинг риёзат ва адаб борасида хам анчагина таснифлари мавжудлиги эътироф этилган. Варрок Термизий нафакат Куръони каримни, балки самовий китоблардан «Инжил» ва «Таврот»ни хам мукаммал билган. Варрок Термизий ал-Хаким ат-Термизийдан таълим олиб юксакликка эришган ва шу боисдан хам Хаким Термизийни узининг устози деб билган. Хаким Термизий уз шогирди Абу Бакр Варрокка таълим беришдан ташкари унинг рухонияти ва авлиёлик хислатларини хам тарбиялаган. Хаким Термизий Абу Бакр Варрокни авлиёлик каромати ила Бани Исроил сахросига олиб бориб, кутб ул-мадора билан сухбатлашган. Сафардан кайтгач, Абу Бакр Варрокнинг «Бани Исроилга бир соатда кандай етдик?» деб берган саволига Хаким Термизий: «Нафсингни тоатга келтир» деб жавоб берган. Шундан сунг Варрок Термизий узок вакт нафсини тоатга келтириб, рухий кийинчиликларни енгган ва валийлик даражасига эришган.
Варрок Термизий катор асарларнинг муаллифи хамдир, унинг «Китоб ал-ихлос», «Китоб ал-хуруф», «Китоб ал-ажаб», «Китоб хадикат ал-ботин», «Адаб ал-олим вал мутааллим» каби китоблари мавжуд. Варрок Термизий айни пайтда ал-Хаким ат-Термизий хусусидаги ривоят ва наклларнинг сакланиб колишида хам мухим урин тутган зотлардан бири саналади. Хусусан, Хажвирийнинг «Кашф ул- махжуб», Ансорийнинг «Табакат ус-суфия», Фаридиддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё» асарларида Хаким Термизий хусусида келтирилган ривоятлар Варрок Термизийдан накл этилган. Фаридиддин Атторнинг таъкидлашича, Варрок Термизий муридларини сафар килишга рагбатлантирмас экан, чунки Хакимия сулукида узок сафарга чикмасдан тарикатнинг талабларини уйда, яъни маконда хам бажо келтириш мумкин.
Юкоридагилардан куриниб турибдики Варрок Термизий Хакимия тарикати равнакига муносиб улуш кушган пири комилдир. Айни дамда Варрок Термизий хам куплаб шогирдларга таълим берган алломадир. Инчунин Абулкосим Хаким Самаркандий, Хошимий Сугдийлар Варрок Термизийнинг эътиборли шогирдларидан эди. Хаттоки Хошимий Сугдий умрининг охиригача Варрокнинг ёнида булган. Варрок Термизий хижрий 294 (милодий 907) йилда Балхдаги Сиёхжурд кишлогида вафот этган. XVII асрнинг тарихчи ва географ олими Махмуд ибн Валининг «Бахр ул-асрор» асарида таъкидланишича Термиз деворининг шимолий томонида Абу Бакр ал-Варрок мозори шуъла тортиб турибди. Хулоса сифатида шуни таъкидлаш лозимки, Варрок Термизий нафакат ал-Хаким ат-Термизийнинг севимли ва садокатли шогирди, айни дамда Хакимия тарикатининг ижодий ривожлантирган шайхлардан бири хамдир.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License