Сурхондарё тарихи

Сурхондарё тарихи

Кулай иклим шароит ва мутлако унумдор ерлар унинг бу вилоятда кадимги одамлар томонидан жуда эрта узлаштириши, сунъий сугоришга асосланган дехкончиликнинг интенсив равишда ривожланиши, шахар ва кишлокларнинг юзага келиши ва юксалиши учун кенг имкониятлар яратади.

Вилоятдаги кадимги одамларнинг дастлабки манзилгохлари турли ёввойи хайвонлар ва ёввойи усимликлар билан копланган тог урмонларида, Бойсун тогларидан окиб тушувчи дарё этакларининг буйларидан пайдо булди. Уларнинг ичида энг кадимгилари сифатида урта ва юкори палеолит даврига мансуб (100-12 минг йил ав.) Тешиктош ва Мачай горлари хисобланади.

Тешиктош горидан неандерталь боланинг суяклари топилган булиб, ушбу кашфиёт Урта Осиё худуди хозирги одамларнинг шаклланиш минтакаларидан бири булган деган илмий хулосага олиб келди. Кухитанг тогларида аникланган Зараутсой коятош расмлари эса мезолит ёки неолит (12 — 5 минг йил ав.) даврига бориб такалади.

Зараутсойдаги унча катта булмаган гор шифтлари ва деворларида 200 дан ортик расмлар аникланган булиб, улар охра буёги ёрдамида гор деворларида катта махорат билан тасвирланган. Расмларнинг асосий кисми ёввойи хукизларни сехр-жоду йули билан овлаш манзарасини акс эттиради.

Эрамизга кадар II-минг йилликнинг I-ярмида Узбекистон жанубида Шимолий Афгонистондан утроклашган кабилалар дехкончилик анъаналарини узида ифода этган Шарк маданиятини олиб киради. Улар Кухитанг ва Бойсун тог олди худудларини узлашатириб, Сополлитепа, Жаркутон, Молалитепа сингари мухим ахоли манзилгохларига асос соладилар.

Ушбу даврга хос хусусият сифатида оддий хом гишт кулланилган ва манументаль архитектура (ибодатхона, сарой) мураккаб иншоатлар ва истехкомларни куриш, примитив усулдаги сунъий сугориш, уй хайвонларини саклаш, хунармандчиликнинг ривожланиши (металл ва сопол буюмларидан фойдаланиш) хамда санъатнинг пайдо булиши сингари тараккиёт боскичларини курсатиш мумкин.

Урта Осиёда эрамизга кадар I-минг йилликнинг биринчи ярим илк темир асри ва давлат шаклидаги йирик бирлашмаларнинг юзага келиши билан характерланади. Ушбу жараён Шимолий бактрия худудида жойлашган Сурхондарё вилоятига хам тула тааллуклидир. Эрамизга кадар 539-330 йилларда Урта Осиё, шу жумладан Бактрия сатраплик хукуки билан Ахмонийлар империяси таркибига кирган.

Кейинчалик у (Эр.ав. 329-327й.) Македониялик Искандар томонидан босиб олинади. Эрамизга кадар 306-йилда унинг тузган давлати парчаланиб кетгач, Александр Селевка давлати таркибига киради. Эрамизга кадар III-аср урталарида бактриядаги Салавкийлар сатрапи Диадот фанда Юнон-Бактрия деб ном олган мустакил давлат тузади ва узини подшо деб эълон килади. Унинг давлати эрамизга кадар II-асрнинг урталарига кадар яшаб турди.

Ушбу даврда Урта Осиёнинг моддий ва маънавий хаётига сезиларли таъсир курсатган эллинизм сиёсати кенг ёйилади. Эрамизга кадар II-аср урталарида саклар зарбаси остида Юнон-Бактрия подшолиги кулайди, кейинчалик эса юечжи-тохарлар боскини туфайли бутунлай парчаланиб кетади. Юечжи-тохарларнинг Кушонлар кабиласидан булмиш Куджула Кадфиз эрамизнинг I-асрини биринчи ярмида буюк Кушонлар империясини тузади.

Шимолий Бактрия хам кушонлар империяси таркибига киритилиб, шимолий-гарбий чегарасидан кириб келадиган тог йулида кучманчилар хужумидан сакланиш учун Темир дарвоза ва кудратли мудофаа истехкомлари курилади. Кушон подшолиги хукмронлиги даврида Сурхондарё тарихи хаётининг барча сохаларида тараккиётнинг юксалганлиги билан характерланади.

Жумладан, Шарк ва Гарб халклари уртасяда маънавий ва маданий кадриятларнинг узаро алмашинувида мухим роль уйнаган Буюк Ипак йулининг икки асосий йуналиши кушонлар давлати худудидан утган. Сурхондарё вилояти худудидаги Кушонлар даврига оид археологик ёдгорликлар нихоятда куп ва хилма-хилдир. Далварзинтепа ва Холчаёнда утказилган казилмалар кушонлар шахри юксак маданият учоклари булганлигини курсатади.

Бу даврда хунармандчилик ва кишлок хужалигининг интенсив равишда ривожланиши, товар - пул муносабатларининг усиши архитектура, монументал хайкалтарошлик ва рассомчилик, коропластика ва глиптика санъатининг юксалиши кузатилади. Кушон шахарлари шунингдек, йирик таргибот марказлари хам булган.

Айритом, Далварзинтепа ва Кухна Термиздан топилган Будда ибодатхоналари ва ступалар, Бактрия-Тохаристон маданияти эллинистик ва хиндбуддавийлик маданиятининг кучли таъсири остида махаллий бактрияга хос тарзда шаклланади. Сурхондарё вилоятининг хозирги худуди эрамизнинг III-IV асрларида Кушонлар давлати парчаланиб кетгач, дастлаб хионийлар, сунгра эса эфталийлар давлати таркибига киради.

Илк урта асрларда (эр. V-VIII аср) вилоят худуди купгина мулкликлардан иборат йирик тарихий - маданий минтака хисобланган Тохаристон таркибида булган. Улардан иккитаси: Термизшохлар ва чагониёнлик хидаватлар турк ёбгуларининг хукмронлигига буйсунганлар. 667-йилда араблар Чагониён ва Термизга биринчи маротаба хужум уюштириб, VIII асрнинг иккинчи ярмидагина тулик босиб олишга эришдилар.

Шу вактдан эътиборан Тохаристон Аббосийлар халифалиги остига утади. XI аср бошларида Сомонийлар давлати парчаланиб кетгач, Чагониён ва Термизнинг келиб чикиши турклардан булган Газнавийлар ва Корахонийлар уртасидаги кураш майдонига айланди. 1008-йилдаги Балх ёнидаги жангдан сунг, Махмуд Газнавий Корахонийлар кушинларини тор-мор этади ва Термиз Газнавийлар давлатига кушиб олинади. Чагониён эса Корахонийлар хукмронлиги остада колади.

XI асрнинг урталарига келиб бу икки худуд Салжукийлар давлати таъсирига тушади ва XII асрнинг иккинчи ярмига кадар уларнинг истилоси остида булади. XII асрнинг иккинчи ярмидан эса Чагониён ва Термиз вакти-вакти билан корлуклар, корахонийлар ва гурийлар кулига утиб туради. 1206 йилда Чагониён ва Термиз Хоразмшохлар давлатига кушиб олинади.

1220 йилда Термиз Чингизхон бошчилигидаги мугил кушинлари томонидан босиб олинади. Вайрон этиб ташланган Термиз шахрининг кайтадан тикланиши XIV-асрнинг бошларига тугри келиб, хозирги Термизнинг шимолий томонидаги Сурхондарёнинг куйи окимида содир булади. XIV-асрнинг эллигинчи йиллари охирида эса мугуллар давлатининг Чигатой улуси инкирозга юз тутди.

Шундан сунг Термиздаги хокимият махаллий рухоний феодаллар - саййидлар кулига утади, Сунгра Узбекистон жанубидаги ерлар Амир Темур давлати таркибига киради. Унинг вафотидан сунг Термизни Амир Темур набираси Халил Султон, 1409 йилдан эса угли Шохрух бошкаради. XV-асрнинг иккинчи ярмига келиб, маркази Хисорда булган Темурийларнинг Хисор вилояти таъсири кучаяди.

1504-1505 йилларда Чагониён ва Термиз Шайбонийхон бошчилигидаги кучманчи узбеклар томонидан босиб олинади. Сафавийлар билан булган жангда Шайбонийхон вафотидан сунг Термиз киска вакт Темурий Бобур томонидан эгалланади. 1512 йилда Бобур кушинларининг хайдаб чикарилиши туфайли Термиз ва Чагониён яна Шайбонийлар ихтиёрига, 1598 йилда 1747 йилгача эса Урта Осиёда мустахкам урнашиб олган янги узбек сулоласи-жонийлар кулига утади. Ушбу даврда Чагониён узбек беклари томонидан бошкарилган Хисор вилояти таркибига кирсада, амалда марказий хокимиятдан мустакил сиёсат юритиб келган.

XIX-XX аср бошларида Сурхондарё вилояти Бухоро амирлигининг таркибий кисми эди. Унинг худудида эса бир неча бекликлар мавжуд эди. 1894 йилда Амударё буйлаб, шу жумладан хозирги Термиз худудида русларнинг чегара божхона назорати урнатилади. Термиз шахрининг мухим стратегик жойлашувини хисобга олган рус харбийлари томонидан шахарда доимий гарнизонга эга булган калъа курилади. Термизга Россиядан аста-секин харбий кушинлар ва кучманчилар кела бошлади.

1898 йилда эса Бухоро амири махсус хужжат билан калъа атрофидаги ерларни курилиш иншоатлари ва турар-жой бинолари учун рус харбийлари ихтиёрига топширади ва бу ерда куп утмасдан шахар ахамиятига эга булган ахоли манзилгохи пайдо булади. Шуролар хукумати урнатилгач ва 1924 йилдаги миллий чегараланишдан сунг, вилоят Узбекистон таркибига киради. 1925 йилда эса Сурхондарё округи тузилади. 1941 йил 6 мартда эса маъмурий маркази Термиз булган Сурхондарё вилояти ташкил топади.

1991 йил 1 сентябрда мустакиллик эълон килингач, Сурхондарё вилояти Узбекистон Республикасининг ажралмас ва таркибий кисмидир. Хозирги кунда Сурхондарё вилояти юксак даражада ривожланган кишлок хужалиги ва индустирияга эга, чорвачилик, богдорчилик ва узумчилик тараккий этган йирик маданий марказ булиб хисобланади.

Маълумотнинг асл манбаси http://surxon.gov.uz/aboutr/16-surkhondarjo-vilojati.html

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License